Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3653 Дата решения 18.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ответчик / Подсудимый Ибрат Ҳаёт масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008495 Claim ID 3079595 PDF Hash a2c8a09f640b2903... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1107-2201/----------сонли иш Оҳангарон шаҳри Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ----------- раислигида, судья ёрдамчиси -------- котиблигида аризачи ------------------нинг жавобгар “------------------” МЧЖга нисбатан жавобгарга ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган 0472 рақамли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризани аризачи вакили -------- (2023 йил 04 январдаги 29-02-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “------------------” МЧЖга давлат геология қўмитаси томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани “Кристалл” дала шпати участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи TV серияли, лицензия тури G5 бўлган, 0472-сонли лицензия берилган. “------------------” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 июлдаги 546-сонли қарори (шу даврда амалда бўлган) билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш ҳамда ушбу участкалардан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади) 79-бандида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатларни даъвогарга тақдим этмаганлиги боис, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “------------------” МЧЖга берилган 0472 рақамли лицензияни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартларини бузилганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд, аризачи вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди : Ишдаги ҳужжатларга кўра “------------------” МЧЖ норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун “e-ijro auksion” электрон савдо майдончасида қатнашиб, электрон аукцион якунлари асосида ғолиб деб топилган. Давлат геология қўмитаси томонидан электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисида баённомага асосан “------------------” МЧЖга 2021 йил 20 январда Тошкент вилояти Паркент тумани “Кристалл” дала шпати участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи TV серияли, лицензия тури G5 бўлган, 0472-сонли лицензия берилган. Ушбу лицензия билан бига жамиятга лицензиянинг ажралмас қисми бўлган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлариҳам тақдим этилган. Низомнинг 15-бандига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш лицензияда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур Низомнинг 79-бандига кўра аукцион ғолиби унга ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш учун лицензия берилганда 4 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича йириклаштирилган техник иқтисодий ҳисоб-китоблар ва давлат экология экспертизасининг ваколатли органи томонидан атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий хулосани давлат геология қўмитасига тақдим этиши лозим. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига кўра аукцион ғолиби унга ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома берилганда 4 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича йириклаштирилган техник иқтисодий ҳисоб-китоблар ва давлат экология экспертизасининг ваколатли органи томонидан атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий хулосани давлат геология қўмитасига тақдим этиши лозим. Бироқ аукцион ғолиби бўлган ер қаъридан фойдаланувчи жамият томонидан мазкур Низомнинг 79-бандида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандида кўзда тутилган ҳужжатлар давлат геология қўмитасига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига асосан 2005 йилнинг 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланилиши белгиланган. Низомнинг 82-бандига мувофиқ лицензия расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой ичида ушбу Низомнинг 79-банида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами давлат геология қўмитасига топширилмаган ҳолда, расмийлаштирилган лицензия ва ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарор бекор қилинади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 33-бандига мувофиқ рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой ичида ушбу Низомнинг 32-банида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами давлат геология қўмитасига топширилмаган ҳолда, расмийлаштирилган рухсатнома ва ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарор бекор қилинади. Иш ҳужжатларидан ва тарафларнинг судда берган кўргазмаларига кўра аукцион ғолиби бўлган ер қаъридан фойдаланувчи жамият томонидан бугунги кунга қадар мазкур Низомнинг 79-бандида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандида кўзда тутилган ҳужжатлар давлат геология қўмитасига тақдим этилмаганлиги ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга асосан суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг иш юзасидан билдирган фикрини тинглаб, даъвогарнинг талабини қаноатлантиришни, “------------------” МЧЖга ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун берилган 0472 рақамли лицензиясини бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 19-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176, 186, 222моддаларини қўллаб суд, ------------------нинг жавобгар “------------------” МЧЖга нисбатан киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. “------------------” МЧЖга ер участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ------------------ томонидан 2021 йил 20 январда берилган 0472 рақамли лицензия бекор қилинсин. - “------------------” МЧЖ ҳисобидан ------------------ фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражати; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобига 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ун кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ------------