Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4538 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ХАЛКОБОД VTU" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "PAXTA SANOAT OZIQ-OVQAT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008514 Claim ID 3096092 PDF Hash eb87804d689b859c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 январь 2201/4538-сонли иш 4-1901- Термиз туманлараро иқтисодий суди судяси Д.Жумаев, даъвогар- “Халқобод вилоят таъмирлаш устахонаси” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар“ПАХТА САНОАТ ОЗИҚ-ОВҚАТ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар- “Халқобод вилоят таъмирлаш устахонаси” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “ПАХТА САНОАТ ОЗИҚОВҚАТ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2050000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 1 июлдаги 4-1101-2101/612-сонли ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилган даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Усманов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг 2015-2020 йиллар фаолияти юзасидан ўтказилган аудит текшируви натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида товар айланмаси натижасида келиб чиққан 2050000 сўм қарздорлиги борлиги аниқланган. Мазкур қарздорликни тўлаб бериш бўйича жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар мазкур талабномани тўланмасдан қолган. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, даъвонинг 2050000 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 2050000 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгардан 300000 сўм давлат божи, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига 24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар- “ПАХТА САНОАТ ОЗИҚ-ОВҚАТ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар- “Халқобод вилоят таъмирлаш устахонаси” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2050000 сўм қарздорлик ундирилсин. Жавобгар- “ПАХТА САНОАТ ОЗИҚ-ОВҚАТ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига жавобгар- “ПАХТА САНОАТ ОЗИҚОВҚАТ” масъулияти чекланган жамиятидан 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят (протест) бериши мумкин. Д.Жумаев