← Назад
Решение #672336 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 467 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
2023 йил 19 январь
4-1105-2201/2637-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Турон
Майдони” фермер хўжалиги манфаатида Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг жавобгар “Everyday”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 61.412.851,81 сўм асосий қарз,
28.004.260 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан “Турон Майдони” фермер хўжалиги вакили
С.Камалова (2022 йил 1 декабрдаги 1-сонли ишончнома), Юқоричирчиқ туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили
З.Мирзаматова (2022 йил 13 декабрдаги 103-сонли ишончнома) иштирокида, ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши “Турон Майдони” фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Everyday” масъулияти
чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 61.412.851,81
сўм асосий қарз, 28.004.260 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга қўшимча даъво ариза тақдим қилиб,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йилнинг 15 сентябрида бошоқли дон харид
қилиш тўғрисида шартнома тузилганлиги, 2022 йил 1 июнда мазкур
шартномага қўшимча келишув тузилганлиги, даъвогар томонидан зиммасига
олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиб, жавобгарга дон
маҳсулотлари етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан зиммасига олинган
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган маҳсулотлар
ҳақини тўлиқ тўлаб бермасдан келаѐтганлиги, тарафлар ўртасида тузилган
шартномада кўрсатилмаган бўлсада, жавобгар томонидан асоссиз важлар билан
20.073.220 сўм пул маблағлари ушлаб қолинганлигини билдириб, суддан даъво
талабларини 20.073.220 сўм асосий қарз, 10.036.610 сўм пеняга оширишни,
шунингдек, судга даъводан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим қилиб, жавобгар
томонидан “Саҳоват” фонди ҳисобига ушлаб қолинган 9.000.000 сўмга
нисбатан эътирози йўқлигини, даъво талабларининг ушбу қисмидан воз
кечишини билдириб, суддан даъводан воз кечишни қабул қилишни ва қолган
даъво талабларини кўпайтирилган миқдорда тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши вакили судга даъвогар билан ўхшаш кўрсатма бериб, суддан даъводан
воз кечишни қабул қилишни ва қолган даъво талабларини кўпайтирилган
миқдорда тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида олдинги суд
муҳокамасида тилхат орқали хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
кўпайтиришни, даъводан қисман воз кечишни қабул қилишни, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган
талабларига мутаносиб равишда юклашни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (хўжалик) ва жавобгар
(тайѐрловчи) ўртасида 20ч21 йил 15 сентябрда бошоқли дон харид қилиш
бўйича 150-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга 2022 йил
ҳосилидан 39 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг
1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар эса
ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, даъвогар жавобгарга 140,4 тонна товар
дон маҳсулотларини ҳар тоннаси учун 2.500.000 сўмдан етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома Юқоричирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими
томонидан 2021 йил 25 сентябрда 150-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Тарафлар ўртасида мазкур шартномага нисбатан 2022 йил 1 июнда
қўшимча келишув тузилиб, шартноманинг 1.2-бандига ўзгартириш киритилган
ҳамда етказиб бериладиган ҳар бир тонна дон учун 3.000.000 сўмдан тўлашга
келишилган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга товар дон
маҳсулотини етказиб берганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган
маҳсулот қийматини қисман тўлаб бериб, қолган 61.412.851,81 сўм пул
маблағини тўламай келаѐтганлиги, маҳсулотнинг қолган қисми учун ҳақини
тўлаб
бериш
борасидаги
даъвогарнинг
мурожаатлари
ижросиз
қолдирилганлиги натижасида тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан.
ИПК 157-моддасига асосан даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ѐки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ѐки
камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ѐки қисман воз кечишга
ҳақли.
Шунга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини кўпайтириш
тўғрисидаги ва даъводан қисман воз кечиш тўғрисидаги аризаларини қабул
қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 383-сонли қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайѐрлов, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида хўжаликлар билан тайѐрлов
ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш
(ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман
қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши
кераклиги, 22-бандида шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган
тақдирда туман қишлоқ хўжалиги бўлими уни белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказиши, шартноманинг барча нусхаларига рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида
белги қўйилиши, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими томонидан
имзоланиши ва имзо муҳр билан тасдиқланиши, 26-бандида эса тарафларда
ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимида қоладиган шартнома нусхалари, шу
жумладан унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар
шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил
мобайнида тегишли тарзда сақланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида эса мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ФКнинг 466-моддасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайѐрловчига
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
топшириши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 467-моддасида эса агар контрактация шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, тайѐрловчи етиштирувчи жойлашган ерда
ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши (қабул қилиб туриши) ва
олиб кетишни таъминлаши (таъминлаб туриши) шарт.
Шундай экан суд фуқаролик қонунчилигининг умумий асослари ва
тарафлар ўртасидаги муносабатда қарор топган амалиѐт ҳамда ушбу
муносабатда тарафларнинг ўзини тутишларидан келиб чиққан ҳолда низони ҳал
этиш лозим бўлади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга
товар дон маҳсулотлари етказиб берилган. Жами етказиб берилган маҳсулотлар
учун жавобгар томонидан 61.412.851,81 сўм пул маблағи қарздорлиги вужудга
келган.
Жавобгар томонидан икки томонлама таққослаш далолатномасининг 32 ва
33 бандларида кўрсатилган ҳолда, тайѐрлаш харажатлари учун 9.000.000 сўм ва
кўрсатилган хизматлар учун 11.073.220,02 сўм пул маблағлари ушлаб қолинган.
Даъвогар бундан норози бўлиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномада
тайѐрлаш харажатлари кўрсатилмаганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга ҳеч
қандай хизматлар кўрсатилмаганлиги, шу сабабли жами 20.073.220 сўм пул
маблағлари асоссиз ушлаб қолинганлигини билдириб, даъво талабларининг
асосий қарз ундириш қисмини 20.073.220 сўмга, пеня ундириш қисмини
10.036.610 сўмга кўпайтирган.
Бироқ даъвогар жавобгар томонидан “Саҳоват” фонди учун 9.000.000 сўм
ушлаб қолинган маблағларни ундиришдан воз кечган.
Суд жавобгар даъвогарга тўлаб берилиши лозим бўлган суммадан асоссиз
равишда 11.073.220,02 сўм ушлаб қолинган деб баҳолайди.
Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартномада кредит фоизи, ПЗС
хизмати, суғурта, отряд ва раислар иш ҳақи, сертификат, бензин ПЗС, озиқовқат комбайн харажатларини чегириб ташлаш масаласи келишилмаган.
Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарга шунча суммалик хизматлар
кўрсатилганлиги исботлаб берилмади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан
81.486.071,81 сўм асосий қарз ундириш талабини 72.486.071,81 сўм ундириш
қисмини қаноатлантиришни, қолган қисми бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан
61.412.851,81 сўм 114 кунга тўлов кечиктирганлиги учун 28.004.260 сўм пеня,
20.073.220 сўм 131 кунга тўлов кечиктирганлиги учун 10.036.610 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра, жавобгар
даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар томонидан
2022 йил 30 сентябрда охирги тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб,
суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ
ФКнинг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, суд асосли деб ҳисобланган пеня миқдорининг
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини ўрганиб, уни 12.000.000
сўмга камайтиришга, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ѐки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарори
3-бандининг 6-хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда
даъвонинг асоссиз деб топилган ва иш юритиш тугатилган қисми бўйича эса
даъвогардан давлат божини ундиришмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Юқоричирчиқ туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг даъвогар “Турон Майдони” фермер хўжалиги манфаатида даъво
талабларини 20.073.220 сўм асосий қарз, 10.036.610 сўм пеняга кўпайтириш
тўғрисидаги қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъвогар “Турон Майдони” фермер хўжалигининг даъво талабларининг
9.000.000 сўм асосий қарз ундириш қисмидан воз кечиши қабул қилинсин ва
даъо талабларининг ушбу қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Everyday” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Турон Майдони”
фермер хўжалиги фойдасига 72.486.071,81 сўм асосий қарз, 12.000.000 сўм пеня
ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига “Everyday” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 2.210.598,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров