Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2657 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Ибрагимова Ашурхон Ўктамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олмалиқ кон-металлургия комбинати акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Сирож ўғли муҳаммадамин масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1006883 Claim ID 3094574 PDF Hash 7adb835be15771ee... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Ушбу Кодекснинг 366-моддаси Ушбу Кодекс 366 code_article
идаги ёзма таклиф ушбу Кодекс 370-моддаси идаги ёзма таклиф ушбу Кодекс 370 code_article
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93 uy 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-90 Fax: 0 (71)253-17-60 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Тошкент шаҳри 2023 йил 19 январь 4-1107-2201/2657-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Тўраев Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати А.Х.Шукуруллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Арипов ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакили ___________________________ (2023 йил 4 январдаги ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари ___________________________ иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “___________________________” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “___________________________” масъулияти чекланган жамияти ва учинчи шахс ___________________________ акциядорлик жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 65068/26-41595-1166юр-сонли шартномани бекор қилиш ва жавобгар ҳисобидан 66 261 982 сўм закалат ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “___________________________” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “___________________________” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “___________________________” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва учинчи шахс ___________________________ акциядорлик жамиятига нисбатан Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 30 январдаги 65068/26-41595-1166юр-сонли шартномани бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида 4 988 182 сўм закалат, бошланғич нарх пасайтирилганлиги натижасида 61 273 800 сўм закалат, жами 66 261 982 сўм закалат суммасини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар жамият раҳбари апелляция шикоятида баён этилган важларини такрорлаб, ҳақиқатда 2022 йил 30 январда ўтказилган аукционда ғолиб деб топилиб, даъвогар билан шартнома тузганликларини, шартнома шартига кўра даъвогарга умумий қиймати 104 998 950 сўмлик маҳсулот (электрод сварочный) етказиб бериш бўйича мажбурият олганликларини, шундан кейин маҳсулот намунаси даъвогар корхонага олиб борилганлигини, уларни ___________________________ исмли аёл кутиб олганлиги ва маҳсулот намунасини олиб қолиб, ўзи алоқага чиқишини айтганлигини, бироқ, орадан бир ярим ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада ҳеч ким алоқага чиқмаганлигини, шу боис натижани билиш мақсадида ___________________________ опага қўнғироқ қилганликларини, у эса август ойига қадар лаборатория таҳлиллари натижасини айтмай, уларни алдаб келганлиги ва август ойи охирларига келиб уларга лаборатория бош мутахассисини рақамини берганлигини, у кишига қўнғироқ қилинганда эса бу масалани ___________________________ опа ҳал қилишини айтганлигини, лекин бу ҳолатларни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмаганликларини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, закалат суммасини уч-тўрт фоиз ундиришни сўради. Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикояти асоссизлигини, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ҳеч қандай асос йўқлигини, чунки суд томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормаларини бузилишига йўл қўйилмаганлигини, аммо етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулот учун тўловлар шартномада белгиланган тартибда амалга оширилган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафларнинг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан 166 272 750 сўм нархни пасайтириб бориш тартибидаги аукционда 1 350 дона электрод (электрод сварочный) сотиб олиш учун эълон берган (лот №22121008040320). “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (№3016, 2018 йил 26 майдаги, шу даврда амалда бўлган) 34-банди 2-хатбошига кўра, корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар томонидан аукционда иштирок этишдан олдин ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги (ҲККП) шахсий ҳисобрақамларига аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат маблағи ўтказилади. Шунга кўра, даъвогар ва жавобгарнинг ҳар бири аукцион бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида, яъни 4 988 182 сўм закалат суммасини ҲККПдаги ўзининг шахсий ҳисоб-рақамида шакллантирган. 2022 йил 30 январда ўтказилган аукционда 104 998 950 сўм нархда товарни етказиб бериш бўйича жавобгар ғолиб деб топилган ва тарафлар ўртасида 65068/26-41595-1166юр-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Юқорида келтирилган Низомнинг 41-банди 7-хатбошида агар, аукцион мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шартлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15 фоиздан ортиқ паст бўлган ва шу боис, жавобгар 61 273 800 сўм қўшимча закалатни ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамида шакллантирган (166 272 750 сўм - 104 998 950 сўм= 61 273 800 сўм). “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низомнинг (№3015, 2018 йил 21 май) 42-банди 1-хатбошида корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиши белгиланган. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади. Шу сабабли, буюртмачи томонидан 104 998 950 сўм (100%) маблағ ҲККПдаги ҳисоб рақамга ўтказилган. Бундан ташқари, ушбу Низомнинг 38-банди 3-хатбошига кўра, аукцион ва электрон дўкон ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади. Шунга кўра, буюртмачининг 104 998 950 сўм маблағи ҳамда ижрочининг 66 261 982 сўм (4 988 182+61 273 800) закалати оператор томонидан хатланган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 52-бандига кўра, буюртмачи томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг: бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича пул маблағларига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди; корпоратив буюртмачи томонидан шартнома бўйича киритилган маблағлардан, закалатдан ташқари, бандни бекор қилади; корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки у бекор қилингунга қадар банд қўяди; бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар маҳсулотни ҲККП дан хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш кунида етказиб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, маҳсулот етказиб берилмаган, шунингдек даъвогар томонидан 2022 йил 15 июнда юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 65068/26-41595-1166юр-сонли шартномани бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан 66 261 982 сўм закалат ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги, 259-моддасида эса мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг молмулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлиги қайд этилган. Шунингдек, ФК 311-моддасининг биринчи қисмида шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланиши, ФК 312-моддасининг иккинчи қисмида эса, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолиши, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шартлиги белгиланган. ФК 370-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 366-моддаси бешинчи қисми бўйича агар, шартномани тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу Кодекс 370-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. Иштирокчининг закалат қўйиши унинг оферта шартларини тўлиқ акцептлаганини билдиради ва тарафлар шартноманинг ёзма шаклига риоя қилган ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулот етказиб берилмаганлиги, жавобгар шакллантирган маблағлар ҲККПда закалат ўрнида қабул қилинганлиги учун даъво талабларининг 66 261 982 сўм закалат ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топган ва бу ҳақда суд тўғри хулосага келган. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 65068/2641595-1166юр-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафларнинг бирининг талаби билан шартнома суд томонидан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартириши ёки бекор қилиниши мумкин. ФК 384-моддасининг 2-қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифига иккинчи тарафдан рад жавоби олингандан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар томонидан 2022 йил 15 июнда талабнома юборилган бўлиб, унда жавобгарга закалат суммасини ихтиёрий тўлаш ва шартномани бекор қилиш таклиф қилинган. Бироқ, мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган, шунингдек суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмаган, маҳсулот етказиб берилмаган. Шу боис, суд даъвогар томонидан даъво тақдим этишда юқоридаги қонун нормалари талабларига риоя этилганлигини, шунингдек жавобгар маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича олган мажбуриятини бажармай, маҳсулот етказиб бермаганлиги, бу эса шартномани жиддий равишда бузиш ҳисобланишини инобатга олиб, даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 65068/26-41595-1166юр-сонли шартномани бекор қилиш талабини ҳам асосли равишда қаноатлантирган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Гарчанд, суд жараёнида жавобгар жамият раҳбари томонидан маҳсулот намунаси даъвогар корхонага олиб борилганлиги, уларни Зулфия исмли аёл кутиб олганлиги ва маҳсулот намунасини олиб қолиб, ўзи алоқага чиқишини айтганлиги, бироқ, орадан бир ярим ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, ҳеч ким алоқага чиқмаганлиги, натижасини сўраб қўнғироқ қилинганда эса уларни алдаб, бир неча ойлар давомида маълумот берилмаганлиги тўғрисида важ келтирилган бўлсада, иш жилдида ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Ушбу ҳужжатлар суд жараёнида ҳам тақдим этилмади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага келинганлиги ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келиша олмайди ва суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, апелляция шикояти беришда олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини инобатга олишни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “___________________________” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “___________________________” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: (имзо) А.Х.Шукуруллаев ҳайъат аъзолари: (имзо) А.Арипов (имзо) А.Ибрагимова Қарорнинг кўчирма нусхаси аслига тўғри ______________ А.Ибрагимова