← Назад
Решение #672348 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2203/3780-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Ҳ.Турсунов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Арзиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
(кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида)
2023 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (“Агробанк”
акциядорлик тижорат банки манфаатида)нинг жавобгар “Kafil-Sug‘urta”
акциядорлик жамияти ва унинг Қашқадарё вилоят агентлигидан 4 655 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Акциядорлик тижорат
“Агробанк” (бундан буён матнда Банк ёки даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kafil sug‘urta” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва унинг Қашқадарё вилоят
агентлигидан 4 655 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 4 046 000 сўм суғурта товони ундирилган. Жавобгарнинг
Қашқадарё вилоят агентлигига нисбатан иш юритиш тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 1 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Палата, даъвогар ва жавобгар суд муҳокамаси тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Бироқ, жавобгар судга 2023 йил 13 январдаги 5/05-97-сонли ариза билан
мурожаат қилиб, унда кассация шикоятидан воз кечиши ва кассация шикояти
бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация
шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ кассация
инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади,
агар кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат
қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Kafil-Sug‘urta” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим эълон қилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
Ш. Мирзахакимов
И. Таджиев