Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2104/12050 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SHARQ DUR TOSHI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый HAMKOR SUG`URTA масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007432 Claim ID 3094757 PDF Hash 36b25deb2d90e2ff... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 914-моддаси аролик кодекси 914 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2104/12050-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – И.О.Хамраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья- Ф.М.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.А.Нарзуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 18 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари - Б.Йигиталиев (2022 йил 21 декабрдаги 27-сонли ишончнома ва 2022 йил 22 декабрдаги 34-2022-сонли ордер асосида), Ф.Мухаммедов, Ш.Сатторов ва Ш.Чулиев (2022 йил 21 декабрдаги 26-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари - Д.Машрапов (2022 йил 29 декабрдаги 1205-сонли ишончнома асосида), Ш.Музафаров (2022 йил 29 декабрдаги 1206-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Hyunday heavy industries Co.Ltd” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Sharq dur toshi” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Нamkor sug‘urta” масъулияти чекланган жамиятидан 1 340 928 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: “Sharq dur toshi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Hyunday heavy industries Co.Ltd” компанияси (Жанубий Корея) ўртасида 2019 йил 25 июлда 200 000 АҚШ долларига тенг бўлган “HYUNDAI ROBEX 330LC-9S” русумли палетли (гусеничный) экскаватор махсус техникани етказиб бериш тўғрисида GST20190725-сонли контракт тузилган. Даъвогар, “Нamkor sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” (матнда банк деб юритилади) ўртасида 2020 йил 18 сентябрда махсус техникаларни ихтиёрий суғурталаш бўйича 26-05/0314-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 340 000 сўм миқдорида суғурта мукофоти тўлаб берилган ва шунга кўра суғурталовчи 1 томонидан 2020 йил 18 сентябрда 26-05/0314-001-сонли суғурта полиси берилиб, 1 200 000 000 сўм жавобгарлик белгиланган. Шундан 3 фоиз франшиза қўлланилган ҳолда, 2020 йил 18 сентябрдан 2021 йил 21 февралига қадар шартнома бўйича махсус техника воситаси ҳисобланган “HYUNDAI ROBEX 330LC-9S” русумли 80 DA 384 давлат рақами бўлган экскаватор (бундан буён матнда техника воситаси ёки экскаватор деб юритилади) бир қатор қалтисликлар, шу жумладан ёнғиндан суғурталанган. Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига 2020 йил 13 декабрь куни соат 13:35да Ғиждувон тумани, “Қорахоний” маҳалла фуқаролар йиғини чўл ҳудудида жойлашган “Дашти Муслим Замини” фермер хўжалиги ер майдонида даъвогарга тегишли экскаваторда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган ва 2020 йил 14 декабрда ёнғин ҳақида далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Бухоро вилоят филиалининг 29/21-03/13(622)13.ЗМ/585-сонли хулосасида ёнғин оқибатида экскаваторга жами 1 331 728 867 сўм зарар етказилганлиги қайд қилинган. Даъвогарнинг жавобгарга суғурта товонини тўлаш тўғрисида қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 164 000 000 сўм суғурта товони ва 176 928 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан “Hyunday heavy industries Co.Ltd” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (бундан буён матнда Ваколатхона деб юритилади) ва АТ “Халқбанки” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 164 000 000 сўм суғурта товони ва 40 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 29 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос сифатида, биринчи инстанция судида Ваколатхона вакилларининг берган кўрсатмасида экскаваторнинг двигатели аслида калит билан ишлаши, калит билан ўчирилганда, унда қисқа туташувни келтириб чиқариш имконияти мавжуд бўлмаслиги, мустаҳкам изоляцияга эга эканлиги, экскаваторда экспертиза хулосаси қайд этилган старт-стоп тугмаси мавжуд эмаслиги, двигатель калит ёрдамида ўт олиши, экспертиза берган хулоса хато эканлиги, суғурта полисида экскаватор 2 100 фоизга суғурта қилинган бўлиб, экскаваторнинг қолган қисмлари ёнғиндан бутун ҳолатда қолганлиги тасдиқланганлиги, суғурта шартномасининг 9.2.1-бандида суғурталовчи экскаватор олиб қочилган ёки тўлиқ нобуд бўлган тақдирдагина суғурта пулини тўлаши кўрсатилганлиги, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг экскаваторни зарарланмай қолган қисмининг қийматини аниқлаш юзасидан суд-баҳолаш экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги илтимосномасини асоссиз рад этганлиги, даъвогар томонидан экскаватордан фойдаланиш Қўлланмасининг “Ёнғин ва портлашнинг олдини олиш” бўлимида белгиланган ёнғин ёки портлаш хавфини камайтириш учун бажарилиши лозим бўлган қоидаларига амал қилинмаганлиги, суд ёнғин чиқишида инсон омили таъсири бор ёки йўқлигини аниқламасдан, хулосага келганлиги, экскаваторни ёниб кетиш ҳолати бўйича дастлабки суриштирув ҳаракатлари тўлиқ ўтказилмаганлиги, суғурта товонини кечиктириш ҳолатлари мавжуд бўлмаса-да, 40 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисида адолатсиз қарор қабул қилинганлиги, электр симларда қисқа туташув мавжудлигини инобатга олиб, зарар кафолат муддати давомида етказиб берувчи томонидан бартараф этилиши лозимлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ёзма фикрнома тақдим этиб, кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган “Hyunday heavy industries Co.Ltd” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгартиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 914-моддасига асосан суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро вилоят Фавқулодда 3 вазиятлар бошқармасининг 2020 йил 15 декабрда тасдиқланиб, 2020 йил 18 декабрда 3/38-4180-сон билан рўйхатга олинган хулосасига кўра, гувоҳ сифатида сўралган даъвогарнинг ҳайдовчиси Ширинов Ғолиб Мухаммедович, даъвогар корхонада ишчи бўлиб ишловчи Болтаев Холмурод Тешаевич ва ҳайдовчи бўлиб ишловчи Рахмонов Умеджон Қахрамон ўғли ўз тушунтириш хатларида 2020 йил 12 декабрдан ўтар кечаси ишда бўлганликлари, кеч соат 23:00га қадар шағал ташиганликлари, экскаваторни карьерда қолдириб завод ҳудудига овқатланиш учун кетишганлиги, кечки овқатдан сўнг соат 01:00ларда иш жойига қайтишганлиги, иш жойида қолган экскаватор ёнаётганлигини кўришиб, ёнғинни қўм шағал сепиб ўчиришганлиги, экскаватор ёнишига кабина қисмидаги электр симларида қисқа туташув сабаб бўлиши мумкинлигини билдиришган. Шундан сўнг, Ғиждувон тумани Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимининг 2020 йил 16 декабрдаги судга оид ёнғин-техникавий ва кимёвий экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарори қабул қилиниб, ижро қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига юборилган. Марказнинг 2021 йил 1 мартдаги хулосасида экскаваторнинг мотор қисмидан ҳамда марказлаштирилган электрон бошқарув қутисидан олинган электр симларида қисқа туташув аломатлари мавжуд эмаслиги, экскаватор старт-топ режимида (тугма орқали мотор юргизилади) ишлайдиган бўлиб, экскаватор ўчган вақтда аккумуляторга уланган ҳолда электр тармоқларида кучланиш мавжуд бўлиши, ёнғин келиб чиқишига ўз-ўзидан ёниш, нефть маҳсулотлари, ёнилғи тизимининг алоқаси бўлмаганлиги, ушбу ёнғин экскаватор электр тармоқларида вужудга келган авария ҳолат (қисқа туташув)дан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги баён қилинган. Шундан сўнг, даъвогар мазкур ёнғин натижасида юзага келган носозликлар бўйича 2021 йил 10 мартда 189-сонли хат билан кафолат муддати доирасида Ваколатхонага мурожаат қилган. Мазкур мурожаат Ваколатхона томонидан ўрганиб чиқилган ва даъвогарга 2021 йил 11 мартда GST11032021-сонли жавоб хати юборилган. Унда экскаватор мустаҳкам электр ҳимоя тизимига эгалиги, предохранителлар қутиси двигатель бўлимида ҳам, кабинанинг ичида ҳам жойлашган бўлиб, икки марта ҳимоя тизими мавжудлиги, сўнгги 12 йил ичида электр симларида қисқа туташув кузатилмаганлиги, экскаватор ўчиқ ҳолатда турганида симларда қисқа туташув юз бермаслиги, чунки аккумулятордан келаётган ток массаси ёқиш қурилмаси орқали ўтиши, масса ёқиш қурилмаси одатда калит билан ўчирилгандан сўнг ўчирилиши кераклиги билдирилган. Шунингдек, экскаваторда экспертиза хулосасида баён қилинган старт-стоп тугмаси мавжуд эмаслиги, двигателни ўт олдириш калит ёрдамида амалга оширилиши, шу сабабли экспертизанинг хулосаси хато эканлиги, оператор экскаваторни ўчирган вақтда масса ёқиш қурилмасини ўчириши ва аккумулятордан келаётган токни узиши кераклиги, бу тартиб барча қурилиш техникаси ўқув курсларида ўргатилиши, ҳатто ҳайдовчи масса ёқиш қурилмасини ўчиришни унутган тақдирда ҳам калит билан экскаватор ўчирилганда кабина ичида ток 4 талабнома билан мурожаат қилиб, суғурта товонини тўлашни сўраган. Мазкур талабномага жавобан, жавобгар даъвогар томонидан ишлаб чиқарувчи завод томонидан берилган кафолат муддати шартлари ва экскаватордан фойдаланиш қоидаларига риоя этилмаганлигини билдириб, суғурта товонини тўламаслигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.3-бандига кўра, суғурталовчининг суғурта товони ёки суғурта пулини тўлашни рад этишининг ҳаққонийлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар нафақат ихтиёрий мулкий суғурта шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни, балки суғурта ҳодисаси юз берганлигини, суғурта ҳодисаси натижасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан кўрилган зарарнинг миқдорини тасдиқловчи шартномада кўрсатилмаган ҳужжатларни ҳам инобатга олиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизасининг 2022 йил 1 февралдаги 29/19(425)15/IZ-сонли хулосасида ёнғиннинг ўчоғи “HYUNDAI ROBEX 330LC-9S” русумли 80 DA 384 давлат рақами бўлган экскаватор кабинасидаги ўриндиқ атрофида бўлганлиги ва шу жойдан кабина ички қисми бўйлаб ҳамда марказлаштирилган электр бошқарув қутиси томонга тарқалганлиги ҳамда марказлаштирилган электр бошқарув қутиси томонга тарқалганлиги, “HYUNDAI ROBEX 330LC-9S” русумли 80 DA 384 давлат рақами бўлган экскаваторда содир бўлган ёнғин экскаваторга қўшимча қурилма ўрнатилганлигидан келиб чиқмаганлиги қайд этилган. Бу эса, экскаваторда содир бўлган ёнғин старт-стоп режимида ишлатилган қўшимча қурилма ўрнатилганлигидан келиб чиқмаганлигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Бухоро вилоят филиалининг 29/21-03/13(622)13.ЗМ/585-сонли хулосасига асосан ёнғин оқибатида экскаваторга 1 331 728 867 сўм зарар етказилганлиги қайд қилинган. Суғурта шартномасининг 9.2.2-бандига асосан суғурталанган МТВ шикастланган тақдирда суғурталовчи баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи лицензияси бўлган баҳоловчи ташкилот тузган моддий зарарни баҳолаш наряд-буюртма/ҳисоб-китоб миқдорида шартнома билан франшиза ўрнатилган бўлса, франшизани чегириб қолган ҳолда, лекин ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган суғурта пулидан ошмаган суғурта товони тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, экскаваторга етказилган зарар 1 331 728 867 сўмни ташкил қилганлиги, жавобгар томонидан 2020 йил 18 сентябрда берилган 26-05/0314-001-сонли суғурта полисига асосан суғурта пули 1 200 000 000 сўм эканлигидан келиб чиқиб ҳамда франшиза суммаси 3 фоиз бўлганлиги сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг (1 331 728 867 : 1 200 000 000 – (3%) 5 36 000 000) 1 164 000 000 сўм зарар ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогар судга даъво талаби билан мурожаат қилиб, жавобгардан 176 928 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суғурта шартномасининг 11.2-бандида суғурта қилдирувчига тегишли суғурта товонини кечиктирганлиги учун суғурталовчи суғурта қилдирувчига ҳар бир кечиктирилган куни учун кечиктирилган маблағнинг 0,2 фоиз миқдорида, лекин ушбу шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган маблағнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён мантда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар шартнома шартлари ва конунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши лозим. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар конун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Судлар суғурта шартномасининг 11.2-бандига асосан суғурта қилдирувчига тегишли суғурта товонини кечиктирганлиги учун 40 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисида барвақт тўхтамга келган. Чунки, суғурта шартномасининг 9.1-бандига асосан суғурталовчи суғурта товонини суғурта ҳодисасини тан олиб, суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномани имзолагандан кейин 10 иш кунида амалга ошириши белгиланган. Мазкур ҳолатда эса, жавобгар суғурта товонини тан олмасдан уни тўлашни рад этган ва бу ҳақда даъвогарга ёзма тарзда жавоб берган. Демак, даъвогарнинг суғурта ҳодисаси учун суғурта товонини ундириш ҳақидаги даъво аризаси низоли бўлганлиги учун судлар жавобгардан 40 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Шунинг учун суд қарорларининг жавобгардан даъвогар фойдасига пеня ундириш қисмини бекор қилишни ва даъвонинг пеня ундиришга оид қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Жавобгарнинг даъвогар ҳайдовчиси У.Рахмонов ўз тушунтириш хатида экскаваторни олинган пайтдан фақат у бошқарганлиги, бошқа шерик йўқлиги ҳақида баён қилганлиги, аслида эса унга нисбатан ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ 2020 йил 1 декабрда чиқарилганлиги ҳақидаги важи даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Чунки, мазкур ишни кўриш учун асос бўлган ҳолат сифатида суғурта ҳодисаси рўй берганлиги келтирилган. Яъни, даъвогарни ҳайдовчиси аввалдан ёки 2020 йил 1 декабрдан экскаваторни бошқарганлиги ёки бошқармаганлиги иш ҳолатлари учун аҳамиятга эга эмас. Шунингдек, жавобгарнинг даъвогар ҳайдовчиси У.Рахмонов экскаваторни бошқариш вақтида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилганлиги ёки қилмаганлигини тасдиқловчи маълумот тақдим қилинмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, шартноманинг 4.1-бандининг з-кичик бандида белгиланган экскаваторни бошқарган шахснинг мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш ҳолати ёки мастлик ҳолатини текшириш учун асос бўлган ҳолатлар мавжуд эмас. Қолаверса, экскаватор ишлаб турган вақтда эмас, балки тўхтаб турган вақтда ёниб кетган. 6 Бундан ташқари, жавобгарнинг даъвогарни суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизасининг 2022 йил 1 февралдаги 29/19(425)15/IZ-сонли хулосасига асосан ёнғиннинг ўчоғи “HYUNDAI ROBEX 330LC-9S” русумли 80 DA 384 давлат рақами бўлган экскаватор атрофида бўлганлиги кўрсатилганлиги, аслида экскаватор кабинасидаги ўриндиқ атрофида бўлганлиги жумласи келтирилганлиги, бу ҳолат суднинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича чиқарилган ажримида ҳам кўрсатиб ўтилганлиги ҳақидаги важи суғурта ҳодисаси бўлмаганлигини тасдиқламайди. Чунки, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича чиқарилган ажрим билан кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун “HYUNDAI ROBEX 330LC-9S” русумли 80 DA 384 давлат рақами бўлган экскаваторда содир бўлган ёнғин экскаваторга қўшимча қурилма ўрнатилганлигидан келиб чиқмаганлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизасининг 2022 йил 1 февралдаги 29/19(425)15/IZ-сонли хулосаси асос бўлган. ИПК 301-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгартиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланганлигини инобатга олиб, давлат божи суммасини даъво талабларининг қаноатлантирилган суммасига мутаносиб равишда тақсимлаб, даъвогарнинг республика бюджетига биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ (1 164 000 000 х 2% =) 23 280 000 сўм давлат божи, жавобгардан республика бюджетига (176 928 000 х 2% =) 3 538 560 сўм давлат божи, даъвогардан жавобгар фойдасига ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 538 560 сўм давлат божи ундирилади. ИПКнинг 343-моддасига кўра, агар ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма нарса жавобгарга қайтарилади. Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилади. Шунинг учун, суд ҳужжатларининг суд харажатларини ундиришга оид қисми бўйича ундирув бекор қилинади. 7 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 29 июлдаги қарори ўзгартирилсин. Суд қарорларининг жавобгардан даъвогар фойдасига 40 000 000 сўм пеня ундириш қисми бекор қилинсин. “Sharq dur toshi” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгардан 176 928 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Нamkor sug‘urta” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 23 280 000 сўм давлат божи ундирилсин. “Sharq dur toshi” масъулияти чекланган жамиятидан: - республика бюджетига 3 538 560 сўм давлат божи; - “Нamkor sug‘urta” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 538 560 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 июлдаги қарори ва Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 11 октябрдаги қарорининг суд харажатларини ундириш қисми бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Ш.Мирзахакимов Р. Сагатов 8