Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/2342 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZCHARMSANOAT UYUSHMASI Ответчик / Подсудимый "SD IDEAL BREND" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021303 Claim ID 3084966 PDF Hash 0972441483341bcf... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФК 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 19 январь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, даъвогар “*****” уюшмасининг жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 16.480.482,76 сўм асосий қарз, 6.990.241,38 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан жавобгар вакили ***** (раҳбар) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, Даъвогар “*****” уюшмаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 16.480.482,76 сўм асосий қарз, 6.990.241,38 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади, лекин ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш бўйича судга илтимоснома тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликни тан олишини лекин ҳозир молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли енгиллик беришни сўради. Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги “Чармпойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3693сонли қарори билан “O’zcharmsanoat” уюшмаси этиб қайта ташкил этилган. Мазкур қарор билан “O’zcharmsanoat” уюшмасига аъзо корхонаташкилотлар чарм, мўйна хом ашѐси ва жун тайѐрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга белгиланган муддатгача солиқ ва божхона имтиѐзлари ҳамда преференциялар берилган ҳамда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 27 февралда уюшма аъзолигига кириш тўғрисида 618-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.5-бандига кўра уюшма корхонага ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараѐнида, шунингдек судларда ишларни кўришда ҳимоя қилишда ѐрдам бериши қайд этилган. Шунингдек, шартноманинг 4.1 бандига кўра корхона бадаллари бир марталик уюшма аъзолигига кириш бадали ва ҳар ойда тўлаб бориладиган аъзолик бадалларидан иборатлиги, 4.3 бандига кўра ойлик аъзолик бадали ҳар ойда қуйидаги мезонларга мувофиқ корхона соф тушуми прогнозлари тўғрисидаги ойлар кесимида тақдим қилинган маълумот асосида ҳар ойда ҳисоблаб борилиши, бироқ энг кам миқдори 500.000 сўмни ташкил қилиши белгиланган. Шартноманинг 4.6-бандига асосан аъзолик бадали корхона томонидан уюшмага аъзо бўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ойнинг 10-санасигача, мазкур шартноманинг 4.3 бандида белгиланган мезонлар асосида уюшманинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши шартлиги кўрсатилган. Бироқ жавобгар аъзолик бадаллари бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 16.480.482,76 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф қилиш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, талабнома оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ѐки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ѐки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 16.480.482,76 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун жами 6.990.241,38 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.2-бандида корхона мазкур шартномага мувофиқ аъзолик бадалини ўз вақтида тўламаганлиги учун корхона ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда уюшмага пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган 6 990 241,38 сўм пеняни 500.000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “*****” уюшмаси фойдасига 16.480.482,76 сўм асосий қарз, 500.000 сўм пеня, 469.414,48 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****