Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/3941 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Мохина Бону фермер хўжалиги
Source ID 1021015 Claim ID 3085192 PDF Hash 583c94eafd6b8f66... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББ ва қўшимча жавобгар ВВдан солидар тартибда 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари ундириш, ундирувни ББга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган «Томчилатиб суғориш технологияси»га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Мамажонов (2023 йил 4 январдаги 1-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади) ва ВВ (бундан буён матнда кафил деб юритилади)дан солидар тартибда 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли кредит ҳисобига сотиб олинган «Томчилатиб суғориш технологияси»га қаратиб беришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата вакили иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредитдан бўлган қарздорликлар бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги боис, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ва кафил ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига 1 келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, АА Косонсой филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 10 майда 15-сонли кредит шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1, 1.2, 1.3 ва 1.4бандларига мувофиқ, «Банк» томонидан «Қарз олувчи»га 3 йил муддатга (2024 йил 10 майга қадар), йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан «Томчилатиб суғориш технологияси сотиб олиш» мақсадида жами 48 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Шартнома 3.4-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, «Қарз олувчи» кредит учун ҳисобланган фоизларни эса ҳар ойнинг 5 санасига қадар ўз тўлов топшириқномаси билан тўлаб бориш мажбуриятини олган. Жавобгар кредит шартномасининг иловаси бўлган график бўйича кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш графигида белгиланган шартларни бузган ҳолда шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан бир неча ойдан бери ўз вақтида ойма-ой тўловларни амалга оширмаган. Натижада 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига кредит шартномаси бўйича 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи жами 12 914 АҚШ доллари қарздорлик вужудга келган. Жавобгарга кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш графигида белгиланган шартлар бузилаётганлиги ва тўловларни амалга ошириш лозимлиги ҳақида АА Косонсой филиали томонидан 2022 йил 10 ноябрда ва 2022 йил 15 ноябрда талабномалар юборилган. Бироқ, талабномалар жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан 2023 йил 19 январь ҳолатига тақдим қилган маълумотномага мувофиқ, 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 2 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари қарздорлиги мавжудлиги маълум қилган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили ишни кўриш кунига қадар ҳам мазкур қарздорлик бўйича тўловлар бўлмаганлиги билдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 734-моддасига биноан, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Кредитдан бўлган қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда 2023 йил 19 январь ҳолатига тақдим қилган маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу боис, суд даъвогарнинг кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи, унга ҳисобланган фоизи ва муддати келмаган кредитнинг асосий қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгар ҳисобидан 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари ундиришни лозим деб топади. Даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ва кафил ҳисобидан солидар тартибда 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни ундириш сўралган. Даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида 2021 йил 20 майда кафиллик шартномаси имзоланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, кафил томонидан 48 000 АҚШ доллари миқдорида кафиллик мажбурияти олинган. 3 бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФКнинг 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар деб белгилаб қўйилган. Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 30-бандининг тўртинчи хатбошисида, кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмас. Кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари кераклиги белгилаб қўйилган. Ушбу ҳолатда, суд ундирилиши белгиланган 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорликни жавобгар ва кафил ҳисобидан солидар тартибда ундиришни лозим деб ҳисоблайди. АА Косонсой филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 5 ноябрь куни кредитнинг таъминоти сифатида гаров шартномаси имзоланган. Мазкур гаров шартномасининг 2-бандига мувофиқ, жавобгар томонидан ўзига тегишли бўлган «Томчилатиб суғориш технологияси» гаровга қўйилган. Тарафлар ўртасидаги гаров шартномаси нотариал идора томонидан рўйхатдан ўтказилиб, таъқиқ қўйилган. Пленум қарори 16-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ, гаровга қўювчи асосий мажбурият бўйича қарз олувчи бўлган ҳолларда, агар гаров шартномасида асосий мажбуриятни тартибга соладиган ва тегишли шартларни ўз ичига олган шартномага ҳавола қилиш кўрсатилган бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажариш м у Пленум қарори 13-бандининг биринчи хатбошисида, қонун д ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий д мажбурият гаров билан таъминлашини мумкин. Фуқаролик муомаласидан а чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига мувофиқ т 4 л а ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкинлиги; учинчи хатбошисида, қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкинлиги кўрсатиб қўйилган. ФК 270-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмида, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Жавобгар томонидан кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи ҳамда фоизидан бўлган қарздорликлар муддатларида қопланмаганлиги, даъво аризаси киритилгандан буён ҳам тўловлар қилинмаганлиги ҳамда даъвогар жавобгар ўртасидаги 2021 йил 5 ноябрда тузилган гаров шартномаси мувофиқ, суд ундирувни жавобгарга тегишли «Томчилатиб суғориш технологияси»га қаратишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ва кафил ҳисобидан даъвогар фойдасига 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли «Томчилатиб суғориш технологияси»га қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 9 342 198,22 сўм (даъво аризаси киритилган кундаги Марказий банкнинг 16.12.2022 йил маълумотига асосан 1 АҚШ долларининг сўмга нисбати 11 291,03 сўмдан келиб чиқиб, 41 370 х 11 291,03 = 467 109 911,10 х 2% = 9 342 198,22 сўм) давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 270, 279, 734, 735, 738 ва 744-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли 5 қарорининг 13, 16 ва 30-бандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд бошқармаси даъвогар АА манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. ББ ва ВВ ҳисобидан солидар тартибда: - АА фойдасига 10 748 АҚШ доллари муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 2 166 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 28 420 АҚШ доллари муддати келмаган кредитнинг асосий қарзи жами 41 370 АҚШ доллари кредит қарздорлик; ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 9 342 198,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув ББга тегишли «Томчилатиб суғориш технологияси»га қаратилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев «Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья Ш.Тўхтабоев 6