← Назад
Решение #672398 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 151 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| даъво аризасини ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON
VILOYAT SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15
Тел: (0-374) 223-49-21, факс: 228-39-72, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: and.vis@umail.uz
ҚАРОР
Андижон шаҳри
2023 йил 19 январь 4-1703-2202/1418-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Ш.Абдухаликов
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судьялар Т.Атабоев раислигида, судьялар У.Холиков ва Д.Убайдуллаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Азизовнинг котиблигида,
АТБ “Агробанк” вакили Ш.Шахобиддинов (2022 йил 22 июлдаги 03юр/02-28сонли ишончнома асосида), “BAHOR QUYOSHI” масъулияти чекланган
жамияти вакили Ш.Алижонов (адвокат, 2022 йил 15 декабрдаги 000432-сонли
ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят худудий бошқармаси палата аъзоси АТБ “Агробанк” манфаатини
кўзлаб, “BAHOR QUYOSHI” масъулияти чекланган жамиятидан 835 583 227 сўм
кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳамда
ундирувни жавобгарга тегишли гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги
иқтисодий иш бўйича Бўстон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “BAHOR QUYOSHI”
масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган апелляция
шикоятини ва унга илова қилинган ҳужжатларни Андижон вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(бундан буён матнларда – “палата” деб юритилади) палата аъзоси
АТБ “Агробанк” (бундан буён матнларда – “даъвогар” ёки “банк” деб
юритилади) манфаатида Бўстон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат этиб, “BAHOR QUYOSHI” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён матнларда – “жавобгар” деб юритилади) 835 583 227 сўм кредит
қарздорлиги ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳамда ундирувни
жавобгарга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан
674 074 074 сўм муддатли кредит қарздорлик, 143 216 890 сўм муддати ўтган
кредит қарздорлик, 18 292 263 сўм фоиз қарздорлик ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан
киритилган апелляция шикоятида, биринчи инстанцияда иш жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўрилганлиги, суд мажлиси ўтказилиши ҳақида
жавобгар хабардор қилинмаганлиги, ҳал қилув қарори нусхасини ҳам
олмаганлиги, муддати ўтган кредит қарздорлиги 143 216 890 сўмни ташкил
этмаслиги, таққослаш далолатномасини судлов ҳайъатига тақдим этишини,
кредит қарздорлик суммасига аниқлик киритилмаганлиги каби важлар баён
этилиб, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ рад қилиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўраган.
Жавобгар вакили шикоятда келтирган важларини такрорлаб, биринчи
инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво талабини тўлиқ рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
шикоятда келтирилган важлар асоссизлигини, кредит қарздорлиги ва унга
ҳисобланган фоизлар тўғри ҳисобланганлигини, биринчи инстанция суди
томонидан қонуний ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини билдириб,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Палата вакили суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
ундан вакиллар иштирок этмади ҳамда ўз эътирозларини билдирмади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
тўлиқ бекор қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топди.
Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2019 йил 26 апрелда
ЁК/2-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнларда – “шартнома” деб
юритилади) тузилган. Шартноманинг шартларга кўра, даъвогар томонидан
жавобгарга трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш цехини ва 300 ўринли
тўйхонани ишга тушириш мақсадида ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш
ва ишлаб чиқариш биносини реконструкция қилиш учун 1 300 000 000 сўм
миқдорида, 60 ой муддатга, йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит
маблағлари ажратилган, жавобгар кредит тани ва фоизларини тўлов
жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида гаров шартномаси асосида
жавобгарга тегишли Шаҳрихон тумани, Андажон маҳалла фуқаролар йиғини,
Андижонлик кўчасида 1 273,84 кв.метр ер майдонида жойлашган 2 (икки)
қаватли универмаг ёки 1 ва 2 савдо дўкони бино ва иншоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Кредит шартномасида кредит маблағлари ва фоизлари тўланиб борилиш
муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар ушбу тўлов муддатларини
бузиб, кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги
натижасида 2022 йил 12 октябрь ҳолатига 143 216 890 сўм муддати ўтган
кредит қарздорлиги, 18 292 263 сўм кредит фоиз қарздорлиги вужудга
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирилгандан сўнг палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан кредит қарздорликларини ундириш ҳамда
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мулкларга қаратишни
сўраган.
Биринчи инстанция суди иш ҳолатларига тўлиқ аниқлик киритмаган
ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда даъвони қаноатлантириш,
кредит қарздорликни ва унга ҳисобланган фоизни ундириш ҳақида барвақт
тўхтамга келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) 149-моддасига биноан,
даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади.
ИПКнинг 151-моддаси талабига биноан, даъво аризаси вакил томонидан
имзоланган бўлса, даъво аризага даъво аризасини имзолаш ваколатини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.
Палата томонидан даъвогар манфаатида судга тақдим этилган санасиз,
ЮБ1/AN-6121-сонли даъво аризаси палата раҳбари сифатида Ж.Кучқаров
томонидан имзоланган, ушбу даъво аризаси Бўстон туманлараро иқтисодий
судига 2022 йил 19 октябрда тақдим этилган бўлиб, девонхона бўлими
томонидан шу кунги 1632-сон тартиб рақами билан кирим қилинган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ўрганилганда, палата томонидан даъво
аризасига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг
2022 йил 25 октябрдаги 237К-сонли буйруғи (и.ҳ.23 в.) илова қилинган бўлиб,
ушбу буйруқ билан Кучкаров Жасурбек Тахиржанович 2022 йил 25 октябрдан
2 ой синов муддати билан Савдо-саноат палатасининг Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Бундан кўринадики, палата томонидан даъвогар манфаатида киритган,
2022 йил 19 октябрда судга тақдим этилган санасиз, ЮБ1/AN-6121-сонли
даъво аризаси Ж.Кучқаровнинг палата бошлиғи лавозимига тайинланишидан
олдин имзоланиб тақдим этилган.
Бундай ҳолда судлов ҳайъати, даъво аризасини уни имзолаш ҳуқуқига
эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида ундирувни гаров мулкига
қаратишни ҳам сўраган бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан ушбу
талаб умуман муҳокама қилинмаган.
ИПКнинг 107-моддаси 3-бандига биноан, даъво аризаси имзоланмаган
бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб
мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори тўлиқ бекор қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топди.
Бинобарин, ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал
қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
ИПКнинг 278-моддасига асосан, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони
тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун ахамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи, тўққинчи қисмларига биноан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш
амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли Қарорининг 17-бандида, давлат божи
тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)
кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи
манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
Даъво
аризаси
кўрмасдан
қолдирилганлиги
боис
биринчи
ва апелляция инстанцияси учун тўланиши лозим бўлган давлат божини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво аризасини
ИПКнинг 107-моддаси 3-бандига биноан кўрмасдан қолдиришни,
даъвогардан Республика бюджетига биринчи инстанция учун 16 711 664,5
сўм, апелляция инстанцияси учун 2 855 832,2 сўм давлат божи ундиришни,
даъвогардан жавобгар фойдасига апелляция инстанцияси учун тўланган
5 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, ИПКнинг 107, 118, 278-279-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 ноябрдаги ҳал
қилув қарори тўлиқ бекор қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
палата аъзоси АТБ “Агробанк” манфаатида киритган санасиз, ЮБ1/AN-6121сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
АТБ “Агробанк”дан Республика бюджетига биринчи инстанция учун
16 711 664,5 сўм, апелляция инстанцияси учун 2 855 832,2 сўм жами
19 567 496,7 сўм давлат божи ундирилсин.
“BAHOR QUYOSHI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
АТБ “Агробанк”дан апелляция инстанцияси учун тўланган 5 500 000 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил
ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Т.Атабоев
Ҳайъат аъзолари
У.Холиков
Д.Убайдуллаев