← Назад
Решение #672470 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 36 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON
VILOYAT SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 15
170100, г.Андижан, проспект Навои, 15
Тel: (74) 223-49-21
Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.andijon@sud.uz
ҚАРОР
Андижон шаҳар
2023 йил 19 январь
4-1701-2202/2718-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ж.Абидов
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Т,Атабоевнинг раислигида, судьялар Д.Убайдуллаев ва А.Абдурахмоновдан
иборат таркибда, Х.Тухтасиновнинг котиблигида, АТ “Алоқа банк” вакили
Қ.Умаров (2022 йил 7 февраль кунги 07-04/219-сонли ишончнома асосида),
“Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Низомов (паспорт
асосида)лар иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
29 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлигини “Zamin Bio
Health” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти асосида иш ҳужжатлари билан бирга Андижон вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “палата” деб аталади) АТ “Алоқа банк” кейинги
ўринларда матнда “даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Zamin Bio Health” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб аталади)га нисбатан
кредит шартномаси юзасидан вужудга келган 4.250.000.000 сўм муддати
келмаган
асосий
қарз,
174.904.109,58 сўм
муддати
ўтган
фоиз,
141.907.129,16 сўм кечиктирилган кунларга ҳисобланган пеня, жами
4.566.811.238,7 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
мулкларга қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ХАБ “Трастбанк” ҳамда Марказий банк Андижон вилоят бош
бошқармасидан мутахассис жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 29.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан
Даъво
ариза
қисман
қаноатлантирилган,
жавобгар
ҳисобидан
4.250.000.000 сўм асосий қарз, 134.952.054,79 сўм фоиз, 50.000.000 сўм пеня
ҳамда 24.000 сўм почта харажати, жами 4.434.976.054,79 сўм ундирилган,
ундирув 2018 йил 31 июль кунги нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган Андижон вилояти,
Андижон тумани, Хортум ҚФЙ, З.М.Бобур массивида 15.000 кв.метр ер майдони
жойлашган, “0001”, “0002”, “0003”, “0004”- ифодалар билан белгиланган
20 (йигирма) та хонадан иборат, умумий фойдаланиш майдони 4.763,88 кв.метр,
умумий майдони 5.014,32 кв.метр бўлган “Дори воситалари ишлаб чиқариш
цехи” бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилган, даъво
талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, жавобгар
ҳисобидан 90.537.183,68 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобидан
799 041,09 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан
киритилган апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини 50.000.000 сўм пеня ундириш қисмини бекор қилишни, шу қисми
бўйича янги қарор қабул қилишни, бекор қилинган қисми бўйича давлат
божини даъвогар ҳисобидан ундиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Апелляция суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари берган
аризаси-илтимосномаси асосида иш бўйича суд бухгалтерия экспертизаси
тайинланган ва Марказий банк Андижон вилоят бош офисига тутаҳасис-эксперт
хулосаси бериш учун юборилган.
Апелляция суд мажлисига белгиланган тартибда хабардор қилинган
палатадан вакиллар келмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Апелляция суд мажлисида иштирок этган жавобгар жамият раҳбари
кўрсатма бериб, жамият фаолияти марказий осиёда ягона бўлган “инсулин” ва
бошқа медицинада фойдаланиладиган махсулотлар ҳамда дори дармонлари
ишлаб чиқрилишини, шунга кўра даъвогар билан тузилган кредит шартномаси
асосида фаолият юритиб келганлигини, ҳозирда бошқа корхоналар билан
шартномаларни йўлга қўйилганлиги, солиқни сақлаш вазири алохида дастур
асосида маблағ ажратганлигини, кредит бўйича муддати ўтган қарздорликни
тўлаш имкони борлигини, шунга кўра имкон берилса даъвогар билан келишувга
эришишлари мумукинлигини билдирди.
Апеллция инстанция суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
кўрсатма бериб, жавобгар билан кредит шартномаси асосида маблағлар тўлиқ
берилганлиги, кредит шартномасини ажралмас қисми бўлган қайтариш
жадвалига жавобгар мунтазам риоя қилмай келганлиги, уларга даъвогар
томонидан ҳам кейинчалик биринчи инстанция суди томонидан ҳам имконият
берилганлиги, бироқ шу кунга қадарли тўловлар амалга оширмаганлигини,
соғлиқни сақлаш вазирлиги дастур асосида маблағ ажратилса жавобгар билан
ижро жараёнида ҳам келишув қилиши мумукинлигини билдирниб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Апелляция инстанция судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатлар,
апелляция судига тақдим қилинган маълумотлар ва тарафларнинг берган
кўргазмаларини ўраниб, Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси
бошлиғи томонидан берилган 28.12.2022 йилдаги 18011/291-сонли мутаҳасис
ҳулосаси
асосида,
қуйидагиларга
кўра
апелляция
шикоятларини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанция суди учун суд
ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2018 йил
26 июлда 295-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан даъвогар
томонидан 6.000.000.000 сўм миқдорида 60 ой муддатга йиллик 19 фоиз устама
тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратилган.
Ушбу шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар томонидан кредит
маблағидан фойдаланганлик учун йиллик 19 фоиз ҳисобидан қўшимча фоиз
тўланиши, мазкур шартноманинг 4.2-бандида эса тўловлар қайтариш жадвали
асосида ҳар ойда тўловини амалга ошириши, ушбу шартноманинг 4.2.3-бандига
кўра кредит тани ва фоизлардан бўлган қарзни қайтармаслик хафи туғулса
гаровдаги мулкларга қаратилиши белгиланган.
Тарафлар тўртасида тузилган кредит шартномаси асосида ажратилган
кредит маблағини қайтариш таъминоти сифатида 2018 йил 30 июлдаги гаров
шартномаси асосида жавобгарга тегишли бўлган Андижон тумани, Хартум
қишлоғи, Бобур массивида 15.000 кв.метр ер майдонида жойлашган “Дори
воситалари ишлаб чиқариш цехи” бино иншоотлари гаровга қўйилган.
Юқорида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида
даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағлари жавобгар томонидан
кредит шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалига риоя
қилмаган.
Натижада, жадвал асосида қайтарилиши белгиланган кредит танидан ва
кредит фоизларидан муддати ўтган қарздорликлар вужудга келган. Кредит
шартномасининг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида
тўловларни ихтиёрий амалга оширишларини сўраб юборган даъвогарнинг
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Зеро, юқорида келтирилган кредит шартномалари шартларига асосан
жавобгарга даъвогардан олган кредитдан фойдаланиш жараёнида кредит ва
унга ҳисобланган фоизларини ўз вақтда қайтариши, шартномада кўрсатилган
мақсадда фойдаланишга амал қилиш мажбуриятлари юкланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра,
мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи- мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса-қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Юқоридагиларга кўра, палата даъвогар манфаатида тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартнома шартлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб,
жавобгар ҳисобидан 4.250.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз,
174.904.109,58 сўм муддати ўтган фоиз, 141.907.129,16 сўм кечиктирилган
кунларга ҳисобланган пеня ундириш тўғрисида судга асосли равишда даъво
билан мурожат қилишган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасига
кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, ушбу Кодекснинг
744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Банк томонидан берилган маълумотномага кўра, қарздор кредитни
қайтариш жадвали бўйича мажбуриятларини мунтазам равишда бузиб келган.
Асосий қарз ва фоизлардан бўлган тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида амалга
оширилмасдан кредит шартномаси шартлари бузилган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар ҳисобидан 4.250.000.000
сўм асосий қарз, 134.952.054,79 сўм фоиз ундириш тўғрисида асосли тўхтамга
келган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида тўловни кечиктирилган кунлар учун
жавобгар ҳисобидан 141.907.129,16 сўм пеня сўм пеня ундиришни сўраган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан судга тақдим қилган банк
маълумотида кредит шартномаси қайтариш жадвалида белгиланган маблағлар
тўловини кечитирилган кун (2021 йил 17 ноябрь-2022 йил 20 декабрь)лар учун
155.115.897 сўм миқдорида пеня асосли (эксперт ҳулосаси) ҳисобланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-банди асосида пеня талабини асосли равишда
камайтиришни лозим топган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабининг жавобгардан пеня
ундириш талабини камайтириб 50.000.000 сўм пеня ундириш ҳақида асосли
тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил
22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ҳам бу хусусида тегишли
тушунтириш берилган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида кредит қарзни ундиришда ундирувни
гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш талаби ҳам
биринчи инстанция суди томонидан асосли қаноатлантирилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларининг 14-банди
1-3-кичик бандларида кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар
белгиланган муддатларда қайтарилмаганда банк ундирувни қарздорнинг
кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасида
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги
Қонуннинг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим
даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкинлиги
кўрсатилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги
Қонуннинг 36-моддасига мувофик агар ипотека тўғрисидаги шартномада
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, даврий тўловлар билан
бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратишга, бу тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда,
яъни ўн икки ой давомида уч мартадан ортиқ бузилган тақдирда, йўл қўйилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди судлов ҳайъати
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Шунингдек жаъвобгар апелляция шикояти биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорининг жавобгардан 50.000.000 сўм пеня ундириш қисмига
шикоят қилганлиги, апелляция шикояти рад этилганлигини ҳисобга олиб
мазкур шикоят бўйича жавобгар ҳисобидан 500.000 (50.000.000/1%)сўм давлат
божи Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
ҳаражати жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
278-моддасида апелляция инстанцияси судининг ваколатлари белгиланган
бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисм 1-кичик бандида ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бинобарин, судлов таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция
шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин.
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Zamin Bio Health” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан апелляция
инстанция суди учун 500.000 сўм давлат божи Республика бюджетига
ундирилсин ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати зиммаларида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
Т.Атабоев
Судья
Д.Убайдуллаев
Судья
А.Абдурахмонов