Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1683 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банк Ответчик / Подсудимый "ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023617 Claim ID 2996074 PDF Hash e017f98b388d6ee6... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 157-моддаси нинг 157 law
суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ИПКнинг 157-моддаси суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ИПК 157 law
ИПКнинг 157-моддаси ИПК 157 law
збекистон Республикаси ФКнинг 236-моддаси збекистон Республикаси ФК 236 law
збекистон Республикаси ФКнинг 744-моддаси збекистон Республикаси ФК 744 law
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 январь 4-1802-2202/1683-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ж.Ражапов (2022 йил 23 августдаги 11-03/50-сонли ишонномага асосан) "ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ" МЧЖ вакили А.Бобоев (2023 йил 10 январдаги 01-сонли ишонномага асосан) ва “Дилшода” МЧЖ раҳбари Н.Мухторов иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси АТ «Халқ банки» манфаатида, «ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ» масъулияти чекланган жамияти ва «Дилшода” масъулияти чекланган жамиятигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2202/1683-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси АТ «Халқ банки» (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, «ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ» масъулияти чекланган жамияти (матнда - жавобгар деб юритилади) ва «Дилшода” масъулияти чекланган жамияти(матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 29 июнь куни 28-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 12 ой муддатга, йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида "ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ" масъулияти чекланган жамияти баланисида бўлган “ZHIHUISHU TDZ9403ZZXP” русумли, заводдан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двегатил рақами рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси № LA9B40Z3XK8TDZ903, оқ рангли давлат рақами 705758 АА бўлган AAF №1172559 рақамли автотранспорт воситасига ва қўшимча жавобгар “Дилшода” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган HAWO ZZ4257V3847C1CB русумли 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат белгиси 70 541 FBA бўлган, HAWO ZZ4257V3847C1CB, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 70 5757 АА бўлган автотранспорт воситалари банкка гаровга тақдим этилганлигини, гаровга тақдим этилган мол-мулк 1 375 000 000 сўмга баҳоланганлигини, жавобгарга кредит ва кредит фоизларини тўлаб бериш ҳақида огоҳлантириш хати ва талабномалар юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинаётганлигини билдириб, жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровга қуйган мол-мулки ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган кредит график қарзи 694.163.586 сўм, кредит фоизи 178.117 сўм жами 872.280.000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни "ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ" масъулияти чекланган жамияти баланисида бўлган “ZHIHUISHU TDZ9403ZZXP” русумли, заводдан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двегатил рақами рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси № LA9B40Z3XK8TDZ903, оқ рангли давлат рақами 705758 АА бўлган AAF №1172559 рақамли автотранспорт воситасига ва қўшимча жавобгар “Дилшода” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган HAWO ZZ4257V3847C1CB русумли 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат белгиси 70 541 FBA бўлган, HAWO ZZ4257V3847C1CB, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 70 5757 АА бўлган автотранспорт воситаларига қаратишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисида иштирок этмади. Даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган кўрсатувида, даъвони қувватлаб, судга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда - ИПК деб юритилади)нинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим қилган ҳолда даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам кредит қарздорлиги мавжудлигини тан олиб, қарздорликни тез кунда тўлаб бериш маълум қилиб, ишни қонун доирасида кўришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар раҳбари ҳақиқатан ҳам кредит қарздорлиги мавжудлигини тан олиб, қарздорликни тўлаб бериш учун муддат беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 29 июнь куни 28-сонли кредит шартномаси тузилган, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 12 ой муддатга, йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 100 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Ушбу кредит шартномаси бўйича юзага келган кредит қарздорлигини ундириш юзасидан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, дастлаб жавобгарнинг гаровга қуйган мол-мулки ҳисобидан даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровга қуйган мол-мулки ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган кредит график қарзи 694.163.586 сўм, кредит фоизи 178.117 сўм жами 872.280.000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни "ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ" масъулияти чекланган жамияти баланисида бўлган “ZHIHUISHU TDZ9403ZZXP” русумли, заводдан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двегатил рақами рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси № LA9B40Z3XK8TDZ903, оқ рангли давлат рақами 705758 АА бўлган AAF №1172559 рақамли автотранспорт воситасига ва қўшимча жавобгар “Дилшода” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган HAWO ZZ4257V3847C1CB русумли 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат белгиси 70 541 FBA бўлган, HAWO ZZ4257V3847C1CB, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 70 5757 АА бўлган автотранспорт воситаларига қаратишни сўраган бўлиб, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ИПКнинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим этилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан муддати ўтган кредит график қарзи 694.163.586 сўм, кредит фоизи 178.117.000 сўм жами 872.280.000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни қўшимча жавобгар “Дилшода” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат белгиси 70 541 FBA бўлган HAWO ZZ4257V3847C1CB русумли автомашина, қўшимча жавобгар баланисида бўлган “ZHIHUISHU TDZ9403ZZXP” русумли, заводдан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ярим тиркама, двегатил рақами рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси № LA9B40Z3XK8TDZ903, оқ рангли давлат рақами 70 5758 АА бўлган автотранспорт воситаларига қаратиш деб ўзгартирган. ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 14-бандига кўра, судлар гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит ташкилоти ва гаровга қўювчи ўртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий қисм бўлиб кириши мумкин бўлган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини аниқлашлари керак. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 29 июнда тасдиқланган гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгар балансида бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 190357101757, кузов рақамсиз, шасси № LZZ5CL3D1KW489585, оқ рангли давлат белгиси 70 541 FBA бўлган, AAF №1172574 рақамли автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган HAWO ZZ4257V3847C1CB русумли автомашина, қўшимча жавобгар баланисида бўлган “ZHIHUISHU TDZ9403ZZXP” русумли, заводдан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ярим тиркама, двегатил рақами рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси № LA9B40Z3XK8TDZ903, оқ рангли давлат рақами 705758 АА бўлган AAF №1172559 рақамли рақамли автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлганавтотранспорт воситалари гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаров олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъвони қаноатлантиришни, жавобгар «ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АТ «Халқ банки» фойдасига 694 163 586 сўм кредит қарзи, 178 117 000 сўм кредит фоиз қарзи ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар “Дилшода” масъулияти чекланган жамиятиги балансида бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 190357101757, кузов рақамсиз, шасси № LZZ5CL3D1KW489585, оқ рангли давлат белгиси 70 541 FBA бўлган, AAF №1172574 рақамли автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган HAWO ZZ4257V3847C1CB русумли автомашина ва “ZHIHUISHU TDZ9403ZZXP” русумли, заводдан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ярим тиркама, двегатил рақами рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси № LA9B40Z3XK8TDZ903, оқ рангли давлат рақами 705758 АА бўлган AAF №1172559 рақамли рақамли автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган автотранспорт воситаларига қаратишни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар «ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 17 445 611,72 сўм давлат божи ва даъвогар АТ «Халқ банки» фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 279, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 118, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар «ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АТ «Халқ банки» фойдасига 694 163 586 сўм кредит қарзи, 178 117 000 сўм кредит фоиз қарзи ундирилсин. Ундирув қўшимча жавобгар “Дилшода” масъулияти чекланган жамиятиги балансида бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 190357101757, кузов рақамсиз, шасси № LZZ5CL3D1KW489585, оқ рангли давлат белгиси 70 541 FBA бўлган, AAF №1172574 рақамли автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган HAWO ZZ4257V3847C1CB русумли автомашина ва “ZHIHUISHU TDZ9403ZZXP” русумли, заводдан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ярим тиркама, двегатил рақами рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси № LA9B40Z3XK8TDZ903, оқ рангли давлат рақами 705758 АА бўлган AAF №1172559 рақамли рақамли автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган автотранспорт воситаларига қаратилсин. Жавобгар «ММН КАПИТАЛ ТРАДЕ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 17 445 611,72 сўм давлат божи ва даъвогар АТ «Халқ банки» фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов