Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5012 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кармана Асқар фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Кармана Асл Дон масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1021890 Claim ID 2995280 PDF Hash df5cf34cfa4955af... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 январь 4-2101-2202/5012-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “К” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “К” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 86.061.359 сўм асосий қарз, 24.785.640 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, топширилган маҳсулот учун тўловлар тўлаб берилмаганлиги, кечиктирилганлигини билдириб. даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Белглиланган тартибда хабардор қилинган кенгаш вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 31 май куни бошоқли дон харид қилиш бўйича 2-сонли шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ, ҳисоб-фактураларга асосан жами 68.231.000 кг, 229.104.617 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, шартномавий мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмасдан, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Шартноманинг 3.4-бандига асосан тайёрловчи томонидан хўжаликдан харид қилинадиган якуний ҳисоб китоблар ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Иш ҳужжатларига кўра жавобгар томонидан жами 73.760.007 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолат ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари, ишдаги ёзма далиллар, шартнома, бир томонлама таққослаш далолатномаси, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Шунга кўра, суд, даъвогарнинг 73.760.007 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни, қолган қисмини ундириш талабини рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида кечиктирилган кунлар учун 24.785.640 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра, тайёрловчи хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида бироқ, муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби қисман асоссиз. Чунки даъвонинг 73.760.007 сўмлик қисми асосли, пеня ҳам ушбу қисмдан ҳисобланиши лозим. Шунга кўра, даъво талабидан келиб чиқиб, 73.760.007 сўм кечиктирилган 72 кунга ҳисоблаганда 21.242.882 сўм асосли пеня ҳисобланади. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 3.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юклашни, даъвонинг асосли қисми (95.002.889) бўйича 1.900.058 сўм, даъвонинг асоссиз киритилган қисми бўйича (15.844.110) 316.882 сўм давлат божини фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишнинг натижаси бўйича ҳам давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли ундирмасликни, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “К” фермер хўжалиги фойдасига 73.760.007 сўм асосий қарз, 3.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Х” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1.900.058 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев