Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1404-2201/2883 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекипаксаноат уюшмаси Ответчик / Подсудимый Зар олтин пилла масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023956 Claim ID 3098948 PDF Hash 5148b74c52a278d5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 19 январ 4-1404-2201/2883-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 218 898 783 сўм асосий қарз ва 109 449 391 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Р.Т. (2022 йил 5 январдаги 1-1/16-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Жомбой туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 23 декабр куни 31-сонли аъзолик ва ўзаро ҳамкорлик шартномасининг 4.2.6-бандига кўра, жавобгар ипакчилик тармоғи товарларининг реализация суммасидан фоиз миқдоридаги ажратмани ҳар ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан даъвогарга ўтказиб бериш мажбуриятини олганлиги, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги учун даъвогар олдидаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги 2022 йил 1 октябр ҳолатига 218 898 783 сўмни ташкил этганлиги, шартноманинг 5-бандида ажратма ўз вақтида ўтказиб берилмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня тўлаши назарда тутилганлиги, тўловлар 347 кунга кечиктирилганлиги, пенянинг суммаси 109 449 391 сўмни ташкил этганлиги, ушбу қарздорликни тўлаб бериш бўйича юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 218 898 783 сўм асосий қарз ва 109 449 391 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Р.Т. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2856-сонли қарори 5-бандининг учинчи хатбошисига кўра, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига шартнома асосида кирувчи пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Шунга кўра, ХХХ ва жавобгар ХХХ ўртасида 2020 йил 23 декабрда ўзаро ҳамкорлик ва аъзолик тўғрисидаги 31-сонли шартнома тузилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.2.6-бандига кўра жавобгар даъвогарга уни сақлаш учун ипакчилик тармоғи товарларининг реализация суммасидан 2 фоиз миқдоридаги ойлик тўловни ҳар ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар ушбу шартномавий мажбуриятини лозим даражада бажармасдан келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, жавобгар томонидан 11 093 538 513 сўмлик товарлар реализацияси қилинган бўлиб, шартномага асосан мазкур товарларнинг 2 фоизи 221 870 770,26 сўмни ташкил қилади. Бироқ, даъвогар 218 898 783 сўмни ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан мазкур қарздорлик тўланмасдан ҳисоб китоб қилинмасдан қолган. Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида жавобгарга 2022 йил 2 декабр куни 1-4/1959-сонли талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Қарздорлик суммасининг ҳисоб-китоби ва манбаси даъвогар томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатлар асосида текширилганда реализация қилинган товарлар суммасининг 2 фоизидан келиб чиқиб асосли ҳисобланганлиги аниқланди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 218 898 783 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шартноманинг 5-бандида, шартноманинг 4.2.6-бандига амал қилмай, уюшманинг марказлашган фондига ҳар ойлик маблағини ўз вақтида тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан тўловлар 347 кунга кечиктирилганлиги сабабли 218 898 783 сўм х 0,4 фоиз = 875 595 сўм х 347 кун = 303 831 465 сўм ҳисоблаб, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда, яъни 109 449 391 сўмга ҳисоблаб, жавобгардан ушбу пеня суммасини ундиришни сўраган. Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 218 898 783 сўм қарзини бугунги кунга қадар тўлаб бермаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 27 362 347 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 27 362 347 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 82 087 044 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 218 898 783 сўм асосий қарз ва 27 362 347 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 82 087 044 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 6 566 963,48 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 218 898 783 сўм асосий қарз ва 27 362 347 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 6 566 963,48 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 82 087 044 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов