← Назад
Решение #672589 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 228 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 12 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 126 | — | code_article | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2203/1613-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – С.К.Кадиров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Т.Ш.Алимардонов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Т.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 18 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
даъвогар вакили иш юритувчи Х.Мавлянов (2022 йил 27 декабрдаги 3/57-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили бош юрисконсульт Н.Тошқулов (2022 йил
7 февралдаги 07-04/231-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар
"BO`KA AGRO QURILISH" хусусий корхонасининг жавобгарлар АТ
"ALOQABANK" ва унинг Сурхондарё филиали ҳамда учинчи шахс “SANJAR
BUNYODKOR QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2018 йил
24 августдаги 1-сонли кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
3 ноябрдаги қарори устидан АТ "ALOQABANK" томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
"BO`KA AGRO QURILISH" хусусий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) АТ "ALOQABANK" (бундан буён матнда банк деб
юритилади) ва унинг Сурхондарё филиали (бундан буён матнда банк филиали
деб юритилади) ҳамда учинчи шахс “SANJAR BUNYODKOR QURILISH”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки МЧЖ деб
юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, банк
филиали, МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2018 йил 24 августда тузилган 1-сонли
кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб,
даъво аризасида банк филиали томонидан 2018 йил 24 августдаги 183-сонли
кредит шартномасига асосан МЧЖга 9 600 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағлари ажратилганлиги, ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни
бажарилишини таъминлаш усули сифатида даъвогар, банк номидан банк
филиали ва МЧЖ ўртасида 2018 йил 24 августда тузилган 1-сонли кафиллик
шартномаси тузилганлиги, кафиллик миқдори 9 600 000 000 сўмни ташкил
қилганлиги, бироқ кафиллик шартномасини тузиш учун хусусий корхона
таъсисчисининг розилиги олинмаганлиги ёки у томонидан ишончнома
берилмаганлиги ва шартнома тузилганлигидан унинг хабари бўлмаганлиги,
эксперт хулосасига кўра, даъвогарнинг кафиллик шартномаси тузиш учун
розилик бериш ҳақида 2018 йил 24 августдаги 8-сонли қароридаги таъсисчи
У.Жўраевнинг имзоси ва кафиллик шартномасидаги даъвогар раҳбари
Х.Мавлоновнинг имзоси улар томонидан бажарилмаганлиги аниқланганлигини
кўрсатган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор
қабул қилинган. Даъвогарнинг даьво аризаси қаноатлантирилиб, 2018 йил
24 августдаги 1-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.
Банкнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов
бўлимининг 2022 йил 24 июндаги қарори билан кафиллик шартномасидаги
даъвогар раҳбари Х.Мавлонов фамилияси олдида қўйилган имзо юзасидан судга
оид хатшунослик экспертизаси тайинланганлиги, 2022 йил 30 июндаги
114-сонли эксперт хулосасига кўра, кафиллик шартномасидаги даъвогарнинг
раҳбари Х.Мавлонов номидан бажарилган имзо фуқаро Х.Мавлонов томонидан
бажарилмаганлиги, шунингдек, тузилиш жойи Тошкент шаҳри деб кўрсатилган
2018 йил 24 августдаги 8-сонли мулкдор (таъсисчи) қароридаги У.Джураев
номидан бажарилган имзо фуқаро У.Джураев томонидан бажарилмаганлиги
аниқланганлиги, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
228-моддасининг биринчи қисми, 228-моддасининг учинчи қисмида назарда
тутилган жиноятни қасддан содир этиш ҳолати бўйича жиноят иши
қўзғатилганлиги, бироқ жиноят иши Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов
бўлимининг 2022 йил 20 июлдаги қарори билан айбдорни жавобгарликка
тортиш муддати ўтганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят
процессуал кодекси 84-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан
ҳаракатдан тугатилганлиги, ИПКнинг 12-моддасига асосан суд ишни муҳокама
қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шартлиги, бироқ
апелляция инстанцияси суди ушбу талабларга амал қилмаганлиги, хусусан иш
бўйича фуқаро Қосимов Ахрориддин Асрориддинович даъвогар томонидан
берилган кафиллик ва унинг бекор қилиниши бўйича манфаатдорлиги, кафиллик
шартномаси ва йиғилиш баёнидаги имзолар ҳақиқатдан таъсисчи ва раҳбарлар
томонидан имзо қўйилмаганлиги ҳақидаги эксперт хулосаси далил қилиб
олиниши мумкин эмаслиги, чунки суд томонидан экспертиза хулосасида аниқ
ҳолатлар кўрсатилмаганлиги аниқланмасдан бир тарафлама қарор қабул
қилинганлиги, кафиллик шартномасига Х.Мавляновнинг имзо қўймаганлиги
исботлаб берилмаганлиги, биринчи инстанция судида гувоҳ тариқасида сўралган
Ш.Хакимов ўзининг кўргазмасида кредит шартномаси тузилиш вақтида банк
филиалида ишлаганлиги, кафиллик шартномаси қонуний тузилганлиги, банк
3
томонидан ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги, кафиллик
шартномаси даъвогар таъсисчиси ва раҳбари томонидан имзоланганлигини баён
қилган бўлса-да, мазкур ҳолатлар инобатга олинмаганлиги, бу билан ишнинг
ҳақиқий ҳолати аниқланмаганлиги, банк томонидан кредит қарздорлигини
ундириш юзасидан берилган даъво аризаси бўйича Шеробод туманлараро
иқтисодий судининг суд муҳокамасида даъвогар раҳбари Х.Мавлянов даъво
талабини тан олиб, банк олдидаги қарздорликни имкон бўлиши билан тўлаб
берилиши ҳақида кўргазма берганлиги ҳам инобатга олинмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида Банк вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
қувватлаб, шунингдек, даъвогар таъсисчиси У.Жўраевнинг 2020 йил 3 апрелдаги
кафиллик шартномаси муддатини узайтириш ҳақидаги 09-сонли қарори
мавжудлиги, бироқ ушбу қарорнинг асли банкда мавжуд эмаслигини билдириб,
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Даъвогар вакили даъвогарнинг кафиллик шартномаси тузиш учун розилик
бериш ҳақидаги 2018 йил 24 августдаги 08-сонли қароридаги таъсисчи
У.Жўраевнинг имзоси ва кафиллик шартномасидаги даъвогар раҳбари
Х.Мавлоновнинг имзоси сохталаштирилганлиги, шунингдек, таъсисчи
У.Жўраевнинг 2020 йил 3 апрелдаги кафиллик шартномаси муддатини
узайтириш ҳақидаги 09-сонли қарорининг ҳам асли мавжуд эмаслиги, ушбу
қарор ҳам қалбакилиги, кредитни қоплаш учун қарздорнинг мол-мулклари
етарли эканлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган МЧЖдан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни қарз олувчининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, банк филиали ва МЧЖ ўртасида тузилган 2018 йил
24 августдаги 183-сонли кредит шартномасига кўра, банк МЧЖга Термиз шаҳар,
И.Каримов ва Фидокор кўчаларини боғловчи лойиҳадаги 2-2, Г-45 метр бўлган
кўча ёқасида кўп қаватли аҳоли турар жой биносини қуриш учун 24 ой муддатга
йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама тўлаш шарти билан 9 600 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағларини ажратиши лозим бўлган.
Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири сифатида даъвогар, банк ва МЧЖ ўртасида 2018 йил
24 августда 01-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.2-бандида кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар
қарздор томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда,
кредиторнинг биринчи талабига асосан кафил жами қарзларни, яъни кредит,
кредитга ҳисобланган фоизлар, неустойкалар, ҳақиқий зарар, бой берилган
фойда, суд харажатлари, ижро йиғими, қарздорликни ундириш учун учинчи
шахсларга тўланган пуллар ва бошқа суммалар бўйича мажбуриятларни кредит
шартномасида қарздорнинг мажбуриятлари билан белгиланган муддат
ва миқдорда тўлаши белгиланган.
Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2022 йил 24 июндаги
қарори билан 2018 йил 24 августдаги 01-сонли кафиллик шартномасидаги
даъвогар раҳбари Х.Мавлонов фамилияси олдида қўйилган имзо юзасидан судга
оид хатшунослик экспертизаси тайинланиб, уни ўтказиш Термиз шаҳар ИИБ
эксперт криминалистика гуруҳи экспертлари зиммасига юклатилган.
Термиз шаҳар ИИБ эксперт криминалистика гуруҳининг 2022 йил
30 июндаги 114-сонли эксперт хулосасида 2018 йил 24 августда тузилган
01-сонли кафиллик шартномасидаги даъвогарнинг раҳбари Х.Мавлонов номидан
бажарилган имзо Х.Мавлонов томонидан бажарилмаганлиги қайд этилган.
Шунингдек, Термиз шаҳар ИИБ эксперт криминалистика гуруҳининг
2022 йил 5 июлдаги 132-сонли эксперт хулосасига кўра, даъвогарнинг тузилиш
жойи Тошкент шаҳри дея кўрсатилган 2018 йил 24 августдаги 8-сонли мулкдор
(таъсисчи) қароридаги У.Джураев номидан бажарилган имзо фуқаро У.Джураев
томонидан бажарилмаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
228-моддасининг биринчи қисми, 228-моддасининг учинчи қисмида назарда
тутилган жиноятни қасддан содир этиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган
бўлиб, Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2022 йил 20 июлдаги
қарори билан айбдорни жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 84-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасига кўра,
агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс
ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб
қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган
деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса
ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан
чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган
ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим
чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошисида
битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки
олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг
126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Банк бошқарувининг 2016 йил 23 майдаги баённомаси билан тасдиқланган
ва 380-сон билан рўйхатга олинган “Хўжалик юритувчи субъектларни
кредитлаш тартиби”нинг 5.2.3-бандига мувофиқ қарз олувчи учинчи шахс
кафиллиги ёки кафолат хатини тақдим қилганда кафиллик ёки кафолат хати
берувчи юридик шахснинг раҳбар ходимларининг шартнома имзолаш
ваколатларини ўрганилади (бунда зарур холда имзолар намунаси ва раҳбарнинг
лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан (қарордан) кўчирма
олинади).
“Хусусий корхона тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
15-моддасига асосан хусусий корхона мулкдори ўзига қарашли корхонани якка
бошқариши шарт.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти Қибрай тумани Давлат
хизматлари маркази томонидан 2018 йил 17 апрелда 872152-сон билан рўйхатдан
ўтказилган даъвогар уставининг 3.1-бандида хусусий корхонанинг мулкдори
Джураев Улуғбек Шакиржанович эканлиги қайд этилган.
Мазкур уставнинг 7.2-бандида корхонанинг мулкдори корхонани раҳбар
сифатида якка бошқариши, корхона номидан ишончномасиз иш кўриши, унинг
манфаатларини ифодалаши, корхонанинг пул маблағларини ҳамда бошқа молмулкини тасарруф этиши, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари
тузиши, ишончномалар бериши кўрсатилган.
Шунингдек,
уставнинг
7.4-бандида
корхона
мулкдорининг
мажбуриятларидан бири сифатида корхонани якка ўзи бошқариши шартлиги
кўрсатилган.
Шунга кўра, қонун талаби ва корхона уставига мувофиқ низоли кафиллик
шартномаси корхона мулкдори ҳисобланган У.Джураев томонидан имзоланиши
лозим бўлса-да, раҳбар сифатида Х.Мавлянов томонидан имзоланганлиги
кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда эса банк Х.Мавляновнинг битим тузиш ваколатлари
корхонанинг таъсис ҳужжати ва “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонун билан
чеклаб қўйилганлиги ва битимни тузиш пайтида ана шу чеклашлар доирасидан
чиқиб кетилганлигини олдиндан билиши лозим бўлган. Чунки, юқорида қайд
этилган қонун талаби бўйича хусусий корхонани мулкдорнинг ўзи якка
бошқаришидан келиб чиқиб, кафиллик шартномасини У.Джураевнинг шахсан
ўзи имзолаши лозим бўлган. Бироқ, банк томонидан кафилликни қабул қилишда
қонуннинг ушбу талаби ва корхонанинг уставида белгиланган қоидалар инобатга
олинмаган.
ИПК 74-моддасининг бешинчи қисмига кўра, суд ҳужжатнинг ёки бошқа
ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар
ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу
ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган
кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа
далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин
эмас.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати корхона мулкдори У.Джураевнинг
2020 йил 3 апрелдаги 09-сонли кафиллик шартномаси муддатини 2021 йил
23 февралга қадар узайтиришга розилик бериш ҳақидаги қарорини далил
сифатида қабул қила олмайди. Чунки, банк вакилининг суд мажлисида берган
тушунтиришларига кўра, ушбу қарорнинг асл нусхаси банкда мавжуд эмас. Яъни
ушбу қарорнинг асл нусхаси судга тақдим этилмади.
Шунингдек, судлов ҳайъати кассация шикоятидаги эксперт хулосаси далил
қилиб олиниши мумкин эмаслиги, биринчи инстанция судида гувоҳ тариқасида
сўралган Ш.Хакимов ўзининг кўргазмасида кредит шартномаси тузилиш вақтида
банк филиалида ишлаганлиги, кафиллик шартномаси даъвогар таъсисчиси
ва раҳбари томонидан имзоланганлигини баён қилганлиги ҳақидаги важларини
ҳам асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, ИПКнинг 74-моддасига асосан ҳеч қандай далил суд учун олдиндан
белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Қолаверса, кафиллик шартномасининг ўзидан
шартномани У.Джураевнинг имзоламаганлиги кўриниб турибди ва юқорида
таъкидланганидек, қонунга кўра, Х.Мавлянов бундай шартномани имзолаш
ваколатига эга бўлмаган.
Бундан ташқари, судлов ҳайъати кассация шикоятидаги банк томонидан
кредит қарздорлигини ундириш юзасидан берилган даъво аризаси бўйича
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг суд муҳокамасида даъвогар раҳбари
Х.Мавлянов даъво талабини тан олиб, банк олдидаги қарздорликни имкон
бўлиши билан тўлаб берилиши ҳақида кўргазма берганлиги хусусидаги важини
ҳам юқорида қайд этилган асосларга кўра инобатга олмайди.
Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган
важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли
хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
7
асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилади. Шунингдек, банкдан Олий суднинг депозит рақамига
ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ жами 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
АТ "ALOQABANK"нинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
АТ "ALOQABANK"дан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
Ш. Мирзахакимов