← Назад
Решение #672716 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 220 | — | law | |
| ИПК | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN
INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи ААнинг жавобгар ББга нисбатан 39092865 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакили Т.Домлажонов (2023 йил 05 январдаги 22-00395-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризада баён этилишича, АА (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади)га асосан
39092865 сўм миқдорида молиявий жарима молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар чет давлатдаги корхоналар
билан 1 та импорт шартномаси тузганлигини, шартнома бўйича белгиланган
муддатларда импорт маҳсулотлар етиб келмаганлиги ёки маблағлар келиб
тушмаганлиги учун 2022 йил 01 октябрь ҳолатига 10000 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган қарздорлик вужудга келганлигини, дебитор
қарздорлик суммасининг 35 фоизига тенг миқдорида, яъни Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки курси бўйича (10.11.2022 йил ҳолатига ЎзР
МБнинг расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари – 11169,39 сўм) сўмдаги
эквиваленти 39092865 сўм миқдорида молиявий жарима суммасини тўлаш
ҳақида 2022 йил 10 ноябрда 22-76179-сонли талабнома юборилганлигини,
талабнома ижроси ихтиёрий равишда таъминланмаганлигини, ушбу ҳолат
юзасидан иқтисодий судга ариза киритилганлиги ҳақида жавобгарга маълум
қилганлигини, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича бугунги кунда 10000 АҚШ доллари миқдорида
маблағлар келиб тушмаганлиги ёки махсулотлар импорти амалга
оширилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда
алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, ИПК 220-моддасига кўра, суд ишда иштирок этувчи
шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига
жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш
мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар
суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш
учун тўсқинлик қилмайди.
Суд процессининг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда белгиланган
тартибда хабардор қилинади ва судга чақирилади.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган аризачи вакилининг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича,
мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида:
ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги
фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки
бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг
ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун
қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Хитой
давлатининг «Haining Jiacheng Import amp; Export CO.LTD» компаниясига
тарафлар ўртасида тузилган 200046965307711859200200002-сонли импорт
шартномаси бўйича 10000 АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўтказиб
берилган, бироқ белгиланган муддатларда импорт маҳсулотлар етиб
келмаганлиги ёки маблағлар келиб тушмаганлиги натижасида Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг ААга берган хатига кўра тақдим этилган
01.10.2022 йил ҳолатига мазкур шартномалар бўйича 10000 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва
банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва
назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сони Қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низом (кейинги ўринларда «Низом» деб юритилади) талаблари
асосида тартибга солинади.
Низом 24-бандининг биринчи қисмига мувофиқ, экспорт контракти
бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати
товарларга нисбатан - «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк
декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга)
нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган
санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек,
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни 45 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт
қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун – 90
банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низом 28-бандининг биринчи хатбошисига кўра, чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчиларга, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт
қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш
тўғрисида талабнома юборилади.
Ушбу банднинг олтинчи қисмига кўра, хўжалик юритувчи субъект
давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун
муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий
равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон
шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Бундан ташқари, мазкур банднинг саккизинчи хатбошисига кўра,
хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган
ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима
қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 10 ноябрда 22-76179-сонли
ташқи савдо опрерациялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни
10 кун ичида бартараф этиш ёки 39092865 сўм, яъни:
- дебитор қарздорлик суммаси 10000 АҚШ доллари * 35% = 3500 АҚШ
доллари * 11169,39 сўм = 39092865 сўм (ЎзР Марказий банкининг 10.11.2022
йил ҳолатига курси бўйича 1 АҚШ доллари – 11169,39 сўм) миқдоридаги
жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақида талабнома юборилган.
Бироқ талабнома ўз муддатида ва тўла ҳажмда бартараф этилмаган.
Жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликни тўлиқ
бартараф этиш ёки ҳисобланган жаримани ихтиёрий тўлаш бўйича чоралар
кўрилмаганлиги боис аризачи судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 215-моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён
матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган
ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига
юклатилади.
Бундай ҳолатда суд аризани асосли деб ҳисоблайди ва жавобгарга
нисбатан 39092865 сўм молиявий жарима қўллашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
«Давлат божи тўғриси»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни, аризачи
томонидан тўлаб чиқилган 24000 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан
ундиришни ва ушбу иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180, 186
ва 215-222-моддалари талабларига риоя қилиб, суд
ААнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
ББга нисбатан 39092865 сўм миқдорида молиявий жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий санкцияни ундириш ААнинг зиммасига
юклатилсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига тўланган 24000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатини ундириш
бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори апелляция тартибида шикоят (протест)
берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ушбу ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда суднинг ҳал қилув
қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг
қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
«Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья
Ш.Тўхтабоев