Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/86 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "ABDULAZIZ STAR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008605 Claim ID 3107061 PDF Hash c018e678bb2800d3... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 18 январь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи *****нинг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи ишончли вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, ***** (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб «*****» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи ***** ишончли вакили аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2022 йил октябрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан камчилик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баѐн қилиб, судга 18 январдаги 23-10696-сонли маълумотнома тақдим қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Бироқ, ушбу ариза суд томонидан ўрганиб чиқилганда *****нинг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан айни бир солиқ тури ҳамда айни бир асослар бўйича аризаси мавжудлиги ва ушбу аризага асосан Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида 4-1103-2302/89-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-қисми 1-бандлари, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд Қ И Л Д И: Аризачи *****нинг жавобгар «*****» масъулияти чекланган жамияти банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья *****