← Назад
Решение #672576 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 январь
4-1901-2203/3095-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, жавобгар вакили – А.Холмуродов (раҳбар)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “ASAKABANK” АЖ манфаатида,
жавобгар – “TERMIZ O`RTA SHARQ” масъулияти чекланган жамияти ва
“SURXON KAMFORT BIZNES” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Термиз туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – Палата) даъвогар – “ASAKABANK” АЖ
(кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “TERMIZ O`RTA SHARQ” масъулияти чекланган
жамияти ва “SURXON KAMFORT BIZNES” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда (кейинги ўринларда – жавобгарлар) 225000000 сўм
муддатли асосий кредит қарзи, 88919955,82 сўм муддати ўтган асосий
қарзи, 493150,69 сўм муддатли кредит фоизи, 33464505,22 сўм муддати
ўтган кредит фоизи, 8069,93 сўм муддати ўтган фоиз қарзига ҳисобланган
фоиз, 13337993,37 сўм жарима ундириб, ундирувни гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар
суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга жавобгар билан
тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд, иш юзасидан жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
лозим деб ҳисоблайди.
ўртасида иш бўйича 2023 йил 17 январда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни
17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши керак.
Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан
тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши
лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ASAKABANK” АЖ манфаатидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари мумкин.
Судья
Д.Жумаев