← Назад
Решение #672595 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 4 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 январь
4-1103-2301/40-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "QAXRAMON
BEGALI"
фермер
хўжалигининг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси ишончли
вакили С.Усманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан
бирга Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ,
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда
"аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "QAXRAMON
BEGALI" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ туман давлат солиқ
инспекцияси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгар "QAXRAMON BEGALI" фермер хўжалигининг бир неча бор шахсий
кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган
бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик
шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул
қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф
этилмаганлигини, судга ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан
ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф қилинганлигини билдирди.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
суд муҳокамасида иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад
қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси
томонидан 2022 йил 17 декабрда "QAXRAMON BEGALI" фермер хўжалигига
2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисоботини тақдим этиш
юзасидан 1528300-сонли хабарнома хати юборилган бўлса-да, ушбу хабарнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф
этилмаган.
Шунингдек, Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил
30 декабрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги
01-103159-сонли қарорига асосан "QAXRAMON BEGALI" фермер хўжалиги
солиқ органига 2022 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисоботини
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги
сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш
ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим
қисми 10 кунга тўхтатиб қўйилган бу ҳақида 2022 йил 30 декабрдаги 518841сонли хабарнома асосида хабардор қилинган.
Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати
бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда 3-қисмининг 1-бандида солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ
ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан
кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкинлиги белгилаб
қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан
боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда
тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил
1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 18 январдаги
23-00844-сонли маълумотномасига асосан "QAXRAMON BEGALI" фермер
хўжалиги томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф
этилганлиги маълум қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан
рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини
шунингдек, ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш
электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 4, 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар
"QAXRAMON BEGALI" фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов