Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1902-2202/957 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TERMIZ NEFT BAZASI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NAZOKAT ASU фермер хўжалиги
Source ID 1004984 Claim ID 3065477 PDF Hash c7c30bb7ff227e05... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2202/957-сонли иқтисодий иш Апелляция инстанциясида ажрим қабул қилган судья- Ж.Хомидов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “TERMIZ NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Очилов (2022 йил 5 январдаги 12-01-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “TERMIZ NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “NAZOKAT ASU” фермер хўжалигига нисбатан олди-сотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, объектни қайтариш ва 427.068.340 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида Сурхондарё вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “TERMIZ NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар, МЧЖ деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “NAZOKAT ASU” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар, ф/х деб юритилади)га нисбатан олдисотди шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, “чорвачилик комплекси” объектини қайтариш ва 427.068.340 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, 2019 йил 30 октябрда тузилган 43-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган ва Шеробод тумани, “Шеробод” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 3,53 гектар бўлган қиймати 6.187.188.000 сўмлик “чорвачилик комплекси” бино-иншоотлари мажмуаси “TERMIZ NEFT BAZASI” МЧЖга қайтарилган. Даъвогар “TERMIZ NEFT BAZASI” МЧЖ фойдасига жавобгар “NAZOKAT ASU” ф/х ҳисобидан 427.068.340 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажати, жами 427.092.340 сўм ундирилган. "NAZOKAT ASU" ф/х Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берган ва унга илтимоснома илова қилиб, шикоят бериш муддатини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўраган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан "NAZOKAT ASU" ф/х.нинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ажримни бекор қилиш, муддатни тиклаб шикоятни иш юритувига қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция шикоятини киритиб қисман давлат божи тўлаганлиги, муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома киритилганлиги, суд эса илтимосномани инобатга олмаганлиги, ҳисоб рақамида пули мавжуд бўлмаганлиги сабабли муддатни ўтказиб юборганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар биринчи инстанция судида қатнашганлиги, кейинчалик ижро ҳаракатларини кечиктиришни сўраб мурожаат қилганлиги, апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилиш тўғрисидаги ажрим қонуний эканлигини билдириб, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, 2019 йил 30 октябрда тузилган 43-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган ва Шеробод тумани, “Шеробод” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 3,53 гектар бўлган қиймати 6.187.188.000 сўмлик “чорвачилик комплекси” бино-иншоотлари мажмуаси “TERMIZ NEFT BAZASI” МЧЖга қайтарилган. Даъвогар “TERMIZ NEFT BAZASI” МЧЖ фойдасига жавобгар “NAZOKAT ASU” ф/х ҳисобидан 427.068.340 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажати, жами 427.092.340 сўм ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан "NAZOKAT ASU" ф/х томонидан апелляция шикояти берилган ва унга илтимоснома илова қилиб, шикоят бериш муддатини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклашни сўраган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими билан "NAZOKAT ASU" ф/х.нинг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Бунда апелляция инстанцияси суди илтимосномада келтирилган важлар апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш учун асос бўлмайди деб ҳисоблаб, икки ойлик муддат ўтказиб юборилган деб топган. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ишни кўриб ҳал қилув қарори қилиш вақтида суд мажлисида жавобгар вакили Қ.Жумаев иштирок этган бўлиб, апелляция шикояти беришнинг икки ойлик муддати 2022 йил 7 июлда ҳал қилув қарори қабул қилиш вақтида эътиборан ўтишни бошлайди. Ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан 2022 йил 17 ноябрда тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан апелляция шикоятини беришда икки ойлик муддат ўтказиб берилганлигини асос қилиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани рад қилиб, апелляция шикоятини қабул қилишни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорининг 1-бандида иқтисодий судларнинг эътибори ишларни кўришда процессуал муддатларга қатъий риоя этиш иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўмаклашишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланишига қаратилиши, судлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан инсофли равишда фойдаланмасдан ва процессуал мажбуриятларини бажармасдан, суд муҳокамасининг асоссиз равишда узайтирилишига қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиш чораларини кўриши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорининг 2-бандида барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозимлиги, 4-бандида эса судлар процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишини инобатга олишлари лозимлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ҳисоб рақамида пули мавжуд бўлмаганлиги сабабли муддатни ўтказиб юборганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Сабаби икки ойлик муддат қатъий бўлиб, ушбу муддат ўтгандан сўнг апелляция шикояти берилганда ҳар қандай вазиятда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш имконияти мавжуд эмас. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция 5 инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддасига асосан жавобгар томонидан шикоят беришда ихтиёрий тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш харажатни жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: Жавобгар “NAZOKAT ASU” фермер хўжалигининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “NAZOKAT ASU” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида билан боғлиқ 75 000 сўм харажат ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов