← Назад
Решение #672522 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 278 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2201/1605-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья М.Қазақов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья И.Тешаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва Т.Аннаевадан иборат таркибда,
М.Мирзалиевнинг
котиблигида,
“Мирзохидмирзо Мирзабахром Мирзамурод” МЧЖ вакили М.Каримов (раҳбар)
иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Наманган вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги
қарори устидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимидаги бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
“Мирзохидмирзо Мирзабахром Мирзамурод” МЧЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
Учқўрғон туман ҳокимлигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
1 615 462 271 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 октябрдаги қарори билан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2022 йил 8 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор
қилинган. Иш янгидан кўриш учун Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига
юборилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
шикоятда Учқўрғон тумани ҳокимлиги томонидан қарздорлик тўлаб
бермаганлиги сабабли моддий қийинчиликга дуч келганлиги, судлар томонидан
кредит қарздорликдан ташқари давлат божи ундирилганлиги, суд жараёни
чўзилиб кетиш ҳолатлари сабабли жамият оғир ҳолга тушганлиги ҳақидаги
важлар келтирилиб, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 25 октябрдаги
қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
2
Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Аниқланишча, Учқўрғон туман ҳокимининг 2021 йил 19 майдаги
1-6-87-F/21-сонли фармойишига кўра тумандаги Янгиобод ММТП худудидаги
фермер хўжаликларини сув таъминотини яхшилаш мақсадида “Шерзод Бекзод
Нилуфар” МЧЖ томонидан Бирлик массиви қуйи қисмида узунлиги 3,0 км
бўлган янги суғориш тармоғини кавлаб, Қирғизистон худудига кирмасдан
ўтказиб юбориш йўли билан сув таъминотини яхшилаш учун бажарилган
ишларни харажатларини қоплаш Учқўрғон туман ирригация бўлими хисобидан
ажратилиши, Учқўрғон туман ирригация бўлими бошлиғига қисқа муддатларда
ажратилган маблағлар доирасида тегишли шартномалар тузилишини ва тўловлар
амалга оширилишини таъминлаш, молиялаштириш манбасини очиш учун
тегишли ҳужжатларни молия ва ғазначилик органларига тақдим этиш ҳамда
маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар шу Фармойишда кўрсатилган суғориш
тармоғини кавлаш ишларини бажарганлиги учун ҳақ талаб қилаётганлиги, бу
тармоқни кавлаш ишлари “Шерзод Бекзод Нилуфар” МЧЖга юклатилганлигига,
шунингдек, кавлаш ишларини бажариш харажатларини қоплаш Учқўрғон туман
ирригация бўлимига юклатилганлиги сабабли ишга “Шерзод Бекзод Нилуфар”
МЧЖ ва Учқўрғон туман ирригация бўлимини жалб қилиш лозим бўлади.
Бироқ, биринчи инстанция суди ишга “Шерзод Бекзод Нилуфар” МЧЖ ва
Учқўрғон туман ирригация бўлимини ва ариқ кавланган худуддаги фермер
хўжаликларини жалб қилиш чораларини кўрмаган/
Шунингдек, даъвогар Учқўрғон туманидаги Вертолёт майдонини қуришда
ишлатилган махсус техникалари хизмати учун ҳақ талаб қилган бўлса-да,
биринчи инстанция суди ушбу вертолёт майдони кимга тегишлилигини
аниқламаган, ишга ушбу майдонни қурган ташкилотни ва вертолёт майдонини
балансда сақловчисини жалб қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 306-сонли қарорининг 2.3.-бандида тушунтирилича
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва
шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган
ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига
қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка,
фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантириш рад этилади.
Биринчи инстанция суди ишлар бажарилганлигини 2022 йил 1 августдаги
далолатнома билан тасдиғини топишини инобатга олиб даъвони
қаноатлантириш ҳақида хулосага келса-да, ушбу далолатномадаги 8 та йўналиш
бўйича бажарилган ишларнинг ҳар бирини алохида қиймати (и.в 6)га аниқлик
киритмаган. Жумладан “Учқўрғон туман Норин дарё чап қирғоғининг чегара
қисми йўлларини текислаш ишлари”ни қиймати даъво аризага илова қилинган
реестрда 430 138 620 сўмни ташкил этиши кўрсатилган бўлса, кейинчалик ушбу
сумма 100 138 620 сўмга ўзгартирилган.
ИПК 278-моддасининг 5-бандига асосан апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд
бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш
учун юборишга ҳақли.
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида ишда иштирок этишга
жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос сифатида
кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган “Шерзод
Бекзод Нилуфар” МЧЖ, Учқўрғон туман Ирригация бўлими, вертолёт
майдонини қурган ташкилот ва вертолёт майдонини балансда сақловчисини
ҳамда суғориш тармоғи кавланган ер майдони тегишли бўлган фермер
хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув
қарори қабул қилиб процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун Учқўрғон туманлараро
иқтисодий судига юбориш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Наманган вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
даъвогардан Олий суд фойдасига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни,
ижро варақасини беришни лозим топади.
4
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 октябрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Мирзохидмирзо Мирзабахром Мирзамурод” МЧЖдан Олий суд фойдасига
75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Т.Аннаева