← Назад
Решение #672555 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2202/356-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи
судья С.Юлдашев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Д.Убайдуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 18 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, АТ “Халқ банки” вакили О.Мадаминов (2022 йил
03-33-3/45-сонли ишончнома), “ASALARICHILIK KELAJAGI” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари У.Каримов (2022 йил 19 октябрдаги
3596-сонли ордер), А.Арипов (2023 йил 9 январдаги 1013-сонли ордер ва
ишончнома), “ASAКА ASALARICHILIK” фермер хўжалиги вакили Э.Чекалов
(2021 йил 10 ноябрдаги ишончнома) иштирокида Асака туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
2 ноябрдаги қарори устидан берилган “ASALARICHILIK KELAJAGI”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Халқ банки”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ASALARICHILIK KELAJAGI” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 522 900 000 сўм кредит қарзи,
55 636 000 сўм фоиз, 1 889 000 сўм пеня ундиришни ҳамда ундирувни
“ASAКА ASALARICHILIK” фермер хўжалигининг (бундан буён матнда
қўшимча жавобгар деб юритилади) гаровга қўйилган мол-мулкларига
қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 521 744 600 сўм кредит қарзи,
30 019 274 сўм муддати ўтган фоиз, 302 204 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилган ва ундирув қўшимча жавобгарнинг гаровдаги
мулкларига қаратилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, Палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд муҳокамасини вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
ҳабардор қилинган Палата суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати, Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли равишда хабардор этилганлигини инобатга олиб, суд
мажлисини Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини асоссиз
эканлигини
билдириб,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни,
Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
17 декабрда 350-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит
шартномаси деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида расмийлаштирилган
гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли булган Асака
туман, “Зарбдор” ҚФЙ, Найман маҳалласида 8725,05 кв.м ер майдонида
жойлашган қурилиш майдони 1488,73 кв.м, фойдаланиш майдони
778,89 кв.м, “0001” ифода билан белгиланган “омборхона” бино ва
иншоотлари гаровга қўйилган.
Кредит шартномасининг шартларга кўра, даъвогар жавобгарга
“Асал ва асалари маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш ускуналари
сотиб олиш” учун 521 744 600 сўм миқдорида, 84 ой муддатга, 24 ойлик
имтиёзли даври билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
амалдаги қайта молиялаш ставкаси+5 фоиз миқдорида устама тўлаш
шарти билан кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит тани ва
фоизларини тўлов жадвалига асосан қайтариш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Даъвогар жавобгарга 521 744 600 сўм кредит маблағи ажратган.
Палатанинг даъвогар манфаатида берилган даъво аризасида
2022 йил 1 апрель куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида кредит
шартномаси бўйича 55 636 000 сўм фоиз ва 1 889 000 сўм пеня
қарздорлиги мавжудлиги асос сифатида кўрсатилиб, жавобгардан
522 900 000 сўм кредит қарзи, 55 636 000 сўм фоиз, 1 889 000 сўм пеня
ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарнинг гаровга қўйилган
мол-мулкларига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига биноан, кредит шартномаси
бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг
моҳиятидан англашилмаса ва қонунчилик билан белгилаб қўйилган
бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак.
Кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар 24 ойлик имтиёзли
давр мобайнида фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб
бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитнинг
асосий қарзи ва фоиз тўловларни қайтариш жадвалига кўра жавобгар
даъвогарга 2020 йил 3 декабрдан 2021 йил 3 декабргача жами
19 608 750 сўм кредит фоизи, 2022 йил 3 июнь кунига қадар
6 536 250 сўм кредит фоизини тўлаб бериши лозим бўлган.
Жавобгар даъвогарга 25 400 000 сўм кредит фоизини тўлаб берган.
Демак, жавобгар даъвогарга кредит шартномасида назарда
тутилган тартибда ва муддатларда кредит фоизини қайтарган.
Судлов ҳайъати, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг
шартноманинг 2.4-бандига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси+5,0 фоиз
миқдорида қўшиб ҳисобланганда, (521 744 600 х (14 % + 5 фоиз) банк
томонидан кредит маблағлари 2021 йилнинг февраль-март ойларида
ажратилганлиги, фоизларни тўлаш эса 2021 йилнинг июнь ойидан
бошлаб тўлаши лозимлиги, жамғарма томонидан қоплаб бериладиган
қисми чегириб ташланганда, 2021 йил 3 июнь санасида
24 014 545,97 сўм, 2021 йил 3 декабрь санасида 36 021 818,96 сўм ва
2022 йил 3 июнь санасида 36 021 818,96 сўм миқдорида фоиз
ҳисобланиши ҳамда тўланиши лозим эканлиги, тўлов жадвали
шартномага мувофиқ бўлмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги
ҳақидаги хулосаси билан келишмайди ва инобатга олмайди. Чунки,
даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредитни қайтариш жадвалига
ўзгартириш киритилмаган, кредитни қайтариш жадвали нотўғри
расмийлаштирилганлиги оқибатида тўлаб берилмаган фоизларни
жавобгардан талаб қилиб олиш ҳуқуқидан даъвогар махрум этилмаган,
кредитни қайтариш жадвали нотўғри тузилганлиги оқибатида
даъвогарда жавобгардан муддати келмаган кредит қарзини муддатидан
олдин талаб қилиб олиш ҳуқуқи юзага келмаган.
Ушбу ҳолатда биринчи ва апелляция инстанция судлари томонидан
ноқонуний ва адолатсиз суд қарорлари қабул қилинган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, иш бўйича
янги қарор қабул қилишни, Палатанинг даъвогар манфаатида
жавобгардан 522 900 000 сўм қарз кредит қарзи, 55 636 000 сўм фоиз,
1 889 000 сўм пеня ундириш, ундирувни қушимча жавобгарнинг
гаровдаги мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўлаб
берилган 21 600 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни,
даъвогардан
республика
бюджети
фойдасига
17 163 028 сўм (биринчи ва апелляция инстанцияси учун) давлат божи,
жавобгар фойдасига 5 554 528 сўм давлат божи (кассация инстанцияси
5
учун), 48 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июлдаги ҳал
қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Халқ банки” акциядорлик жамияти манфаатида
“ASALARICHILIK KELAJAGI” масъулияти чекланган жамиятидан 522 900
000 сўм кредит қарзи, 55 636 000 сўм фоиз, 1 889 000 сўм пеня ундириш
ҳамда ундирувни “ASAКА ASALARICHILIK” фермер хўжалигининг гаровга
қўйилган мол-мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
“Халқ банки” акциядорлик жамиятидан республика бюджети
фойдасига17 163 028 сўм (биринчи ва апелляция инстанцияси учун)
давлат божи, “ASALARICHILIK KELAJAGI” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 5 554 528 сўм давлат божи (кассация инстанцияси учун),
48 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ва
Андижон вилоят судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ижро варақалари
бўйича ундирув бекор қилинсин.
“ASALARICHILIK KELAJAGI” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев