← Назад
Решение #672666 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| олда ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 4 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 14 январь
4-1103-2301/14-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент
шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "SHANGHAI EKO PROFIL"
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани иш
ҳужжатлари билан Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцяси маъмурий
биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "Аризачи"
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "SHANGHAI EKO PROFIL"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб
юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Мазкур ариза суднинг 2023 йил 11 январдаги аризани иш юритишга қабул
қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳақидаги ажримига
асосан иш юритишга қабул қилиниб, 4-1103-2301/14-сонли иш қўзғатилиб,
мазмунан кўриб чиқиш учун 2023 йил 18 январь кунига соат 10:33 га
Қуйичирчиқ туман давлат солиқ инспекцяси маъмурий биносига очиқ, сайёр суд
муҳокамасига тайинланган.
Ушбу ажрим тегишли тартибда тарафларга "Гибрид почта" хизмати орқали
(электрон тартибда) юборилган бўлиб, мазкур ҳолатда иш хужжатларида суд
ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва қабул қилиб олинганлигини
тасдиқловчи маълумот асосида ўз тасдиғини топади.
Бироқ, аризачи суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартида
суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида асоссиз
иштирок этмасдан, ишни иштирокисиз кўриб чиқиш юзасидан илтимоснома
билан мурожаат қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг қисмнинг 6-бандига кўра, аризачи биринчи суд мажлисига
келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган
бўлса суд (даъво) аризани кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
"Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг 31-банди
2-қисмида агар аризачи биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК
107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши юзасидан
раҳбарий кўрсатма берилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
6-бандларига
асосан
аризани
кўрмасдан
қолдиришни,
Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси
12-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари
барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар
бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш
электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал Кодексининг 118-моддасига асосан
судхаражатларини ундирувсиз қолдиришни инобатга олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4, 107моддаси 1-қисми 6-бандлари, 109, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Аризачи Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
"SHANGHAI EKO PROFIL" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Далат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин.
Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар
бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий тартибда
янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
М.М.Якубов