← Назад
Решение #672385 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар АА манфаатида жавобгар ББ ва қўшимча жавобгар ВВдан солидар
тартибда 690 910 000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 293 635 000
сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 664 091 000 сўм муддати келмаган
кредитнинг асосий қарзи жами 1 648 636 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Мамажонов
(2023 йил 4 январдаги 1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз, иқтисодий суднинг
ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
этиб, ББ (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади) ва ВВ (бундан
буён матнда кафил деб юритилади)дан солидар тартибда 690 910 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит
фоизи ва 664 091 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами
1 648 636 000 сўм ундириб беришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига
мувофиқ, Палата вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан кредитдан бўлган қарздорликлар бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлиги боис, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ва кафил ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади
ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПК 170моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
1
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, АА Косонсой филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 22 майда
75-сонли кредит шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1, 1.2, 1.3 ва 1.4бандларига мувофиқ, «Банк» томонидан «Қарз олувчи»га 3 йил муддатга (2023
йил 13 апрелга қадар), 6 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 24 фоиз, шундан
10 фоиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан
қоплаш шарти асосида «Томчилатиб суғориш технологияси сотиб олиш»
мақсадида жами 3 600 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган.
Шартноманинг 3.5-банди кўра, «Қарз олувчи» олинган кредит
маблағини муддатли мажбурият асосида ҳамда ҳисобланган фоизларни 2023
йил 10 апрелигача график асосида; 3.6-бандига мувофиқ, «Қарз олувчи»
кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 10 санасига
қадар ўз тўлов топшириқномаси билан тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Жавобгар кредит шартномасининг графиги бўйича кредитнинг асосий
қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш шартларини бузган
ҳолда шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан бир неча
ойдан бери ўз вақтида ойма-ой тўловларни амалга оширмаган. Натижада 2022
йил 25 ноябрь ҳолатига кредит шартномаси бўйича 690 910 000 сўм муддати
ўтган кредитнинг асосий қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи
жами 984 545 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Жавобгарга кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз
тўловларини қайтариш графигида белгиланган шартлар бузилаётганлиги ва
тўловларни амалга ошириш лозимлиги ҳақида АА Косонсой филиали
томонидан 2022 йил 15 ноябрда талабнома юборилган. Бироқ, талабнома
жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 19 январь ҳолатига тақдим қилган
маълумотномага мувофиқ, 690 910 000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий
қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 664 091 000 сўм
муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 1 648 636 000 сўм
қарздорлиги мавжудлиги маълум қилган.
2
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 734-моддасига биноан, агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг
қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда
тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз
берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари
ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва
тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Кредитдан
бўлган
қарздорлик
бўйича
тўловлар
амалга
оширилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда 2023 йил 19 январь ҳолатига тақдим
қилган маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шу боис, суд даъвогарнинг кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи,
унга ҳисобланган фоизи ва муддати келмаган кредитнинг асосий қарзини
ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
жавобгар ҳисобидан 690 910 000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи,
293 635 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 664 091 000 сўм муддати
келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 1 648 636 000 сўм ундиришни лозим
деб топади.
Даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ва кафил ҳисобидан
солидар тартибда 690 910 000 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи,
293 635 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 664 091 000 сўм муддати
келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 1 648 636 000 сўм миқдоридаги
қарзни ундириш сўралган.
Даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида 2020 йил 21 майда кафиллик
шартномаси имзоланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, кафил
томонидан 357 500 000 сўм миқдорида кафиллик мажбурияти олинган.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар деб белгилаб қўйилган.
3
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар
тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли
кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 30-бандининг
тўртинчи хатбошисида, кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил
ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият
бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик
тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик
фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмас. Кафил ва қарздор
кредитор олдида солидар жавоб беришлари кераклиги белгилаб қўйилган.
Ушбу ҳолатда, суд ундирилиши белгиланган 690 910 000 сўм муддати
ўтган кредитнинг асосий қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи
ва 664 091 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 1 648 636
000 сўм кредит қарздорлигининг 357 500 000 сўм қисми жавобгар ҳамда кафил
ҳисобидан солидар тартибда ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 690 910 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит
фоизи ва 664 091 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами
1 648 636 000 сўм ундиришни, ундирилиши белгиланган 690 910 000 сўм
муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит
фоизи ва 664 091 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами
1 648 636 000 сўм кредит қарздорлигининг 357 500 000 сўм қисми жавобгар
ҳамда кафил ҳисобидан солидар тартибда ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур
модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
32 972 720 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 292, 293, 734, 735, 738 ва 744-моддаларини,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
4
қарорининг 30-бандини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар АА манфаатида киритган даъвоси қисман
қаноатлантирилсин.
АА фойдасига ББ ҳисобидан 690 910 000 сўм муддати ўтган кредитнинг
асосий қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 664 091 000 сўм
муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 1 648 636 000 сўм кредит
қарздорлиги ундирилсин.
АА фойдасига ундирилиши белгиланган 690 910 000 сўм муддати ўтган
кредитнинг асосий қарзи, 293 635 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва
664 091 000 сўм муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 1 648 636
000 сўм кредит қарздорлигининг 357 500 000 сўм қисми ББ ҳамда ВВ
ҳисобидан солидар тартибда ундирилсин.
ББ ҳисобидан:
АА фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 32 972 720 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
«Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья
Ш.Тўхтабоев
5