Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/77 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "OLTIN MEVA AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008584 Claim ID 3107431 PDF Hash 66e70f80c49c5b70... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон ИПКнинг 110-моддаси збекистон ИПК 110 law
збекистон Республикасининг ИПКнинг 110-моддаси збекистон Республикасининг ИПК 110 law
мазкур кодекснинг 118-моддаси мазкур кодекс 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 18 январь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судяси *****нинг раислигида, судъя ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти *****нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент вилояти ***** ишончли вакили *****(ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, Тошкент вилояти ***** (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти ***** ишончли вакили *****аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2022 йил октябрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра мазкур мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритишдан тугатишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти ***** томонидан "*****" масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил октябрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш юзасидан огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. вилояти ***** томонидан "*****" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган юзасидан хабарнома берилган. Тошкент вилояти *****нинг "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги қарорига асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига 2022 йил октябрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Тошкент вилояти ***** (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "қарздор" деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2021 йил 13 июлдаги *****-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилиб, Қуйичирчиқ туман давлат хизматлари марказининг 2022 йил 07 апрелдаги 26-сонли қарорига асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти давлат реестридан ўчирилган. Ўзбекистон ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 6-бандига мувофиқ ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, иш юритиш тугатиш назарда тутилганлигин инобатга олиб, мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикасининг ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 4-бандига асосан ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни, мазкур кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 1-қисми 4-банди, 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Аризачи Тошкент вилояти *****нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага асосан юритилган *****-сонли иқтисодий иш юзасидан иш юритиш тугатилсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья: *****