← Назад
Решение #672750 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1107-2201/1259-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи
судья Х.Каримов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Н.Худояров
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 18 январь
-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева
ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида,
“COTTON TEXTILE INVESTMENT” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
адвокат А.Зайнутдинов (2022 йил 31 мартдаги 01-05-сонли ишончнома,
2022 йил 14 июлдаги ЕЕД-2022/60-сонли ордер), Ф.Саттаров (менеджер),
“Elektron-onlayn auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонаси
вакили В.Утамуродов (2022 йил 26 июлдаги 01/28-05-1650-сонли
ишончнома), “Оҳангаронцемент” акциядорлик жамияти вакили А.Хасанбаев
(2022 йил 26 декабрдаги ишончнома) иштирокида “COTTON TEXTILE
INVESTMENT” масъулияти чекланган жамиятининг Кадастр агентлиги
Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича
қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори устидан
берилган “COTTON TEXTILE INVESTMENT” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) томонидан Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани,
Убайд МФЙда жойлашган 1,0 га ер майдони 18 ой муддатда қурилиш
материаллари ишлаб чиқариш йўналиши бўйича инвестиция киритиш
шарти билан 172 918 200 сўм бошланғич баҳосида электрон-онлайн
аукцион савдоларига чиқарилган (лот № 0741869).
Аукцион натижасига кўра “Cotton Textile Investment” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) объект
учун 181 564 110 сўм нарх таклиф қилиб, ғолиб деб топилган ва 2021 йил
26 октябрь куни YU 014-059973-сонли баённома расмийлаштирилган.
Даъвогар ғолиб деб топилганидан сўнг 18 ой ичида объектда
инвестициялашни амалга оширишни зиммасига олганлиги, шунинг учун
қурилиш, архитектура идораларидан рухсат олиб, 2021 йилнинг октябрь
ойидан бошлаб объект ҳудудида қурилиш ишларини бошлаганлиги, бироқ
ушбу объектни аукционга чиқаришда ҳудудгаз томонидан эътироз
билдирилмаган бўлса-да, 2022 йил 31 январда ҳудудгаз бўлими томонидан
жамиятга хат йўлланиб, ушбу ер майдони остидан газ таъминот бўлими ва
ҳудудгазга қарашли юқори босимли газ қувурлари ўтганлиги сабабли
ажратилган ер майдонидаги қурилиш ишларини тўхтатиш сўралганлиги,
шундан сўнг даъвогар объектда олиб борилаётган қурилиш ишларини
тўхтатганлиги, жавобгар томонидан аукционга чиқарилган ушбу ер
майдони остида газ тармоқларини кўчириш харажатлари қўшимча
тўловларга сабаб бўлиши, қолаверса жамият ушбу ер майдонидан келгусида
унинг вазифасига кўра фойдалана олмаслиги, аукцион натижасида тузилган
баённома шартнома кучига тенглиги, шунинг учун баённомани ўзаро
келишган ҳолда бекор қилиш таклифи билан жавобгар ва “Elektron-onlayn
auksionlarni tashkil etish markazi” давлат унитар корхонасига (бундан буён
матнда марказ деб юритилади) мурожаат қилганлиги, бироқ таклиф
қаноатлантирилмаганлиги важлари билан даъвогар жавобгар ва учинчи
шахслар марказ ва Тошкент вилоят Молия бошқармасига (бундан буён
матнда молия органи деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, 2021 йил 26 октябрдаги электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисидаги YU 014-059973-сонли даъвогарга умумий майдони
1,0 га бўлган Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Убайд МФЙ ҳудудида
жойлашган 0741869-сонли ЛОТ билан электрон савдога қўйилган ер
майдонини 181 564 110 сўмга сотиш тўғрисидаги шартнома-баённомани
бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув
қарори
ўзгаришсиз,
даъвогарнинг
кассация
шикояти
эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация
шикоятида
келтирилган
важларни
такрорлаб,
уни
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган марказ вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини
билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Оҳангаронцемент” акциядорлик
жамияти вакили иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, даъвогарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аукцион натижасига кўра, даъвогар объект учун 181 564 110 сўм нарх
таклиф қилиб, ғолиб деб топилган ва 2021 йил 26 октябрь куни бу ҳақида
YU 014-059973-сонли баённома расмийлаштирилган.
2022 йил 31 январь куни “HUDUDGAZTAMINOT” АЖнинг “HUDUDGAZ
TOSHKENT” газ таъминот филиали Оҳангарон газ таъминот бўлими
томонидан даъвогарга берилган 47-01-07-42/117-сонли хати билан
даъвогарга сотилган ер майдони орқали, газ таъминот бўлимига қарашли
Д-500 мм (ҳаракатда) юқори босимли ер ости ва “Оҳангаронцемент” АЖга
тегишли Д-500 мм (ҳаракатда) юқори босимли қувурлар мавжудлиги
маълум қилинган ва ажратилган ер майдонидаги қурилиш ишларини
тўхтатиш ва амалга оширилаётган қурилиш ишлари ШНК 2.07.01-3га зид
эканлиги маълум қилинган.
Худди шу мазмундаги хат, “Оҳангаронцемент” АЖ томонидан
2022 йил 31 январь куни даъвогарга тақдим этилган.
Даъвогар, ушбу хатлардан келиб чиқиб, лойиҳа ҳужжатларига кўра,
ҳудудда ишлаб чиқариш бино ва иншоатлари қурилиши лозимлиги кўзда
тутилганлиги, лойиҳа ҳужжатларига кўра ҳудуд тўлақонли ишлатилиши
лозимлигини инобатга олиб, ажратилган ҳудудда барча ишларни тўхтатган.
Даъвогар, 2022 йил 4 февраль куни 03-01-сонли хат билан жавобгарга,
марказга, Оҳангарон туман ҳокимлигига, “HUDUDGAZTAMINOT” АЖга
талабнома билан мурожаат этиб, унда 2021 йил 26 октябрдаги электрон
аукцион натижалари тўғрисидаги YU014-059973-сонли баённомани бекор
қилишни, аукцион шартларига мувофиқ келувчи, даъвогар томонидан
қурилиш майдонини келтирган ҳолатига жавоб берувчи майдони 1 га
бўлган ер майдонининг 2021 йил 26 октябрдаги электрон аукцион
натижалари тўғрисидаги НГ014-0559973-сонли шартнома баённомада
кўрсатилган шартлар асосида тақдим қилишини ёки 2021 йил
26 октябрдаги аукцион натижалари тўғрисидаги бекор қилишни ва
даъвогарга 4 435 088 041 сўм зарарни тўлаб беришни сўраган.
Даъвогарнинг талабномалари ва баённомани бекор қилиш
тўғрисидаги таклифлари жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
Аукцион (ким ошди савдоси) ўтказилган пайтда амалда бўлган
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2019
йил
20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва
шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон
онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан
буён матнда Низом деб юритилади) 69-бандига кўра, аукцион натижалари
тўғрисидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ушбу ер
участкасига мулк ва ижара ҳуқуқини аукцион ғолиби номига давлат
рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектурақурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 августдаги
ПҚ-4427-сонли Қарорининг 3-бандида аукцион ғолиби ёки ер участкасига
нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахснинг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий
тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион
натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон
онлайн-аукционни
ўтказиш
тартибини
соддалаштириш,
унинг
шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли
ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил
24 июлдаги ПҚ-5197-сонли Қарорининг 2-бандида электрон онлайнаукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибидан ташқари бўлган тартибтаомилларга риоя қилинмаганлиги учун аукцион натижалари тўғрисидаги
баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги
белгиланган.
Низомнинг 78-бандида аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани
аукцион ғолибининг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартибқоидаларга риоя қилмаслик муносабати билан бекор қилиш ёки
ўзгартириш мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб,
қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда ер участкасига бўлган ҳуқуқ савдога чиқарилган.
Ер участкасидан фойдаланишга тусиқ бўлувчи ҳолатлар ёки ундан
фойдаланишга чекловлар аукцион баённомаси расмийлаштирилишидан
олдин мавжуд бўлган.
Аукцион баённомаси расмийлаштирилгандан кейин жавобгар бирор
бир мажбуриятни жиддий равишда бузмаган.
ФКнинг 382 ва 383-моддаларида шартномани бекор қилиш асослари
келтирилган бўлиб, даъво аризасида келтирилган ҳолат баённомани бекор
қилиш учун асос бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб,
мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 18 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Оҳанагарон
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори ўзгаришсиз,
“COTTON TEXTILE INVESTMENT” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев