← Назад
Решение #672523 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| СКнинг | 105 | — | law | |
| суммаси ушбу Кодекс | 103 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 январь
4-2201-2102/5939-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаевнинг
раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, вилоят адлия
бошқармасининг даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти манфатида
жавобгар ХХХга нисбатан ортиқча ундирилган солиқ суммасини қайтариш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
вилоят адлия бошқармасининг даъвогар “Х” масъулияти чекланган
жамияти манфатида, жавобгар ХХХга нисбатан ортиқча ундирилган
2.503.600 сўм пул маблағларини қайтаришни сўраган.
Суднинг ажрими билан жавобгар алмаштирилган ҳамда жавобгар
сифатида ААА жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган адлия вакили даъво талабини қўллаб
қувватлаб,
жавобгар
томонидан
2.503.600
сўм
ноқонуний
ундирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъво талабини қўллаб
қувватлаб,
жавобгар
томонидан
2.503.600
сўм
ноқонуний
ундирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олмасдан, даъвогар томонидан пул маблағларини қайтариш тўғрисида
ариза билан мурожаат қилмаганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда
СК деб юритилади) 103-моддасига кўра, солиқ тўловчи томонидан
ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ
тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши
ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши
лозим.
Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра
солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.
СКнинг 105-моддасига кўра, ортиқча ундирилган солиқ суммаларини
ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ
тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига
маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин, ортиқча ундирилган солиқ
суммаси ушбу Кодекснинг 103-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда
солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига мувофиқ солиқ органи томонидан
бундай ариза қабул қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, унга
ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим.
Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан
солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки
суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида
мурожаат этган тақдирда ҳисобланади. Фоизлар ундирилган кундан
кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга
қадар ҳисобланади. Ҳисобланган фоизлар бюджет маблағлари ҳисобидан
тўланади. Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
шу кунлардаги амал қилаётган қайта молиялаштириш ставкасига тенг
этиб қабул қилинади.
Агар солиқ ортиқча ундирилгани факти аниқланган бўлса, солиқ
органи ортиқча ундирилган солиқ суммасини, шунингдек ушбу модданинг
учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ортиқча ундирилган суммага
ҳисобланган фоизларни ҳисобга олиш ва (ёки) қайтариш тўғрисида қарор
қабул қилади.
Бироқ, даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти томонидан
ортиқча ундирилган пул маблағларини қайтаришни сўраб, жавобгар
АААга мурожаат этилмаганлигини аниқланди.
Ушбу ҳолат суд муҳокамаси давомида тарафларнинг берган
кўрсатмалари, даъвогар ва жавобгарнинг хати билан ҳам ўз исботини
топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги
низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, суд
даъвони кўрмасдан қолдиради.
Шу боис, суд ушбу даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Суд ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, мазкур даъво ариза бўйича даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган
300.000 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига
ундиришни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 195-моддаларига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
вилоят адлия бошқармасининг даъвогар “Х” масъулияти чекланган
жамияти манфатида жавобгар АААга нисбатан ортиқча ундирилган
2.503.600 сўм пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Б.Джумаев