← Назад
Решение #672616 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 16 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
2023 йил 18 январь
Термиз шаҳри
4-1901-2201/4505-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, Денов туманлараро иқтисодий судининг АКТ
ходими кўмагида, даъвогар вакили- Э.Саматов (2022 йил 13 декабрдаги
ишончнома ва 158-сонли ордерга асосан), жавобгар вакили- Т.Мўминов
(2023 йил 6 январдаги №37-01-06/001-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, даъвогар- “BAXTIYOR-NUR KOMPANIYA” хусусий корхонасининг
жавобгар- “HUDUDGAZTA`MINOT” АЖга нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди
биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар- “BAXTIYOR-NUR KOMPANIYA» хусусий корхонаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар- “HUDUDGAZTA`MINOT” АЖдан 262110483 сўм
ортиқча ушлаб қолинган маблағни ва адвокат юридик хизмати учун
тўланган 5000000 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 27 декабрдаги ажрими билан ишга Монополияга
қарши курашиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлади, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига
эътирози йўқлигини, ихтиёрий равишда пул маблағини қайтара
олмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Монополияга
қарши
курашиш
кўмитасининг
2019
йил
2 апрелдаги 150/04-21-сонли топшириқ хатига асосан Бошқарма томонидан
“O`ZTRANSGAZ” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий
газ таъминоти филиалининг тадбиркорлик субъектларига табиий газ
етказиб беришда, белгиланган нархларга ва шартнома шартларига риоя
этилиши юзасидан 2018 йил 1 январдан 2019 йил 31 мартга қадар
ҳисобланган тўловлар таҳлил қилинган.
Ўтказилган таҳлил натижасида, “O`ZTRANSGAZ” акциядорлик жамияти
Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали томонидан
тадбиркорлик субъектларига табиий газ етказиб беришда, белгиланган
нарҳларни ошириб қўллаш оқибатида жами 10534128870 сўм ортиқча тўлов
ундирилганлиги аниқланган.
Бошқарманинг 2019 йил 22 августдаги 01-03/12-сонли қарори ва
кўрсатмасига асосан “O`ZTRANSGAZ” акциядорлик жамияти Сурхондарё
вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали томонидан Ўзбекистон
Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуни ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2010
йил
28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар,
хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш,
декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг
қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
низом талаблари бузилиши оқибатида истеъмолчилардан ортиқча
ундирилган маблағнинг 8901164814 сўмини пировард истеъмолчилари
аниқ бўлганлиги сабабли ихтиёрий равишда уларга қайтариш, қолган
1632964056 сўмини пировард истеъмолчиси аниқ бўлмаганлиги сабабли
Бошқарманинг махсус транзит ҳисоб рақамига тўлаб бериш талаби
қўйилган.
Бироқ, “O`ZTRANSGAZ” акциядорлик жамияти Сурхондарё вилояти
бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали томонидан қарор ижроси ихтиёрий
равишда бажарилмаганлиги сабабли, Бошқарма ортиқча ундирилган жами
10534128870 сўмни жавобгарнинг ҳисобидан ўзининг махсус ҳисоб рақамига
ундириб бериш талаби билан судга мурожаат қилган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 24 мартдаги
4-1901-1902/1691-сонли ҳал қилув қарорига кўра, ортиқча ундирилган
10534128870 сўмнинг 8901164814 сўми пировард истеъмолчиларга
қайтарилиши, пировард истеъмолчилар 8901164814 сўм бўйича ўзларининг
бузилган ҳуқуқларини мустақил равишда ҳимоя қилишлари мумкинлиги
тушунтирилиб, 10534128870 сўмнинг қолган 1632964056 сўми эса пировард
истеъмолчиси аниқ бўлмаганлиги сабабли “O`ZTRANSGAZ” акциядорлик
жамиятидан Бошқарманинг ҳисоб рақамига ундирилиши белгиланган.
Қашқадарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг
2020 йил 22 декабрдаги қарори билан Шеробод туманлараро иқтисодий
судининг 2020 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур қарор қабул қилинганидан сўнг Бошқарманинг даъвогарга
йўллаган 2021 йил 22 сентябрдаги 02/10-821-сонли хатида, ортиқча
ундирилган 10534128870 сўмнинг ичида даъвогардан ортиқча ушлаб
қолинган 262110483 сўм ҳам мавжуд эканлиги, уни қайтариш бўйича
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалига хат билан мурожаат қилиш
лозимлиги қайд этилган.
Даъвогар ушбу хатни ва Шеробод туманлараро иқтисодий судининг
2020 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарорини асос қилиб, “O`ZTRANSGAZ”
акциядорлик жамияти ва унинг Сурхондарё вилояти бўйича газ таъминоти
ҳудудий филиалидан 262110483 сўм ортиқча ушлаб қолинган маблағни
ундириш талаби билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр
энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сонли фармонида,
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ўзтрансгаз” АЖ ва илгари “Ўзтрансгаз” АЖ
таркибига кирган унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари билан
истеъмолчилар (магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчилар
бундан мустасно) ўртасида тузилган табиий газ етказиб бериш бўйича
шартнома ва мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворис ҳисобланиши, ички
бозорга етказилган табиий газ учун 2020 йил 1 июль ҳолатига мавжуд
бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари (магистрал газ узатиш
тизимига уланган истеъмолчилар бундан мустасно) “Ўзтрансгаз” АЖдан
“Ҳудудгазтаъминот” АЖга қайта расмийлаштирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги
қонунининг 16-моддасига кўра, табиий монополия субъектларига табиий
монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини
тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг товарлари
истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган
нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад
олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш ман
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил
28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар,
хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш,
декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг
қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
низомнинг 37 ва 43-бандларида, хўжалик юритувчи субъект томонидан
нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган
маблағлар товарларни асоссиз оширилган нарх (тариф) бўйича сотишдан
олинган ҳақиқатдаги тушум билан (унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва
ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда) ушбу товарнинг белгиланган тартибда
расмийлаштирилган (тасдиқланган, келишилган) нархи (тарифи) қиймати
(унга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда)
сифатида
аниқланиши,
ушбу
низомнинг
37-41-бандларида кўрсатилган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилиши
ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан
ташқари жамғармага олиб қўйилиши белгиланган.
ИПК 73-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига кўра, ишнинг
иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари
исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд
худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан
исбот қилинмайди.
Даъвогардан етказиб берилган табиий газ учун 262110483 сўм ортиқча
тўлов ундирилганлиги, даъвогар 158-сонли юридик ёрдам кўрсатиш
тўғрисидаги битим (шартнома) бўйича 2022 йил 6 декабрдаги
573-сонли тўлов топшириқномаси асосида “Файзулло Жураев” адвокатлик
бюросига 6000000 сўм тўлаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз
тасдиғини топди.
Шунга кўра, даъвогарнинг даъво талаблари асосли бўлиб, у
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогарга 262110483 сўм ортиқча ушлаб
қолинган маблағ ва адвокат юридик хизмати учун тўланган
6000000 сўм ундирилиши лозим.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогарга 5362209,66 сўм давлат божи ва
24000 сўм почта харажатларини, Олий суд ҳисобига 75000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топди.
Суд юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “HUDUDGAZTA`MINOT” АЖдан даъвогар- “BAXTIYOR-NUR
KOMPANIYA» хусусий корхонасига 262110483 сўм ортиқча ушлаб қолинган
маблағ, адвокат юридик хизмати учун тўланган 6000000 сўм, олдиндан
тўланган 5362209,66 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар- “HUDUDGAZTA`MINOT” АЖдан Олий суд ҳисобига 75000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев