← Назад
Решение #672676 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 48 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 13 500 000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили О.Жўрабоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Риқиев
(ишончнома асосида) ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс Наманган вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси вакили Ж.Жахонгиров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 13 500 000
сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига кўра, низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу
шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир
кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши
мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам
ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб
этилган.
Даъвогар вакили даъво талаблари воз кечишини билдириб, ариза тақдим
қилди.
Жавобгар вакили даъво талаблари юзасидан эътирози борлигини
билдириб, даъвогарнинг даъводан воз кечишини судга ҳавола этди.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси
вакили тарафлар ўртасидаги 2020 йил 20 ноябрдаги шартнома бўйича тўловлар
тўлиқ амалга оширилганлигини баён қилди.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар, жавобгар ва низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қўйидагиларга кўра иш юритишни
тугатишни лозим деб топади.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига асосан, даъвогар ишни ҳар
қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПК 110-моддасининг 6-бандига мувофиқ, даъвогар даъвосидан воз
кечган ва суд уни қабул қилган бўлса иқтисодий суд иш юритишни тугатади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича,
даъвогар 2023 йил 18 январда 07-сонли ариза билан мурожаат этиб, даъво
талабларидан воз кечишини маълум қилган.
Даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги,
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслиги боис, суд даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишини қабул
қилишни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19
декабрдаги 36-сонли қарорининг 18-бандига кўра, даъвогар (аризачи) арз қилган
талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан
қопланмаслиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга асосан даъвогар томонидан тўланган 300 000 сўм давлат
божи ва 24 000 сўм почта харажатларини зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 157, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
ААнинг жавобгар ББдан 13 500 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъвоси бўйича иш юритиш тугатилсин.
АА томонидан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ажрим аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев