← Назад
Решение #672565 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 январь
4-1103-2201/2405-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
"75-MAXSUS BOSHQARMASI" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар "QUYI-CHIRCHIQ BALIQCHI" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 113.000.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар "75-MAXSUS BOSHQARMASI" масъулияти чекланган
жамияти
ишончли
вакили
Х.Самарахонов
(ишончнома
асосида)
(видеоконфренция режими асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси "75-MAXSUS BOSHQARMASI" масъулияти чекланган жамияти
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "QUYICHIRCHIQ BALIQCHI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 113.000.000
сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида видеоконфренция режими асосида иштирок этган
даъвогар "75-MAXSUS BOSHQARMASI" масъулияти чекланган жамияти
ишончли вакили Х.Самарахонов даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар
ўртасида 2019 йил 03 октябрда тузилган 103-сонли шартномага асосан жавобгарга
жами 163.360.628 сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ҳисоб-фактуралар асосида
жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигини, кўрсатилган хизматлар учун
50.360.628 сўм тўлов амалга оширилганлигини, қолган 113.000.000 сўмини тўлаб
бериш юзасидан бир неча бор ёзма ва оғзаки мурожаатлар қилинганлигини аммо
натижа бўлмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари
тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг талабрини
тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича "75-MAXSUS BOSHQARMASI" масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда "Бажарувчи" деб юритилади) ҳамда
"QUYI-CHIRCHIQ BALIQCHI" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 03 октябрда 103-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, шартнома
шартларига асосан "Бажарувчи" ўзига тегишли бўлган "SHANTUI SD-32" русумли
булдозир ёрдамида "Буюртмачи" топшириғига асосан белгиланган ҳудудни
текислаш ва шартнома қиймати 1.000 мото/соатни ташкил этиши юзасидан ўзаро
келишган.
Шунингдек, шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.3-бандларига асосан шартнома
қиймати тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг баённомаси ва 1-иловасигна
асосан белгиланиши, умумий бажариладиган ишлар қиймати 770.569.000 сўм
(қўшилган қиймат солиғи билан бирга)ни ташкил этиши, бажарилган ишлар
юзасидан вужудга келган ноаниқлаклар юзасидан бажарилган ишлар бўйича
"Бажарувчи" ва "Буюртмачи" ўртасида қўшимча келишув тузилиши белгиланган.
"Бажарувчи" "75-MAXSUS BOSHQARMASI" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2019 йил 21 октябрдаги 300-сонли ҳисоб-фактура ҳамда
бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш юзасидан ўзаро тузилган таққослаш
далолатнома асосида 123.291.040 сўм ҳамда 2019 йил 12 ноябрдаги 301-а-сонли
ҳисоб-фактура ва бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш юзасидан ўзаро
тузилган таққослаш далолатнома асосида 40.069.588 сўмлик жами 163.360.628
сўмлик ишлар "Буюртмачи" "QUYI-CHIRCHIQ BALIQCHI" масъулияти
чекланган жамияти томонидан қабул қилиб олинган бўлиб, бажарилган ишлар
юзасидан 2020 йил 01 июндаги 488480965-сонли тўлов топшириқнома орқали
50.000.000 сўм, 48848236-сонли тўлов тпошириқнома асосида 360.628 сўм, жами
50.360.628 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 113.000.000 сўм тўланмаганлиги
оқибатида қарз бўлиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матнда-ФК
деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан 2022 йил 02 декабрда жавобгарга мазкур
қарздорликларни тўлаш юзасидан 02-12/2-сонли талабнома асосида мурожаат
қилган бўлса-да, мазкур мурожаат жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда
бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши;
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги, ишда иштирок этувчи
шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган
далилларга асосланишга ҳақлилиги, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган
далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни
тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши
қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланиши
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаби тарафлар
ўртасида ишларни бажарилиши юзасидан тасдиқланган ҳисоб-фактуралар,
топшириш-қабул қилиш далолатномалар асосида ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 113.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни, низонинг келиб
чиқишида
жавобгарнинг
айбдорлигини
инобатга
олиб,
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига
асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 333-моддалари,
Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 166, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "QUYI-CHIRCHIQ BALIQCHI" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар "75-MAXSUS BOSHQARMASI" масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 113.000.000 сўм асосий қарз, 24.000 сўм почта харажати;
Олий суд депозитига 75.000 сўм видеоконфренция харажати
Республика бюджетига 2.260.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов