← Назад
Решение #672736 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 270 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 18 январ
4-1405-2201/3760-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида, жавобгар
ХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Тайлоқ туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар ХХХ вакили Х.С. (2022 йил
30 ноябрдаги 10-15-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида жавобгарга 03.02.2022 йилдаги 4-сонли кредит шартномасига асосан
даъвогар томонидан чорва моллари ва ем сотиб олиш учун 3 йилга йиллик 10 фоиз
устама ҳаққи белгилаб 5 200 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилганлиги, кредит таъминотига 03.02.2022 йилда имзоланган гаров
шартномасига асосан жавобгарга тегишли Самарқанд тумани Пулимуғоб
маҳалласида жойлашган бино-иншоотни (Liter-0004) гаров тариқасида тақдим
қилинганлиги, қолган етмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллабқувватлаш давлат жамғармасининг 3 900 000 000 сўм кафиллиги тақдим
этилганлиги, жавобгар кредитни қайтармаганлиги оқибатида 51 500 000 сўм
муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келганлиги, жавобгар тўловларни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги бўйича ёзма равишда огоҳлантирилганлигини, бироқ
улар оқибатсиз қолдирилганлигини баён қилиб, жавобгардан муддатли асосий қарзи
4 696 774 200 сўм ва унга ҳисобланган кредит фоизи 51 500 000 сўмни даъвогар
фойдасига ундириб беришни, ундирувни жавобгарга тегишли Самарқанд тумани
Пулимуғоб маҳалласида жойлашган бино-иншоот (Liter-0004)га қаратишни сўраган.
Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Плата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.С. судга ариза тақдим қилиб,
даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни, жавобгардан муддатли асосий қарзи 4 696 774 200 сўм ва унга
ҳисобланган кредит фоизи 51 500 000 сўм, жами 4 748 274 200 сўмни даъвогар
фойдасига ундириб беришни, ундирувни жавобгарга тегишли Самарқанд тумани
Пулимуғоб маҳалласида жойлашган бино-иншоот (Liter-0004)га қаратишни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, 2022 йил 3 феврал куни ХХХ номидан Самарқанд филиали (Банк) билан
ХХХ (Қарздор) ўртасида 4-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, Банк Қарздорга насилли чорва моллари ҳамда омухта ем
маҳсулотларини сотиб олиш мақсадида йиллик 10 фоиз миқдорида (шундан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармасининг
3 900 000 000 сўм кафиллиги асосида) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2025 йил 3
февралгача муддатга 5 200 000 000 сўм миқдорида кредит бериш, қарздор банкдан
олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ
равишда тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг
744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Банк томонидан Қарздорга насилли чорва моллари ҳамда омухта ем
маҳсулотларини сотиб олиш учун 5 200 000 000 сўм кредит берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлиқ
қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан
ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
Бандан ташқари, ХХХ (Ипотека-Гаровга олувчи) ва ХХХ (Қарздор-Гаровга
қўювчи) ўртасида 2022 йил 3 феврал куни кредитни қайтармаслик хавфини олдини
олиш мақсадида Ипотека шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага кўра, тарафлар ўртасидаги баҳолаш далолатномасига асосан
2 000 000 000 сўмга баҳоланган, “Қарздор-Гаровга қўювчи” - ХХХга тегишли
Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласида жойлашган (Умумий овқатланиш
шахобчаси бино-иншоотларининг 0004-литерасида жойлашган қисми) ишлаб
чиқариш цехи ва омборхона бино-иншоотлари ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан гаровга қўйилган.
Шунингдек, ХХХ (Банк), жавобгар ХХХ (Қарз олувчи) ва Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Кафил) ўртасида 2021 йил 29
декабрда 2021/К-9946-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Кафилликнинг
умумий суммаси 3 900 000 000 сўмни ташкил этган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Банк кредит шартномаси шартларига кўра
Қарздорнинг ҳисоб рақамига насилли чорва моллари ҳамда омухта ем
маҳсулотларини сотиб олиш учун 5 200 000 000 сўм пул маблағини ўтказиб берган.
ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Бироқ,
жавобгар
томонидан
кредит
шартномасининг
талаблари
бажарилмасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш жадвалига амал
қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида жавобгарнинг 4 696 774 200 сўм муддатли
кредит асосий қарзи ва 51 500 000 сўм ҳисобланган муддати ўтган кредит фоизи,
жами 4 748 274 200 сўм кредит қарздорлиги тўланмасдан шартнома шартлари
белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Қарзни қайтариш тўғрисида Банк томонидан Қарздор бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор мажбуриятни бажармаган, шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни
қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу
мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Даъвогар вакили томонидан тақдим қилинган 2023 йил 18 январдаги
маълумотномадан жавобгарнинг бугунги кунда 4 193 548 387,12 сўм муддатли
кредит асосий қарзи, 833 305 953,20 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги,
36 344 086 сўм муддатли фоиз қарздорлиги, 196 104 239,46 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги, жами 5 259 302 665,78 сўмни ташкил этиши маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан муддатли асосий қарзи
4 696 774 200 сўм ва унга ҳисобланган кредит фоизи 51 500 000 сўм, жами
4 748 274 200 сўмни ундириб бериш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Кредитнинг
таъминоти
сифатида
тарафлар
ўртасидаги
баҳолаш
далолатномасига асосан 2 000 000 000 сўмга баҳоланган, “Қарздор-Гаровга қўювчи” ХХХга тегишли Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласида жойлашган (Умумий
овқатланиш шахобчаси бино-иншоотларининг 0004-литерасида жойлашган қисми)
ишлаб чиқариш цехи ва омборхона бино-иншоотлари ердан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
ФКнинг 270-моддасига кўра, Гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал
тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Тарафлар ўртасидаги баҳолаш далолатномасига асосан 2 000 000 000 сўмга
баҳоланган, ХХХга тегишли Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласида жойлашган
(Умумий
овқатланиш
шахобчаси
бино-иншоотларининг
0004-литерасида жойлашган қисми) ишлаб чиқариш цехи ва омборхона биноиншоотлари ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тарафлар ўртасида тузилган
ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган ва ушбу шартнома 2022 йил 3 феврал
куни нотариал тартибда тасдиқланган.
ФКнинг 279-моддасига кўра, Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган
кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг
5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун
кредит ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган хажмда бошқа
тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, ушбу қарорнинг
23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида
гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаганлигини инобатга олган ҳолда, ундирувни
кредитнинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар ХХХга тегишли
Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласида жойлашган (Умумий овқатланиш
шахобчаси бино-иншоотларининг 0004-литерасида жойлашган қисми) ишлаб
чиқариш цехи ва омборхона бино-иншоотлари (ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан)га қаратишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар
ХХХ фойдасига 4 696 774 200 сўм ва унга ҳисобланган кредит фоизи 51 500 000 сўм,
жами 4 748 274 200 сўмни ундиришни, ундирувни кредитнинг таъминоти сифатида
гаровга қўйилган жавобгар ХХХга тегишли Самарқанд тумани Пулимуғоб
маҳалласида жойлашган (Умумий овқатланиш шахобчаси бино-иншоотларининг 0004литерасида жойлашган қисми) ишлаб чиқариш цехи ва омборхона бино-иншоотлари
(ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан)га қаратишни, суд харажатлари
масаласини мухокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан
тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджети (Суд ҳокимиятини
ривожлантириш жамғармаси)га 94 965 484 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,
270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 4 696 774 200 сўм ва унга
ҳисобланган кредит фоизи 51 500 000 сўм, жами 4 748 274 200 сўм ҳамда олдиндан
тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредитнинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар ХХХга
тегишли Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласида жойлашган (Умумий
овқатланиш шахобчаси бино-иншоотларининг 0004-литерасида жойлашган қисми)
ишлаб чиқариш цехи ва омборхона бино-иншоотлари (ердан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан)га қаратилсин.
5
Жавобгар ХХХдан республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш
жамғармаси)га 94 965 484 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов