← Назад
Решение #672784 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 182 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 22 | 1 | code_article | |
| зига ФК | 182 | — | law | |
| ёки Ер кодекси | 22 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1406-2201/2223-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Жураев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Ж.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудов раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан
иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Самарқанд сув таъминоти”
масъулияти
чекланган
жамияти
вакили
А.Хасанов
(2022
йил
26 апрелдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг “Самарқанд сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Бобур
Бойхуразов Сувоқова” масъулияти чекланган жамиятини сув иншооти ва
иншоот ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги қарори
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида Олий суд
жойлашган бинода Самарқанд вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2015 йил 30 октябрдаги 306-сонли “Сув таъминоти ва канализация
ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йуналишларини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (бугунги кунда кучини йўқотган)нинг
3-бандида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ҳокимликлари “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат
рақобат қўмитаси билан биргаликда 2016 йил 1 январгача сув таъминоти ва
канализациянинг ишлаётган ташкилотларини қайта ташкил этиш йўли билан
ушбу қарорга 1, 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ намунавий тузилмаларга биноан
“Сувоқова” давлат унитар корхонаси ҳамда унинг шаҳар ва туман филиаллари
ташкил этилишини таъминлаш юклатилган.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ туман
ҳокимининг 2016 йил 16 мартдаги 419-Қ-сонли қарори қабул қилинган бўлиб,
қарор билан туманда фаолият кўрсатиб келаётган масъулияти чекланган
жамиятлари, корхона ва ташкилотлар балансида бўлган ҳамда маҳаллалардаги
эгасиз сув иншоотлари ва тармоқлари белгиланган тартибда “Сувоқова” давлат
унитар корхонаси Пайариқ филиали балансига олиш белгиланган.
Бундан ташқари, Пайариқ туман ҳокимининг 2016 йил 29 июндаги
1297-Қ-сонли қарорида Пайариқ туман “Тохиршайх” маҳалласи Жағолбойли
қишлоғида реконструкция қилинган сув иншоотини ва сув тармоғини
фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги Давлат қабул ҳайъатининг 2016 йил
27 июндаги далолатномаси тасдиқланиб, “Сувоқова” туман филиалига
реконструкция қилинган сув иншоотини ва сув тармоғини белгиланган
тартибда балансга топшириш кўрсатилган.
Пайариқ туманидаги “Мустақиллик” МФЙ даъвогарга мурожаат қилиб,
жавобгар сув таъминотини узоқ вақт сабабсиз тўхтатиб қўйганлигини, бунинг
натижасида аҳолининг норозилиги келиб чиққанлигини билдирган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Самарқанд
сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар,
МЧЖ деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Бобур Бойхуразов Сувоқова” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар, МЧЖ деб юритилади)ни Самарқанд вилояти,
Пайариқ тумани, “Тохиршайх” маҳалласи, Жағолбойли қишлоғида жойлашган
сув иншооти ва иншоот ҳудуди (бундан буён матнда объект деб юритилади)дан
мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги
ажрими билан “Мустақиллик” ва “Тоҳиршайх” маҳалла фуқаролар йиғинлари
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар объектдан мажбурий
тартибда чиқарилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
25 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Мазкур қарор устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб,
унда қарорни бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда собиқ
Иттифоқ тарқалгандан сўнг сув иншоотлари аҳолига тоза ичимлик суви билан
таъминлаш шарти билан “ноль” қийматда “Сувоқова” корхонасининг
иншоотларни ишлатиш учун маблағи бўлмаганлиги сабабли 2005 йил
14 октябрдаги 109-сонли ва “Тохиршайх” МФЙнинг розилик хатларига асосан
туман ҳокимининг 2005 йил 20 декабрдаги 693-Қ-қарорига асосан сув иншооти
МФЙга ижарага берилганлиги, Самарқанд вилоят хўжалик судининг 2005 йил
9 февралдаги қарорига асосан Пайариқ туман “Сувоқова” корхонаси туман
ДСИдан 29 893 100 сўм қарз бўлганлиги сабабли суд ижрочиларининг 2005 йил
1 июндаги қарори асосида сув иншооти рўйхатга олиниб, банд солинган ва
биржа савдосига қўйилганлиги ва 2005 йил 13 июнда олди-сотди шартномасига
асосан С.Қоракуловага сотилганлиги, сув иншооти “Сувоқова” корхонаси айби
билан яроқсиз ҳолга келганлиги учун ўз балансига олиб, таъмирлаш янги
ташкил этилган “Бобур Бойхуразов Сувоқова” МЧЖ балансига бериш ҳақида
вилоят “Сувоқова” ташкилотининг 2007 йил 16 январдаги буйруғига асосан
туман “Сувоқова” корхонасининг 2007 йил 20 январда буйруғи чиққанлиги,
“Бобур Бойхуразов Сувоқова” МЧЖ туман ҳокимининг 2007 йил 9 июлдаги
626-Қ-сонли қарорига асосан “Сувоқова” корхонаси таъсисчи бўлиши ва устав
фондни ташкил этиши кўрсатилган, фақатгина А.Холматов 70 млн. сўм улуш
киритганлиги, ушбу маблағ ва қўшимча қурилиш материаллари асосида
“Сувоқова” корхонасининг айби билан яроқсиз ҳолга келган сув иншооти МЧЖ
томонидан таъмирланганлиги, сув иншооти даъвогарга тегишли эканлигини
тасдиқловчи ҳужжат тақдим эта олмаганлиги, “Бобур Бойхуразов Сувоқова”
МЧЖ иншоотга 15 йилдан бери эгалик қилиб келиб, уни таъмирлаганлиги ва
сув насосларини алмаштирганлиги, 2006 йил 27 сентябрда фуқаролик ишлари
бўйича Жомбой туманлараро суди қарорига асосан низоли сув иншоотини мулк
эгаси сувоқова Пайариқ бошқармасига қайтариш, биржада тўлаган 2 210 000
сўмни С.Қоракуловага қайтаришни лозим топган бўлиб, лекин шу кунгача пул
қайтарилмаганлиги сабабли кадастр паспорти С.Қоракулова номида
қолганлиги, даъвогарнинг иншоотга кадастр ҳужжати ва эгалик ҳуқуқи мавжуд
эмаслиги, “Сувоқова” ДУК иншоотни балансига олмаганлиги, сабаби жавобгар
МЧЖ 2007 йилдан бери ундан фойдаланиб келаётганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, жавобгарнинг бино иншоотларга нисбатан ҳуқуқи
мавжудлигини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги, иншоот
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинганлиги, судлар
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга
келганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни ва суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни жавобгар ва учинчи шахс вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама
қилиб,
қуйидагиларга
асосан
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 182-моддасига кўра, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш
асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш
соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан молмулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-
мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини
вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг 1-қисмига кўра,
корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас
мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, ҳўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув
ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур
объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер
участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик
қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу
модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Биринчи ва апелляция инстанция судлари жавобгар “Бобур Бойхўрозов
сувоқова” МЧЖ ўзига тегишли деб ҳисоблаётган Самарқанд вилояти, Пайариқ
тумани, “Тохиршайх” маҳалласи, Жағолбойли қишлоғидаги аҳолига ичимлик
суви етказиб берувчи мулкий мажмуа ва унинг ҳудуди (ер участкаси)ни ўзига
ФКнинг 182-моддаси ёки Ер кодекси 22-моддасининг биринчи қисмида
келтирилган асос(далил)ларга кўра тегишли эканлигини исботлаб бермаган деб
ҳисоблаб, жавобгарнинг ушбу ичимлик суви етказиб берувчи мулкий мажмуа
ва унинг ҳудуди (ер участкаси) ташландиқ ҳолда бўлганлиги, шу сабабли
маҳаллий давлат ҳокимият органи (собиқ ҳоким) аҳолига ичимлик суви етказиб
бериш мақсадида уни ишга тушириш тўғрисидаги рухсатига асосан шу объект
жавобгарнинг фойдаланишига ўтганлиги ҳақидаги важлари бирон бир давлат
органининг қарори ёки оператив фойдаланиш шартномаси ёхуд давлат –
хусусий шерикчилик битимига мувофиқ ўтганлигининг далили мавжуд
эмаслиги боис жавобгарнинг важлари билан келишмай, сув иншооти ва сув
тармоғи даъвогар “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖнинг Пайариқ филиали
балансидаги мулки деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
қаноатлантиришни лозим топган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан сув иншооти унга фойдаланиш ва
эгалик қилиш учун тегишли тартибда берилганлиги, ушбу иншоотга нисбатан
ашёвий ёки мулк ҳуқуқи мавжудлигини тасдиқловчи далил тақдим этилмаган.
Судлар жавобгарнинг жавобгарнинг сув иншооти ҳашар йўли билан
қурилганлиги, уни ўз кучи билан таъмирдан чиқарганлиги ва Пайариқ туман
ҳокимининг 2007 йил 9 июл кунги 626-Қ сонли қарорига асосан ўзига тегишли
эканлиги тўғрисидаги важлари билан асосли равишда келишмаган. Сабаби
туман ҳокимининг 2007 йил 9 июл кунги 626-Қ сонли қарори сув иншоотига
жавобгарнинг эгалик ҳуқуқини ўрнатиш эмас, балки юридик шахсни ташкил
этиш тўғрисида бўлиб, сув иншооти ҳашар йўли билан қурилганлиги ва унинг
жавобгар томонидан таъмирланганлиги амалдаги қонунчилик бўйича эгалик
ҳуқуқини вужудга келтирмайди.
Бундан ташқари, Пайариқ “Сувоқова” ишлаб чиқариш бошқармасининг
2007 йил 20 январдаги 1-сонли буйруғи билан бошқарманинг таъсисчилигида
Қишлоқ фуқаролар йиғинлари қошида ичимлик суви таъминоти билан
шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этиш мақсадида
намунавий Низом ҳамда таъсис шартномаси тасдиқланган, бошқарма ўз
балансида мавжуд бўлмаган сув иншоотларни тўлиқ таъмирланганидан кейин
ва электр энергияни ҳисобга олган ҳолда асбоблари ўрнатилгандан сўнг ўз
балансига қабул қилиб олиб ва ташкил бўлаётган МЧЖлар балансига
топшириш мажбурияти юклатилган. Бошқарма бош ҳисобчисига ташкил
этилаётган МЧЖларга бошқарма балансида мавжуд иншоотларни баланс
қиймати ва молиявий ҳисоб-китобларни тегишли ҳужжатлар асосида
топшириш юклтилган.
Бироқ мазкур буйруқ ижроси амалда таъминланмай, иншоот жавобгарга
топширилганлиги ва “Бобур Бойхуразов Сувоқова” МЧЖ устав жамғармасида
Пайариқ “Сувоқова” ишлаб чиқариш бошқармаси иштирокчи бўлиб кирганлиги
ва иншоотни улуш сифатида устав жамғармасига киритганлиги тегишли
далиллар билан тасдиқланмаган, қолаверса бугунги кунда “Бобур Бойхуразов
Сувоқова” МЧЖ устав жамғармасида “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖнинг
Пайариқ филиалининг иштироки мавжуд эмас.
Туман ҳокимининг қарорлари асосида сув иншооти даъвогар балансига
берилганлиги даъвогарда ушбу объектни учинчи шахснинг ноқонуний
эгалигидан талаб қилиб олиш ҳуқуқини вужудга келтиради.
Бундан ташқари, жавобгарнинг “Сувоқова” корхонасининг айби билан
яроқсиз ҳолга келган сув иншооти МЧЖ томонидан таъмирланганлиги, “Бобур
Бойхўрозов сувоқова” МЧЖ иншоотга 15 йилдан бери эгалик қилиб келиб, уни
таъмирлаганлиги ва сув насосларини алмаштирганлиги тўғрисида важлари
билан ҳам келишиб бўлмайди. Сабаби сув иншооти Пайариқ туман ҳокимининг
2016 йил 29 июндаги 1297-Қ-сонли қарор билан туман “Сувоқова” ДУК
белгиланган тартибда балансига қабул қилиб олиш кўрсатилган бўлса,
ҳокимнинг 2016 йил 16 мартдаги 419-Қ-сонли ва 2016 йил 15 декабрдаги
2246-Қ-сонли қарорлари билан ушбу низоли объект эгасиз сув иншооти
сифатида “Сувоқова” ДУК вилоят ва Пайариқ филиали балансига берилиши
назарда тутилган. Мазкур қарорлар бугунги кунда бекор қилинмаган.
Қолаверса, жавобгар сув иншоотига шу вақтга қадар эгалик қилиб
келганлигининг ҳуқуқий асоси тақдим этилмаган, шунингдек иншоотга ўн беш
йил давомида узлуксиз эгалик қилиб келганлиги асоси билан объект
жавобгарнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъво талабини қаноатлантириш
тўғрисида асосли тўхтамга келинган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни,
ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда
ихтиёрий тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдириб, кассация
6
инстанцияси учун давлат божи жавобгар томонидан 1 500 000 сўм давлат божи
тўлаш ўрнига 750 000 сўм тўланганлиги сабабли қўшимча 750 000 сўм давлат
божини, шунингдек ишни видеоконференцалоқа режимида кўрганлик учун
75 000 сўм харажатни ундиришни лозим топди.
Бинобарин ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л д и:
Жавобгар “Бобур Бойхўрозов сувоқова” масъулияти чекланган
жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Пайариқ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
19 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Бобур Бойхўрозов сувоқова” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан кассация инстанцияси учун:
- республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов