Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/1269 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кучлик нефт база масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Янги Ангрен иссиқлик электр станцяси акционерлик жамияти
Source ID 1008084 Claim ID 3007564 PDF Hash baec9af29afc8ec7... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Божхона кодексининг 265-моддаси Божхона кодекси 265 code_article
Божхона кодексининг 266-моддаси Божхона кодекси 266 code_article
аролик кодексининг 985-моддаси аролик кодекси 985 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1107-2201/1269-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Н.Худояров Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 18 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Кучлик нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти вакили И.Уралов (2022 йил 5 январдаги 08-2/5-сонли ишончнома билан), “Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти вакили Е.Рахимбердиев (2021 йил 30 декабрдаги 04/1581-сонли ишончнома билан) иштирокида, даъвогар “Кучлик нефт базаси” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятидан 72 932 124,34 сўм миқдорида зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори устидан “Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Кучлик нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 27 июлда 3-сонли воситачилик (комиссия) шартномаси тузилган. Унда даъвогар “комиссионер” ва жавобгар “комитент” сифатида иштирок этиб, даъвогар жавобгарнинг маблағи эвазига импорт контрактида кўрсатилган етказиб берувчидан етказиб берилган маҳсулот қийматининг 2% миқдоридаги мукофот эвазига жавобгарнинг манзилига мазут етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-бўлимида жавобгар (комитент)нинг мажбуриятлари белгиланиб, 3.2-бандида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 1 105-моддасига асосан маҳсулот қабул қилиниши билан боғлиқ божхона тўловларини тўлаш жавобгарнинг мажбурияти этиб белгиланган. Шартнома ижроси юзасидан даъвогар ва “Acrokom AG” (Швейцария) компанияси ўртасида 2018 йил 25 июнда ACR-KOB-25/06/18-сонли нефть маҳсулотларини сотиб олиш тўғрисидаги импорт шартномаси имзоланиб, шартномага асосан жавобгарга 2018 йил октябрь ойида мазут етказиб берилган. Жавобгарга 2018 йилда етказиб берилган мазут маҳсулотига оид 7 дона БЮДдаги (0003221, 0003222, 0003223, 0003224, 0003243, 0003244, 0003245) маҳсулотнинг баҳосида фарқ аниқланиб, ушбу фарқларни тўғирлаш (ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш) чоралари лозим даражада кўрилмаган. Хусусан, “Acrokom AG” (Швейцария) компанияси томонидан якуний ҳисоб-китоб, қўшимча келишув ва инвойс бўйича 9 957 500 тонна мазутга (3 987 381,30 АҚШ доллари) оид ҳужжатлар даъвогарга тақдим қилинган ва даъвогар ушбу ҳужжатларни ўз навбатида жавобгарга ҳам тақдим этган. Жавобгар 7 дона БЮДларини расмийлаштиришда 9 980 637 тонна мазутни 3 659 151,06 АҚШ долларида расмийлаштирган (ортиқча мазут миқдори 23 137 тонна). Жавобгар БЮДни марказий банкнинг ахборот базасига киритишда 9 980 637 тонна мазутнинг ҳар бир тоннасини 366,63 АҚШ долларидан, жами 3 659 151,06 АҚШ долларига расмийлаштирган. Аслида МЧЖ томонидан 2018 йил 1 ноябрда тақдим қилинган 3-сонли “финальний расчет” ва 123.3Ғ-сонли инвойс бўйича мазутнинг ҳар бир тоннасини 400,44 АҚШ долларидан 9 957 500 тонна мазутни 3 987 381,30 АҚШ долларига расмийлаштириши лозим бўлган. Шунинг ҳисобига жами 7 дона БЮДдаги нархларнинг нотўғри шакллантириш ҳисобига 328 230,24 АҚШ доллари марказий банкнинг ахборотлар базасига киритилган. 7 дона БЮДларда жами 9 980 637 тонна мазут маҳсулотининг қиймати 3 659 151,06 АҚШ долларни ташкил этиб, маҳсулотлар учун тақдим этилган инвойслар бўйича маҳсулотларнинг баҳосида фарқ вужудга келиб, 7 дона БЮДдаги маҳсулот қиймати 9 957 500 тонна мазут маҳсулотининг қиймати 3 987 381,30 АҚШ долларини ташкил этган. Бунинг натижасида импорт шартномаси бўйича даъвогарнинг муддати ўтган дебитор қарзи вужудга келганлиги сабабли, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясининг даъвогарга нисбатан жами 792 740 482 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган (4-1104-2202/597-сонли иш). Даъвогар томонидан унга нисбатан қўлланилган жарима 2022 йил 7 августда тўланган. Мазкур молиявий жарима суммасининг 72 932 124,34 сўм қисми жавобгар билан, 719 808 357,66 сўм қисми бошқа хўжалик юритувчи субъект билан тузилган импорт шартномаларидан юзага келган. Даъвогарга суд қарори билан молиявий жарима қўлланилиб, жарима тўлаб берилиши натижасида унга шу миқдорда зарар етказилганлиги 2 ва жариманинг 72 932 124,34 сўм қисми айнан жавобгарнинг ҳаракатсизлиги оқибатида вужудга келганлиги важлари билан, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 72 932 124,34 сўм миқдорида зарар ундиришни сўраган. Ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда ТИФ “Миллий банк”нинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлардан норози бўлиб “Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда мазут маҳсулотлари тўртта темир йўл составлари билан 2018 йил 11, 14, 19, 20 октябрда етказиб берилганлиги, мазкур маҳсулот 2018 йил 24-25 октябрь кунлари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, жавобгар томонидан комиссия шартномаси бўйича мажбуриятлари бажарилганлиги, бир тонна маҳсулотнинг нархи 366,625 АҚШ доллари миқдорида даъвогар ва чет эл етказиб берувчи билан расмийлаштирилган қўшимча битими билан тасдиқланганлиги, жавобгар у бўйича тараф бўлмаганлиги, кеинчалик БЮДлар расмийлаштирилганидан кейин даъвогар жавобгарга нисбатан БЮДларга ўзгартириш киритишни ва маҳсулот нархини 400,400 АҚШ доллари миқдорида белгилаш ҳақида талаб қилгани, қўшимча битим экспертизадан ўтказилганлиги, бироқ номаълум сабабларга кўра ташқи савдо операциялар ягона электрон ахборот тизимига (ЕЭСВО) киритилмаганлиги, жавобгар нарх ўзгартирилганлиги ҳақида хатни Тошкент вилоят божхона бошқармасига юборгани, маълумотлар қўшимча битимларга асосан ягона электрон ахборот тизимига киритилиши ҳақида жавоб хатини олганлиги, бироқ жавобгар импорт шартнома ва қўшимча келишувларнинг тарафи бўлмаганлиги сабабли, унда бундай имкон бўлмаганлиги, шундан келиб чиқиб даъвогар БЮДларга нарх ўзгартириш киритилмаганлигида айбдор бўлгани ва бошқа важларини келтириб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда ТИФ “Миллий банк”нинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси суд 3 муҳокамаси тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда ТИФ “Миллий банк”нинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Божхона кодексининг 265-моддасида божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларга декларант томонидан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши, топширилган божхона декларацияси эса қайтариб олиниши мумкинлиги ва божхона декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ва (ёки) уни қайтариб олиш декларация қабул қилингунига қадар амалга оширилиши мумкинлиги, божхона декларацияси қабул қилинганидан сўнг ўзгартириш, қўшимча киритиш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва (ёки) бекор қилиш декларант божхона органига мурожаат этганидан кейин ёки божхона органининг талабига кўра амалга оширилади деб кўрсатилган. Божхона кодексининг 266-моддасига кўра, божхона расмийлаштируви тугалланганидан ва товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганидан кейин, божхона юк декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида божхона юк декларациясини божхона органининг талаби билан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ёхуд бекор қилиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандига кўра зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи 4 бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги, қонунда зарарни тўлаш мажбурияти зарар етказувчи бўлмаган шахсга юклатилиши мумкинлиги, қонунчиликда ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкинлиги, зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилиниши, қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкинлиги ва қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланиши лозим. Жавобгар вакили томонидан даъво аризасидаги важларга нисбатан ўз эътирозларини ва кассация шикоятида зарар етказилишида жавобгарнинг айби йўқлигини ёки бунга даъвогарнинг ўзи сабабчи бўлганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Жавобгар 7 дона БЮДлар бўйича фарқни БКнинг 265-266-моддалари асосида тўғирлаш ва товарларни эркин божхона режимига расмийлаштириш чорасини ўз вақтида кўрмаганлиги натижасида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1104-2202/597-сонли иш бўйича 2022 йил 28 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогарга нисбатан мазкур даъво аризасида зарар сифатида ундирилиши сўралаётган молиявий жарима суммаси қўлланилиб, жарима суммаси даъвогар томонидан тўлаб берилган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция 5 инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатларни унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 6