← Назад
Решение #672536 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 январь
4-2101-2202/3591-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат
палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб,
жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва “О” хусусий корхонасига
нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ўз маъмурий биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк”
манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва “О” хусусий
корхонасига нисбатан 73.105,52 евро кредит қарздорлигини ундириш,
ундирувни кредит таъминоти учун қўйилган қўшимча жавобгарнинг молмулкига қаратишни ҳамда кредит маблағи эвазига сотиб олинган асбобускуналарга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Х” масъулияти чекланган
жамияти вакили даъво талабини тан олиб қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган, даъвогар ва жавобгар “О”
хусусий корхонаси вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда-ИПК)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирдагина, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Жавобгар “О” хусусий корхонаси илтимоснома тақдим этиб, мазкур иш
ҳозирда кўриб чиқилаётганлиги сабабли иш юритишни кўрмасдан қолдиришни
сўраган.
Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк”
манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва “О” хусусий
корхонасига нисбатан 1.948.034,15 евро кредит қарздорлигини шундан
1.052.056,5 евро муддати келмаган кредитнинг асосий қарздорлиги, 617.943,5
евро муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи ва 278.034,15 евро кредитга
ҳисобланган фоиз ундириш, ундирувни кредит таъминоти учун қўйилган
қўшимча жавобгарнинг мол-мулкига қаратишни ҳамда кредит маблағи эвазига
сотиб олинган асбоб-ускуналарга қаратиш тўғрисидаги иш Ўзбекистон
Республикаси Олий суди кассация инстнациясида кўриб чиқилиб, янгидан кўриб
чиқиш учун биринчи инстанцияга юборилган.
Даъвогар судга 03.11.2022 йилда ариза тақдим этиб, даъво талабини
кўпайтиришни сўраган ҳамда суднинг ажрими билан унинг аризаси 04.11.2022
йилда иш юритувга қабул қилинган. Даъвогарнинг аризасида 03.11.2022
йилгача бўлган кредит қарздорликларини ундириш сўралган, жумладан
ХХХ-сонли иш бўйича даъво аризасида кўрсатилган қарздорликлар ҳам ХХХсонли ишда кўриб чиқилмоқда.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни
бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси 7-бандига кўра, суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни
бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи қайтарилиши белгиланган.
Шу сабабли суд, иш юритувда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд
бўлганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб берилган 24.000 сўм почта
харажатлари даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 195-моддаларини
қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ :
Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк”
манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамияти ва “О” хусусий
корхонасига нисбатан 73.105,52 евро кредит қарздорлигини ундириш,
ундирувни кредит таъминоти учун қўйилган қўшимча жавобгарнинг молмулкига қаратишни ҳамда кредит маблағи эвазига сотиб олинган асбобускуналарга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб берилган почта харажатлари ўз
зиммасига қолдирилсин.
Ушбу ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Навоий вилоят
судига аппеляция тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Б.Джумаев