Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/105 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008620 Claim ID 3108688 PDF Hash 169ba5d9a59f9c48... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 январь 4-1103-2301/105-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб, кузатув далолатномага асосан юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқлиги аниқланганлиги сабабли, унга бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантиришлар юборилган бўлса-да, жавобгар асосли хужжатларни ўз муддатда тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини бироқ, жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилмаганлигини билдириб, бу ҳақида судга маълумотнома тақдим этиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 595-сон қарорига асосан юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шартлигни белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг кузатув далолатномасига асосан "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамияти кўрсатилган юридлик манзилда йўқлиги аниқланган. Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2023 йил 05 январда "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамиятига кўрсатилган юридик манзилда йўқлиги сабабли, асосли хужжатларни тақдим этиш юзасидан 1538933сонли хабарнома хати юборилган бўлса-да, ушбу хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган. Шунингдек, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 05 январдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-108114-сонли қарорига асосан "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамияти солиқ юридик манзилда йўқлиги сабабли, сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатиб қўйилган бу ҳақида 2023 йил 05 январдаги 520792-сонли хабарнома асосида хабардор қилинган. Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 19 январдаги 19/9-11300-сонли маълумотномасига асосан "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризадаги важларини асосли деб топиб, аризани қаноатлантириб, жавобгарнинг тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамиятининг тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар "OLTIN PILLA 2020" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига корхонанинг банк ҳисобварағини очиб бериш мажбурияти юклатилсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья: М.М.Якубов