Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2204/2003 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MAXSUS TEMIR-BETON BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYALARINI ISHLAB CHIQARISH ZAVODI унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона инжиниринг бюртмачи хизмати компанияси
Source ID 1007442 Claim ID 3088204 PDF Hash 3280f64351c9a691... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 680-моддаси аролик кодекси 680 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2204/2003-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья Б.Махмудов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Э.Соибназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Maxsus temir-beton buyumlari va konstruksiyalarini ishlab chiqarish zavodi” унитар корхонаси вакили Б.Туляганов (2023 йил 9 январдаги 1-сонли ишончнома), Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжирининг компанияси вакили Б.Дўсназаров (2022 йил 12 декабрдаги 01/01-1896-сонли ишончнома), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Н.Маматов (2023 йил 16 январдаги 01/46-сонли ишончнома) иштирокида “Maxsus temir-beton buyumlari va konstruksiyalarini ishlab chiqarish zavodi” унитар корхонасининг Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига нисбатан берилган жавобгар зиммасига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, “Алпомиш” спорт мажмуаси биносида бажарилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича шартнома тузиш, бажарилган ишлар далолатномаси (форма-2), бажарилган ишларнинг нархи бўйича ҳисобварақфактура (форма-3)ларни тасдиқлаб, қабул қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори устидан берилган “Maxsus temir-beton buyumlari va konstruksiyalarini ishlab chiqarish zavodi” унитар корхонасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 “Maxsus temir-beton buyumlari va konstruksiyalarini ishlab chiqarish zavodi” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, “Алпомиш” спорт мажмуаси биносида бажарилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича шартнома тузиш, бажарилган ишлар далолатномаси (форма-2), бажарилган ишларнинг нархи бўйича ҳисобварақ-фактура (форма-3)ларни тасдиқлаб, қабул қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 25 августдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси, Сирдарё вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси, Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Mirzacho’l agro qurilish loyiha” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Сирдарё вилоят спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Узбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд қарорларини бекор қилиш ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини эса ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили кассация шикояти юзасидан фикр билдирмади, пудрат ишлари Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг буюртмаси билан бажарилмаганлигини маълум қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, 2020 йил 7 октябрда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган COVID-19 инфекциясига гумон қилинган ва ва кассаланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород балонларини портлаши натижасида бинога зарар етказилган. “Алпомиш” спорт мажмуасида таъмирлаш ишлари бўйича “Мирзачўл агро қурилиш лойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Даъвогар жавобгарга нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида Мирзачўл агро қурилиш лойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, “Алпомиш” спорт мажмуаси биносида 3 007 371 665 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилганлигини важ сифатида келтириб, жавобгар зиммасига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, “Алпомиш” спорт мажмуаси биносида бажарилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича шартнома тузиш, бажарилган ишлар далолатномаси (форма-2), бажарилган ишларнинг нархи бўйича ҳисобварақфактура (форма-3)ларни тасдиқлаб, қабул қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 680-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томони-дан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сон қарори (бундан буён матнда 306-сонли Пленум қарори деб юритилади) 9-банди олтинчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, тарафлардан бири ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилиш далолатномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилганда, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади, чунки бир тарафлама далолатнома ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида хизмат қилиши мумкин, агар суд иккинчи тарафни далолатномани имзолашдан бош тортишини асоссиз деб топса. Даъвогар томонидан жавобгарга ишлар натижасини топшириш далолатномаси юборилмаганлигини, бир тарафлама далолатнома ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида хизмат қилиши мумкинлигини инобатга олиб, 306-сонли Пленум қарорида берилган тушунтиришлардан келиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгар зиммасига бажарилган ишлар далолатномаси (форма-2), бажарилган ишларнинг нархи бўйича ҳисобварақ-фактура (форма-3)ларни тасдиқлаб, қабул қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарори 14-бандида тушунтирилишича, агар шартномани тузиши мажбурий бўлмаса-да, лекин тарафлардан бири шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш учун судга топширган ва суд ушбу келишмовчиликларни иш юритишга қабул қилган, мазкур шартнома бўйича контрагент эса ушбу шартнома юзасидан ўзининг таклифларини судга тақдим этган бўлса, суд низо уни кўриб чиқиш учун тарафларнинг келишуви бўйича берилган, деб ҳисоблаши лозим. Судларга тушунтирилсинки, шартнома тузишга мажбур этиш тўғрисида даъво аризаси тақдим қилинган ҳолда, агар шартнома тузиш тарафлар учун мажбурий бўлмаса, суд бундай талабни қаноатлантиришни рад этади. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгар зиммасига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, “Алпомиш” спорт мажмуаси биносида бажарилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича шартнома тузиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган, чунки пудрат ишлари бажарилган, жавобгарнинг даъвогар билан шартнома тузиши мажбурий бўлмасдан, унинг эркин ҳуқуқи ҳисобланади, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, “Алпомиш” спорт мажмуаси биносида жорий таъмирлаш ишларини бажариш бўйича шартнома тузилиши юзасидан бирон-бир қонун ёхуд ваколатли давлат органининг кўрсатмаси мавжуд эмас. Даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларни инобатга олиб бўлмайди, чунки даъвогарнинг даъво аризасида билдирилган асослар бўйича судлар томонидан даъвогар ишларни бажарган ёки бажармаганлиги масалаларини муҳокама қилинмаган, жавобгар шартнома тузиш мажбурлиги ҳамда ишларни топшириш далолатномасини қабул қилиш мажбурияти масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатларини ундиришни, олдиндан тўланган 24 000 сўм суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Maxsus temir-beton buyumlari va konstruksiyalarini ishlab chiqarish zavodi” унитар корхонасининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Maxsus temir-beton buyumlari va konstruksiyalarini ishlab chiqarish zavodi” унитар корхонасидан республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: С.Рахмонов Ҳайъат аъзолари: Б.Убайдуллаев О.Халмирзаев