Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1961 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ALOQAINVEST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KO'PRIK QURISH UCHASTKASI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007847 Claim ID 2991882 PDF Hash 9217e9a588f4a143... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 170-моддаси суд ИПК 170 law
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онунининг 140-моддаси онуни 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
арувчи этиб тайинлашни ва ИПК 118-моддаси арувчи этиб тайинлашни ва ИПК 118 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozorsh.,Mustaqillikko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2202/1961-сонли иш 2023 йил 18 январь 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судьяси З.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили Ш.Ботиров (2022 йил 21 декабрдаги ишончнома асосида), қарздор вакили А.Мурадов (2022 йил 23 декабрдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, кредитор “ALOQAINVEST” МЧЖнинг қарздор “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖни банкрот деб топиш ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ALOQAINVEST” МЧЖ (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, унга нисбатан кузатув таомили жорий этилган ва қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Шараев Улуғбек Алишеровичнинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили ариза талабини қувватлаб, қарздорни фаолиятини тўхтатмасдан банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили ҳозирда тўловга қобилияти йўқлигини маълум қилиб, қарздорни фаолиятини тўхтатмасдан банкрот деб топишни сўради. 2023 йил 6 январда бўлиб ўтган суд мажлисида муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажарганлиги, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилганлиги, қарздорнинг кредиторлари талаблари реестри тузилиб, унга 9 та корхона киритилганлиги, қарздорнинг жами қарзи 15.428.994.029,46 сўмни ташкил қилиши, қарздор иқтисодий ночор эканлиги, тўлов қобилияти йўқлиги, 2022 йил 21 декабрда ўтказилган кредиторлар йиғилишида кредиторларнинг кўпчилик овоз билан қарздорни фаолиятини тўхтатмасдан банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қилинганлиги билдириб, қарздорни фаолиятини тўхтатмасдан банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Аввалги суд мажлисида иштирок этган ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили қарздор “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖда давлат улуши мавжуд эмаслигини ва тегишли қарор қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган муваққат бошқарувчи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади ва муваққат бошқарувчи ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, муваққат бошқарувчи суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилиб, ишни ўзининг иштиркисиз кўриб чиқишни сўраганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлиси вақти жойи ва вақти ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, суд ИПК 170-моддаси талабига кўра, суд мажлисини уларнинг иштирокисиз ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2013 йил 14 июнда 3862-рақам билан рўйхатга олинган бўлиб, корхона бошлиғи вазифасини бажарувчи Элмурадов Максуд, иштирокчиси “YO’LQURILISH” АЖ (100%) ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Бордонкўл ҚФЙ, Бордонкўл маҳалласи, Қайтмас кўчаси кўрсатилган бўлиб, жойлашган манзили Юқоричирчиқ тумани, Иттифоқ МФЙ, Толариқ кўчаси 37-уй эканлиги аниқланди. Корхонанинг асосий фаолият халқаро стандартлар асосида инновацион технологияларни жорий этган ҳолда автомобиль йўлларини, йўл ўтказгичлар, кўприк қуриш, қайта қуриш реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашдан иборат бўлган. Қарздорнинг жами 61 кредиторлар олдидаги кредиторлик қарздорлиги 15.428.994.029,46 сўмни, шундан кредитор “ALOQAINVEST” МЧЖдан қарзи 94.76.839,94 сўмни ташкил этган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 3 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздордан кредиторга 94.761.839,94 сўм қарздорлик ва 7.200 сўм почта харажати ундириш белгиланган ва 2020 йил 6 апрелда суд томонидан ижро варақаси берилган. 2022 йил 12 майда қарздор ва кредитор ўзаро келишув битими тузиб, унга қарздор 94.761.839,94 сўм қарздорликни 2022 йил 30 июлдан 2022 йил 31 декабрь кунига қадар тўлаб берилиши ҳақида келишган. Бироқ, қарздор томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли Мажбурий июро бюроси Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан 2022 йил 26 июлда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 6 апрелдаги ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, қарздорга ихтиёрий ижро этиш учун 15 кунлик муддат берилган, бироқ қарздор томонидан ушбу суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланмаган. Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги ҳисоботига ҳамда қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотига кўра қарздорнинг кредиторларининг талаблари реестри шакллантирилган бўлиб, 2022 йил 21 декабрь ҳолатига қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 15.428.994.029,46 сўмни ташкил қилган, кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддаларида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд. Шунингдек, 2022 йил 21 декабрда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 12-моддасига кўра кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор, кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, қўмитанинг миқдорий таркибини белгилаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор, суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий этиш ва ууларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор, суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни тўлаш жадвалини маъқуллаш ҳақидаги қарор,ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш киради. 2022 йил 21 декабрда бўлиб ўтган кредиторлар йиғилиши томонидан қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 140-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатишга доир иш юритишни қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширишни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. 2022 йилнинг 21 декабрида ўтказилган қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида кредиторлар қарздорни тугатиш бошқарувчилигига Шараев Улуғбек Алишеровичнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишган. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Суд, қарздорнинг кредиторлар томонидан таклиф этилган номзод учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Шараев Улуғбек Алишеровични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни ва ИПК 118-моддасига биноан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 128-, 170-, 176-179- ҳамда 186моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖ банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин ҳамда тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилсин. “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖда тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 18 июлга қадар этиб белгилансин. “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Шараев Улуғбек Алишеровичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 18 июлга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖ бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “KO’PRIK QURISH UCHASTKASI” МЧЖ ҳисобидан “ALOQAINVEST” МЧЖ фойдасига 450.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев