Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3683 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AFRUZ KAMOL NABI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "KAMALAK TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007929 Claim ID 3077728 PDF Hash c17e7bad98f838a0... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
исми ва 233-моддаси исми ва 233 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
аролик кодексининг 126-моддаси аролик кодекси 126 code_article
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 274-моддаси ИПК 274 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2202/3683-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Ж.С.Мусабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Қ.С.Ходжаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Т.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 18 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшунос О.Асқаров (2022 йил 9 декабрдаги 09/12-22-сонли ишончнома асосида), адвокат И.Исмоилов (2022 йил 12 январдаги 155-сонли ордер ва 2022 йил 12 январдаги 12/01-23-сонли ишончнома асосида), адвокат М.Юсупов (2022 йил 12 январдаги 155-сонли ордер ва 2022 йил 12 январдаги 12/01-23-сонли ишончнома асосида), АТ “Халқ банки” вакили юридик бўлим бошлиғи М.Муминов (2023 йил 5 январдаги 11-03/4-сонли ишончнома асосида) ва бош юрисконсульт З.Эрматов (2023 йил 5 январдаги 11-03/5-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга Наманган вилоят Адлия бошқармаси, Наманган вилоят Молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс ва таъсисчиси Н.Атабаев низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб этилган ҳолда, даъвогар “AFRUZ KAMOL NABI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “KAMALAK TRADE” масъулияти чекланган жамияти ва АТ “Халқ банки” Наманган вилоят филиалига нисбатан гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “AFRUZ KAMOL NABI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки деб юритилади) “KAMALAK TRADE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва АТ “Халқ банки” Наманган вилоят филиали (бундан буён матнда Банк филиали деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 2020 йил 13 февралда Наманган шаҳар, 6-сонли давлат нотариал идорасида 202000412000461-сон реестр билан қайд этилган гаров (ипотека) шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар ва Банк филиали ўртасида тузилган 2020 йил 13 февралдаги кредит шартномасига асосан жавобгарга Банк филиали томонидан 3 306 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилганлиги, мазкур кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усули сифатида даъвогарга тегишли бўлган бино-иншоотларни гаровга қўйиш бўйича даъвогар, жавобгар ва банк филиали ўртасида 2020 йил 13 февралда ипотека шартномаси тузилганлиги, бироқ мазкур шартноманинг тузилишига асос бўлган даъвогар иштирокчиларининг 2020 йил 10 февралдаги умумий йиғилиш қарори сохталаштирилганлиги, хусусан даъвогар иштирокчиларидан бири Н.Атабаев ушбу йиғилишда иштирок этмаган бўлса-да, унинг имзоси А.Убайдуллаев томонидан сохталаштирилганлиги, шунга кўра А.Убайдуллаев жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан умумий йиғилиш қарори ҳақиқий деб топилганлиги, мазкур ҳолатлар эса ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топилишига асос бўлишини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 17 августдаги ажрими билан Банк филиали АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда Банк деб юритилади) билан алмаштирилган. Ишга Наманган вилоят Адлия бошқармаси ва Наманган вилоят Молия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан даъвогар таъсисчиси Н.Атабаев низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган. Банк филиали, жавобгар ҳамда даъвогар ўртасида тузилган 2020 йил 13 февралдаги гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Банк филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даьво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда банк апелляция шикоятида Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2022 йил 3 июндаги ҳукмига асосланганлиги, ваҳоланки ушбу ҳукм қонуний кучга кирмаганлиги, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2103/1593-сонли иши бўйича қабул қилинган 2021 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг кредит тўловларидан бўлган жами 3 901 000 000 сўм қарзи ундирилганлиги ва ундирув даъвогарга тегишли бино-иншоотларга қаратилганлиги, лекин даъвогар ушбу иш бўйича суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги, даъвогар иштирокчиларининг умумий йиғилиш баёнидаги иштирокчи Атабаев Наби Разилжоновични имзоси Убайдуллаев Акмал Мамутханович (А.Убайдуллаев) томонидан ўз манфаати йўлида сохталаштирилганлиги, Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2022 йил 3 июндаги ҳукми билан А.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси учинчи қисмининг “а” банди, 228-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди, 228-моддасининг учинчи қисми ва 233-моддасининг биринчи қисми билан айбли деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги, А.Убайдуллаев ҳисобидан фуқаровий даъвогар банк филиали фойдасига 3 306 000 000 сўм ундириш белгиланганлиги, ундирув даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган гаровдаги бино-иншоотларга қаратилганлиги, Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2022 йил 3 июндаги ҳукмида А.Убайдуллаев даъвогар иштирокчиларининг 2020 йил 10 февралдаги умумий йиғилиш баёнидаги Н.Атабаевнинг имзоси ва кредит олиш учун гаров билан боғлиқ барча расмий ҳужжатларни ўз манфаати йўлида сохталаштирганлигини тан олганлиги кўрсатилганлиги, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 4-1601-2202/2069сонли иши бўйича қабул қилинган 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар иштирокчиларининг 2020 йил 10 февралдаги умумий йиғилиш қарори (баёни) ҳақиқий эмас деб топилганлиги, мазкур ҳал қилув қарори 2022 йил 17 июлдан бошлаб қонуний кучга кирганлиги, ФКнинг 114-моддасига асосланилганда, Наманган туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 17 июлдан қонуний кучга кирганлиги инобатга олинадиган бўлса, даъвогар иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори (баёни) суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши оқибатида ипотека (гаров) шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун даъвогар (гаровга қўювчи)га судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериши, амалда ипотека шартномасини даъвогар устав фондидаги 50 фоиз улушнинг эгаси А.Расулов директор сифатида имзолаганлиги факти мавжудлиги, бирок, даъвогарнинг иккинчи иштирокчиси ва шу даврдаги таъсис ҳужжатларига кўра, даъвогар устав фондидаги улушни 50 фоиз қисмининг қонуний эгаси ҳисобланган Атабаев Наби Разилжанович таъсисчи А.Расуловга мулкни гаровга қўйиш ва гаров шартномасини имзолаш ваколатини қонуний равишда бермаганлиги ва бу ҳақда таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилмаганлиги, аксинча Атабаев Наби Разилжоновичнинг йиғилиш баёнидаги имзоси сохталаштирилганлиги экспертиза хулосаси билан ўз исботини топганлиги, бироқ апелляция инстанция суди мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, банк томонидан мониторинг ишлари амалга оширилмаганлиги, апелляция инстанция суди суд муҳокамасида Адлия бошқармасидан вакил ва нотариуснинг иштирокини таъминламаганлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Банк вакили кассация шикоятига нисбатан ўз эътирозларини билдириб, кредит мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг ўтказилмаслиги даъвони қаноатлантириш учун сабаб бўлмаслиги, апелляция инстанцияси суди 4 томонидан иш учун аҳамиятли бўлган барча ҳолатлар ўрганилганлиги ва уларга баҳо берилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, банк номидан банк филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 13 февралда 475-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра банк томонидан жавобгарга айланма маблағларини тўлдириш мақсадида 12 ой муддатга йиллик 30 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 306 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогарга тегишли Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙ, Косонсой кўчаси, 3-уйда жойлашган, умумий майдони 2 376,35 м2, шу жумладан фойдали майдони 2 592,59 м2 бўлган 8 та хонадан иборат ишлаб чиқариш ва таъминот бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Бу ҳақда тарафлар ўртасида низо предмети бўлган 2020 йил 13 февралда Наманган шаҳар 6-сонли давлат нотариал идорасида 202000412000461-сон реестр билан қайд этилган гаров (ипотека) шартномаси тузилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан банк фойдасига жавобгарнинг кредит тўловларидан бўлган жами 3 901 000 000 сўм қарзи ундирилган. Ундирув даъвогарга тегишли гаровдаги мулкларга қаратилган (4-1601-2103/1593-сонли иш). Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инпекцияси томонидан 2014 йил 2 июлда 8205-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган даъвогар уставининг 7.1-бандида жамиятнинг устав фонди миқдори 150 000 АҚШ долларини ташкил этиши, 7.2-бандида таъсисчи фуқаро Расулов Абдурахмон Рахимджановичнинг улуши 50 фоиз ёки 75 000 АҚШ доллари, таъсисчи фуқаро Атабаев Наби Разилжановичнинг улуши 50 фоиз ёки 75 000 АҚШ долларидан иборатлиги белгиланган. Кейинчалик, Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан даъвогарнинг устави 2021 йил 29 апрелда 366226-сон билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унинг 7.1-бандида устав фонди миқдори 3 669 436 716,46 сўмни ташкил этиши, 7.2-бандида таъсисчи фуқаро Расулов Абдурахмон Рахимджановичнинг улуши 98,60 фоиз ёки 3 619 436 716,46 сўм, таъсисчи фуқаро Атабаев Наби Разилжановичнинг улуши 1,40 фоиз ёки 50 000 000 сўмдан иборатлиги қайд этилган. 2020 йил 10 февралда даъвогар таъсисчиларининг умумий йиғилиши ўтказилиб, унда жамиятга тегишли Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙ, Косонсой кўчаси, 3-уйда жойлашган ишлаб чиқариш ва таъминот биноиншоотларини жавобгарнинг кредит таъминоти учун гаровга қўйиш масаласи кўриб чиқилган ҳамда гаровга қўйишга розилик бериш ҳамда банк ва нотариал идорада ҳужжатларни расмийлаштиришни даъвогар таъсисчиси ва раҳбари А.Расулов зиммасига юклаш ҳақида қарор қабул қилинган. Даъвогар таъсисчиларининг 2020 йил 10 февралда ўтказилган умумий йиғилиш қарорида икки нафар таъсисчи қатнашиб қарор қабул қилинганлиги ва имзоланганлиги акс эттирилган бўлса-да, аслида таъсисчи Н.Атабаев мазкур йиғилишда қатнашмаганлиги ҳамда баённомага имзо қўймаганлиги, бу билан унинг имзоси сохталаштирилганлиги Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика марказининг 2022 йил 9 июндаги 1318-сонли хулосаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли 2020 йил 10 февралдаги умумий йиғилиш қарори Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган (4-1601-2202/2069сонли иш). Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Иш ҳужжатларида низоли ипотека шартномасининг асл нусхаси мавжуд бўлиб, мазкур шартнома нотариус ҳузурида банк бошқарувчиси Ш.Жўрабоев ва жавобгар раҳбари У.Мусабоевнинг иштирокида даъвогарнинг раҳбари ва 50 фоиз улушга эга таъсисчиси А.Расулов томонидан имзоланган. Банк филиалига, жамиятга тегишли Наманган шаҳар, Мингчинор МФЙ, Косонсой кўчаси, 3-уйда жойлашган ишлаб чиқариш ва таъминот биноиншоотларини жавобгарнинг кредит таъминоти учун гаровга қўйишга розилик бериш ҳақидаги жамият таъсисчиларининг 2020 йил 10 февралдаги умумий йиғилиш (баёни) қарори тақдим этилган. Мазкур умумий йиғилиш баёнида йиғилишда икки нафар таъсисчи (Н.Атабаев, А.Расулов) қатнашиб қарор қабул қилинганлиги ва имзоланганлиги акс эттирилган бўлса-да, аслида таъсисчи Н.Атабаев мазкур йиғилишда қатнашмаганлиги ҳамда имзо қўймаганлиги, бу билан унинг имзоси сохталаштирилганлиги Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси эксперткриминалистика марказининг 2022 йил 9 июндаги 1318-сонли хулосаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли умумий йиғилиш қарори Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, ипотека шартномаси тузилган пайтда банк филиали даъвогар таъсисчиси Н.Атабаев мазкур йиғилишда қатнашмаганлиги, унинг имзоси сохталаштирилганлиги ҳолатларини билмаган ёки олдиндан билиши лозим бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошисида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги 2020 йил 10 февралдаги таъсисчилар умумий йиғилиш қарори Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва таъсисчи Н.Атабаевнинг имзоси сохталаштирилганлиги хусусидаги важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар таъсисчилари умумий йиғилиш қароридаги имзо сохталаштирилганлигини банк билганлиги ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботлаб берилмаган. Шунингдек, судлов ҳайъати низо предмети ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишдан иборат бўлганлиги сабабли даъвогар вакилларининг банк томонидан кредит маблағлари мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг ўтказилмаганлиги ҳақидаги важларини ҳам асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, ИПКнинг 74-моддасига асосан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги ҳамда мақбуллиги нуқтаи назаридан баҳоланади. Судлов ҳайъати даъвогарларнинг апелляция инстанция суди Наманган вилоят Адлия бошқармаси ва нотариусни ишда иштирок этишини таъминлаш чораларини кўрмаганлиги ҳақидаги важларини муҳокама этиб, ушбу важлар ҳам суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, апелляция инстанция суди томонидан Адлия бошқармаси суд муҳокамаси жойи ва вақти ҳақида огоҳлантирилган бўлиб, ИПК 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд муҳокамаси ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Баён қилинганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ жами 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “AFRUZ KAMOL NABI” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “AFRUZ KAMOL NABI” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов Ш. Мирзахакимов