← Назад
Решение #672712 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандида агар ИПК | 154 | — | law | |
| иш юритиш ИПК | 110 | — | law | |
| агар ИПК | 154 | — | law | |
| даъво аризаси ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
08.
Тел: 0 370 202 56
АЖРИМ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 январь
4-1103-2301/25-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "SPRING MEGA HOLD"
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани
тарафлардан аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси ишончли
вакили С.Усманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан
бирга Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ,
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда "аризачи"
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "SPRING MEGA HOLD"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ
бошқармаси ишончли вакили С.Усманов аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгар "SPRING MEGA HOLD" масъулияти чекланган жамиятининг бир
неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш
хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан
2022 йил октябрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот тақдим
этилмаганлигини,
10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан
қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик
ҳолатлари бартараф этилмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
томонидан 2022 йил 13 декабрда "SPRING MEGA HOLD" масъулияти
чекланган жамиятига 2022 йил октябрь учун қўшилган қиймат солиғи бўйича
ҳисоботни тақдим этиш юзасидан 1524038-сонли огохлантириш (хабарнома)
хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил
25 декабрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01138765-сонли қарорига асосан "SPRING MEGA HOLD" масъулияти чекланган
жамияти солиқ органига 2022 йил октябрь учун қўшилган қиймат солиғи
бўйича ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида
тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича
операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2022 йил
26 декабрда "SPRING MEGA HOLD" масъулияти чекланган жамиятига
аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли
жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги
юзасидан 511629-сонли хабарнома берилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари топширилмаган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан "SPRING MEGA
HOLD" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан айни бир солиқ тури ҳамда
айни бир асослар юзасидан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилган бўлиб, суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан
4-1103-2301/24-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий
суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 13-сонли қарорининг
27-бандида агар ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларида
назарда тутилган асослар даъво аризасини иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, иш юритиш ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг тегишлича
1 ва 3-бандларига асосан тугатилиши, агар ИПК 154-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган даъво аризасини иш юритишга қабул
қилишни рад этиш учун асос даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан
кейин аниқланса, даъво аризаси ИПК 107-моддасининг 1-бандига асосан
кўрмасдан қолдирилши юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд аризани Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 1-қисмининг
1-бандига асосан кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддаси 1-қисми 1-банди, 108, 118, 195-моддасини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
"SPRING MEGA HOLD" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
М.М.Якубов