← Назад
Решение #672671 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 18 январ
4-1405-2201/3763-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан
37 110 992,40 сўм асосий қарз ва 7 214 451,41 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили Б.А. (2022 йил 30 декабрдаги
01/3219-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Д. (раҳбари)ларнинг
иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 330819-сонли юридик
истеъмолчилари учун электр таъминоти шартномаси тузилганлиги, ушбу
шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга электр қуввати етказиб
берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли 2022 йил 1 декабр ҳолатига 37 110 992,40 сўм дебитор
қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб берилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 511-сон Қарорига асосан ўз
вақтида тўланмаганлиги учун 7 214 451,41 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 37 110 992,40 сўм асосий қарз ва 7 214 451,41 сўм
пеняни ундириш сўралган.
Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.А. ўз тушунтиришида, даъво
аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан 15 000 000 сўмлик тўловлар
амалга оширилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Б.Д. ўз тушунтиришида,
даъвогарнинг даъво аризаси бўйича эътирози борлигини, чунки 15 000 000 сўмлик
тўловларни амалга оширган бўлса-да, ушбу тўловларни ҳисобга олмасдан даъво
аризаси тақдим қилинганлигини, унинг бугунги кундаги қарзи 22 110 992,40 сўмни
ташкил этишини ва ушбу қарздорликни яқин кунларда тўлаб беришини маълум
қилиб, пеня бўйича енгиллик беришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ (Корхона) ва ХХХ (Истеъмолчи) ўртасида юридик истеъмолчилари
учун электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ушбу шартнома билан Корхона уланган тармоқ
орқали Истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ, Истеъмолчига электр энергиясини
етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин шартномавий
энергия миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганидан сўнг амалга
оширилади.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга
электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда
тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган
ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва
абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан
аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобкитоби қилинган ва 2022 йил 1 декабр ҳолатида жавобгарнинг фойдаланилган
электр энергиясидан муддати ўтган қарздорлиги 37 110 992,40 сўмни ташкил этган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини
тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома талабларини бузган.
Шунинг учун, даъвогар судга 2022 йил 21 декабрда даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 37 110 992,40 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилишидан олдин, яъни 2022 йил 9 декабр куни 5 000 000 сўм ва судга мурожаат
қилгандан сўнг 2022 йил 23 декабр куни 10 000 000 сўм, жами 15 000 000 сўмлик
тўловлар амалга оширилган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 37 110 992,40 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 32 110 992,40 сўм қисмини асосли,
5 000 000 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвогар судга мурожаат қилгандан
сўнг жавобгар томонидан 10 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилганлигини ва
унинг асосий қарзи 22 110 992,40 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
22 110 992,40 сўм асосий қарзни ундириши лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига кўра, ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва
тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус
тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилади.
Шунга кўра, даъвогар ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан
7 214 451,41 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги
маълумот солиштирма далолатномада кўрсатиб ўтилган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 2022 йил 1 декабр ҳолатига ҳосил
бўлган 37 110 992,40 сўм асоий қарзини ўзвақтида тўлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, суд алоҳида
ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
даъвогарнинг жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 7 214 451,41 сўм пеня
миқдорини 1 442 890,28 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
1 442 890,28 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар
ХХХ фойдасига 22 110 992,40 сўм асосий қарз ва 1 442 890,28 сўм пеня ундиришни,
даъво талабининг 15 000 000 сўм асосий қарз ва 5 771 561,13 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажати
ундиришни, Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га
жавобгар ХХХдан 786 508,87 сўм давлат божи; даъвогар ХХХдан 100 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд-,
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 22 110 992,40 сўм асосий қарз ва
1 442 890,28 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг 5 771 561,13 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилсин.
Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га:
- жавобгар ХХХдан 786 508,87 сўм давлат божи;
даъвогар
ХХХдан
100 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести)
бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов