Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1893 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ акционерлик компанияси Ответчик / Подсудимый Асилбек Хабибуллайевич хусуси корхонаси хусусий корхонаси
Source ID 1023236 Claim ID 3013515 PDF Hash d74216d7122354bc... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 279-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 279 1 code_article
аролик кодексининг 280-моддаси аролик кодекси 280 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 январь 4-1806-2201/1893-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, жавобгар раҳбари О.Ахмедов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида жавобгар – «Асилбек Хабибуллайевич» хусусий корхонасига нисбатан 130 667 000 сўм кредит қолдиғи, 31 778 000 сўм муддатли кредит қарзи ва 8 449 000 сўм кредит фоизини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Асилбек Хабибуллайевич» хусусий корхонасидан 31 778 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 8 449 000 сўм кредит фоизи, 130 667 000 сўм муддатли кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни сўраган. Савдо-саноат палатаси суд мажлисини палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида тарафлар вакил иштирокини таъминлашмади. Суд ишни палата ва даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Судга банк томонидан жавобгарнинг 18.01.2023 йил ҳолатига коредит қарзи тўғрисида маълумотнома берилган бўлиб, унга кўра 18.01.2023 йил ҳолатига жавобгарнинг кредит қарзи 9 157 669 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 578 000 сўм фоиз кредит қарзи, 106 166 661 сўм муддатли асосий кредит қарзи мавжудлиги маълум қилинган. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ ва жавобгар «Асилбек Хабибуллайевич» хусусий корхонаси ўртасида 2021 йил 3 февраль куни №23-сонли кредит шартномаси имзоланган ва тарафлар ўртасидаги кредит шартномасига асосан банк жавобгарга наслдор чорва молларини сотиб олиш учун 245 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасига илова қилинган график асосида кредит тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит маблағининг таъминоти сифатида 2021 йил 5 февраль кунидаги ипотека шартномасига асосан «Асилбек Хабибуллаевич» хусусий корхонасига тегишли бўлган, Яккабоғ тумани, Сандал МФЙ, Қорасув қишлоғида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 569,07 м2, қурилиш ости майдони 670,2 м2, бўлган “Товуқхона” биноси гаровга олинган. Тўлов графиги кредит шартномасига илова қилинган ва тўлов графигига асосан кредит ва фоизларни қайтариш муддати 2024 йил 20 февраль кунига қадар белгиланган. Кредит шартномасининг шартларига мувофиқ қарз олувчи кредит маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар билан биргаликда кредит суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Банкнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тўғрисидаги талабномаси қарз олувчи томонидан оқибатсиз қолдирилган. Аввалги суд мажлисида иштирок этган банк вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга имтиёзли кредит ажратилганлигини, жавобгар қисман тўловни амалга ошириб, 2023 йил 18 январь ҳолатига график асосида муддати ўтган кредит қарздорлиги 9 157 669 сўм ва 578 000 сўм кредит фоизини ташкил қилганлигини, лекин жавобгар бир неча маротаба кредит шартнома шартларини бузиб, график асосида тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қолган 106 166 661 сўм муддатли асосий кредит қарзини муддатидан аввал ундиришни ҳамда даъвони қаноатлантиришни сўради. Банк томонидан берилган 2023 йил 18 январь кунидаги №64-сонли маълумотномага кўра, 18.01.2023 йил ҳолатига жавобгарнинг банк олдида 9 157 669 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 578 000 сўм фоиз қарзи, 106 166 661 сўм муддатли асосий кредит қарзи мавжудлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасининг 2қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасининг 2қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси 1қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма Қарори 3-бандининг 2-хатбошисига кўра, кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади. Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда тарафларнинг иш бўйича берган кўрсатмаларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ Чироқчи филиали манфаатида киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар «Асилбек Хабибуллаевич» хусусий корхонасидан банк фойдасига 9 157 669 муддати ўтган асосий кредит қарзи, 106 166 661 сўм муддатли кредит асосий кредит қарзини муддатидан олдин ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, даъвонинг қолган қисми суд жараёнида тўланганлиги сабабли, ушбу қисмини рад этишни ҳамда банкнинг маълумотномасида кўрсатилган 578 000 сўм ҳисобланган фоиз кредит қарзи даъво талабида бўлмаганлиги сабабли. Ушбу фоиз қарзини инобатга олмасликни, ундирувни гаровга қўйилган «Асилбек Хабибуллаевич» хусусий корхонасига тегишли бўлган, Яккабоғ тумани, Сандал МФЙ, Қорасув қишлоғида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 569,07 м2, қурилиш ости майдони 670,2 м2 бўлган “Товуқхона” биносига қаратишни, жавобгардан Республика бюджетига 3 417 880 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига жавобгар «Асилбек Хабибуллаевич» хусусий корхонасидан банк фойдасига 9 157 669 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 106 166 661 сўм муддатли асосий кредит қарзи муддатидан олдин ва олдиндан почта ҳаражати учун тўланган 24 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган «Асилбек Хабибуллайевич» хусусий корхонасига тегишли бўлган, Яккабоғ тумани, Сандал МФЙ, Қорасув қишлоғида жойлашган умумий фойдаланиш майдони 569,07 м2, қурилиш ости майдони 670,2 м2, бўлган “Товуқхона” биносига қаратилсин. Жавобгар «Асилбек Хабибуллайевич» хусусий корхонасидан Республика бюджетига 3 417 880 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов