Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/3097 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Асакабанк" АЖ Ответчик / Подсудимый "Жануб Сардор Голд" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023196 Claim ID 2983661 PDF Hash 2d7e2e7d467367cf... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 18 январь 4-1901-2203/3097-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, жавобгар вакили – К.Эшимов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “ASAKABANK” АЖ манфаатида, жавобгарлар – “JANUB SARDOR GOLD” масъулияти чекланган жамияти ва “TERMIZ TARAQQIYOT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – Палата) даъвогар – “ASAKABANK” АЖ (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “JANUB SARDOR GOLD” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгарлар) 210000000 сўм муддатли асосий кредит қарзи, 60000000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 22203770,56 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 2485479,45 сўм муддатли кредит фоизи, 9000000 сўм жарима ундириб, ундирувни “TERMIZ TARAQQIYOT” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга жавобгар билан тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, иш юзасидан жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида иш бўйича 2022 йил 22 декабрда медиатив келишув тузилган. 2 ИПК 107-моддасининг бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни 17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши керак. Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ASAKABANK” АЖ манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Судья Д.Жумаев