← Назад
Решение #672675 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 328 | — | law | |
| бундан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
15-1607/26899-сонли иш
Биринчи инстанцияда
аризани қайтарган
судья Ф.Аманов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
15-1607/26889
Тошкент шаҳри
2023 йил 18 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмонов раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
“Фарғона Муштарий Умид” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
М.Қодирова (раҳбар), М.Турдиматов (адвокат) иштирокида Фарғона
шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг “Фарғона Муштарий Умид”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Фарғона вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ажрими устидан берилган “Фарғона Муштарий Умид” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
солиқ органи деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Фарғона Муштарий Умид” масъулияти чекланган жамиятининг
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 1 084 397 493 сўм солиқ
қарзининг ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2017 йил 3 февралдаги ҳал қилув
қарори билан солиқ органининг даъво аризаси қаноатлантирилган,
жавобгарнинг 1 084 397 493 сўм солиқ қарзининг ундирувини унинг
мол-мулкига қаратиш ҳамда жавобгардан 12 341 725 сўм давлат божи
ва 3 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиш ва
муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилган, жавобгарнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлар қайтарилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил
7 ноябрдаги ажримини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида апелляция шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, солиқ органи томонидан пеня ҳисобланаётганлигини, ариза
нотўғри қайтарилганлигини билдириб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган солиқ органи суд мажлисида вакилининг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига мувофиқ,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Солиқ органи суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, судлов ҳайъати ишни
солиқ органи вакилисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2017 йил
3 февралдаги ҳал қилув қарори билан солиқ органининг даъво аризаси
қаноатлантирилган, жавобгарнинг 1 084 397 493 сўм солиқ қарзининг
ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш ҳамда жавобгардан
12 341 725 сўм давлат божи ва 3 000 сўм почта харажатини ундириш
белгиланган.
Жавобгар биринчи инстанция судига 2022 йил 2 ноябрь куни ариза
билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2017 йил
3 февралдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқишни сўраган.
15-1607/26889
15-1607/26889
Жавобгарнинг аризасида янги очилган ҳолат сифатида Жиноят
ишлар бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг
2019 йил 16 январдаги ажрими билан Жиноят ишлари бўйича Фарғона
шаҳар судининг 2017 йил 26 декабрдаги ҳукмининг М.Қодировадан
солиқ органи фойдасига 837 360 500 сўм солиқ қарзини ундириш қисми,
Фарғона вилоят хўжалик судининг 2017 йил 3 февралдаги ҳал қилув
қарори қабул қилинишига асос бўлган қисми бекор қилинганлиги
кўрсатилган.
Жавобгарнинг аризасида суд ҳужжатини янги очилган ҳолат
сифатида келтирилган ҳолат 2019 йил 16 январдан очилган
ҳисоблансада, жавобгар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси билан судга 2022 йил
24 октябрда, яъни янги очилган ҳолат юзага келган кундан 3 йил
9 ойдан кейин мурожаат қилган.
ИПКнинг 328-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд ҳужжатини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд
ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос
бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай,
ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилади.
Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма
нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.
Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати, ариза билан
мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома
қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан
олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб
юбориш сабабларини узрли деб топса, суд томонидан тикланиши
мумкин.
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач
берилган аризалар кўриб чиқилмайди, бундан ушбу Кодекс
327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича
берилган аризалар мустасно.
Жавобгарнинг суд ажрими ноқонунийлиги ҳамда ўтказиб
юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома
асоссиз равишда рад этилганлиги тўғрисидаги важларини инобатга
олиб бўлмайди, чунки жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ҳамда жиноят иши доирасида қабул қилинган суд
ҳужжатларидан хабардор бўлган ва узрсиз сабаблар билан ИПКда
белгиланган муддатларни ўтказиб, судга суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси билан
мурожаат қилган.
Жавобгарнинг дастлаб 2020 йил 8 октябрда суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича мурожаат қилганлиги ва ушбу ариза
қайтарилганлиги тўғрисидаги важини инобатга олиб бўлмайди, чунки
2020 йил 8 октябрдаги ариза процессуал муддат ўтказиб берилганлиги
боис қайтарилган ва ушбу ажрим бекор қилинмаган.
Демак, биринчи инстанция суди жавобгарнинг суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини
қайтариш тўғрисида асосли хулосага келган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 7 ноябрдаги ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида
қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 278, 280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 7 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, “Фарғона Муштарий Умид”
масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Фарғона Муштарий Умид” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
15-1607/26889
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев
15-1607/26889