Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/2409 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZSUVLOYIHA акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1072613 Claim ID 3097306 PDF Hash 9d3b6ce43fe3a038... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 январь 4-1103-2201/2409-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар "O`ZSUVLOYIHA" акционерлик жамиятининг жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 329.083.999 сўм асосий қарз, 32.908.300 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "O`ZSUVLOYIHA" акционерлик жамияти ишончли вакиллари А.Исмаилов, Ф.Ишанов (ишончнома асосида) Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали видеоконфренция режими асосида, жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили З.Ҳолиқов (ишончнома асосида), мутахассис Т.Ўнгаровлар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "O`ZSUVLOYIHA" акционерлик жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 329.083.999 сўм асосий қарз, 32.908.300 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали видеоконфренция режими асосида иштирок этган даъвогар "O`ZSUVLOYIHA" акционерлик жамияти ишончли вакиллари А.Исмаилов, Ф.Ишановлар даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан кўрсатилган хизмат ҳақи асоссиз тўлаб берилмаганлигини, кўрсатилган хизматлар юзасизадан хужжатлар тўлиқ расмийлаштирилганлигини, аммо жавобгар томонидан асоссиз равишда тасдиқлаб берилмаганлигини, бажарилган ишлар бўйича ҳисоб-фактуралар тасдиқланганлигини, бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда мурожаат қилган бўлсада натижа бермаганлигини баён қилиб, пенянинг ҳисоб-китобини тақдим этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили З.Ҳолиқов, мутахассис Т.Ўнгаровлар даъвони қисман тан олиб,ишлар бажарилганлигини бирламчи хужжатлар тўлиғича расмийлаштирилмаганлигини, нарҳ-наво бўйича ўзаро келишилмаганлигини, пенянинг ҳисоб-китоби нотўғрилигини баён қилид. Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича "O`ZSUVLOYIHA" акционерлик жамияти (бундан буён матнда-"Бажарувчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида: 2022 йил 02 июнда 19-22-сонли; 2022 йил 02 июнда 20-22-сонли; 2022 йил 29 июнда 22-22-сонли; 2022 йил 29 июнда 23-22-сонли; 2022 йил 29 июнда 25-22-сонли "Белгиланган ҳудудда лойиҳа-изланиш ишларини амалга ошириш" юзасидан шартномалар тузилган. Тарафлар ўртасида шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-2.2.1-бандларига асосан "Бажарувчи" "Буюртмачи" томонидан топширилган объектни қабул қилиш ҳамда лойиҳа-изланиш ишларини амалга ошириш, "Бажарувчи" ҳисоб рақамига аванс маблағлари келиб тушган вақтдан ишни бошлаш ҳамда уч ой ичида тугатиш юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, тарафлар ўртаисда тузилган шартномаларнинг 2-бўлими 2.1-2.3-бандларига мувофиқ, "Буюртмачи" "Бажарувчи" томонидан амалга ошириладиган лойиҳа-изланиш ишлари учун шартнома шартларига асосан шартнома қиймати шартномаларнинг 1-иловасига асосан тузилган баённомалар асосида ўзаро келишилган бўлиб: (2022 йил 02 июнда 19-22-сонли шартнома бўйича 134.320.000 сўм); (2022 йил 02 июнда 20-22-сонли шартнома бўйича 178.480.000 сўм); (2022 йил 29 июнда 22-22-сонли шартнома бўйича 134.320.000 сўм); (2022 йил 29 июнда 23-22-сонли шартнома бўйича 88.995.625 сўм); (2022 йил 29 июнда 25-22-сонли шартнома бўйича 48.889.375 сўм) (15 фоиз қўшилган қиймат солиғи билан бирга), шартнома тарафлар томонидан имзоланганидан сўнг 10 банк иш куни мобайнида шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағлари ўтказиб берилиши, қолган 70 фоизи бажарилган ишлар далолатнома ҳамда ҳисоб-фактуралар асосида қабул қилиб олинганидан сўнг, якуний 20 фоиз қиймати смета хужжатлари экспертизасидан сўнг тўлаб берилиши ўзаро белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича шартномалар қиймати шартномаларнинг 2-иловасига асосан ўзаро тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши назарда тутилган. "Буюртмачи" томонидан шартнома шартларига асосан "Бажарувчи"нинг ҳисоб рақамига шартномалар қийматининг 30 фоизи миқдорида 2022 йил 02 июндаги 19-22-сонли шартнома бўйича 40.296.000 сўм, 2022 йил 02 июндаги 20-22-сонли шартномага асосан 53.544.000 сўм, 2022 йил 29 июндаги 22-22-сонли шартнома бўйича 5.830.500 сўм, 2022 йил 29 июндаги 23-22-сонли шартномага мувофиқ 26.698.688 сўм, 2022 йил 29 июндаги 25-22-сонли шартнома бўйича 14.666.813 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Шунингдек, "Бажарувчи" томонидан шартнома шартларига асосан амалга оширилган лойиҳа-изланиш ишлари юзасидан: 2022 йил 02 июнда тузилган 19-22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 30 сентябрдаги 19-сонли ҳисоб-фактурага асосан 134.320.000 сўмлик; 2022 йил 02 июнда тузилган 20-22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 30 сентябрдаги 20-сонли ҳисоб-фактурага асосан 142.784.000 сўмлик ҳамда 20212 йил 21 ноябрдаги 20/1-сонли ҳисоб-фактурага асосан 35.696.000 сўмлик жами 178.480.000 сўм; 2022 йил 29 июнда тузилган 22-22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 21 ноябрдаги 22-сонли ҳисоб-фактурага асосан 19.435.000 сўмлик; 2022 йил 29 июнда тузилган 23-22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 21 ноябрдаги 23-сонли ҳисоб-фактурага асосан 88.995.625 сўм); 2022 йил 29 июнда тузилган 25-22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 21 ноябрдаги 25-сонли ҳисоб-фактурага асосан 48.889.375 сўмлик жами 470.120.000 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, "Буюртмачи" томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, қолган 329.083.999 сўм қарздорлик шартномада белгиланган муддатда тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 23 декабрда 01-01-740-сонли ҳамда 2022 йил 24 ноябрдаги 24 ноябрдаги 01-01-689-сонли талабномалар билан мурожаат қилган бўлса-да, ушбу талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича тасдиқланган ҳисобфактураларга ва иш хужжатларига илова қилинган бошқа хужжатларга асосан 329.083.999 сўм қарздорлик ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши; Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги; Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 329.083.999сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4-бўлими 4.3-бандига асосан пенянинг ҳисоб-китобини тақдим этган ҳолда жавобгардан 32.908.300 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4-бўлими 4.3-бандида мазкур шартномаларга "Буюртмачи" томонидан бажарилган ишлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда "Бажарувчи"га ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган мажбурият қийматининг 0.1 фоизи миқдорида бироқ, умумий қарздорликнинг 10 фоизидан ортиқ бўмлаган миқдорда пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида шартномавий муносабат бўйича даъвогар томонидан ҳақдорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 6.581.660 сўм қилиб белгилаб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 329.083.999сўм асосий қарз, 6.581.660 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлнтиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта ва видеоконфренция харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар O`ZSUVLOYIHA" акционерлик жамияти фойдасига 329.083.999 сўм асосий қарз, 6.581.660 сўм пеня, 7.239.846 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажати; Олий суднинг депозит рақамига 75.000 сўм видеоконфренция харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов