Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2229/15614 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HAYDAROVA SHOIRA фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1007924 Claim ID 2998255 PDF Hash bd33323e013d5f60... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
аролик кодексининг 936-моддаси аролик кодекси 936 code_article
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2229/15614-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Т.Салимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья-А.Ибрагимова Кассация инстанциясида маърузачи судья- Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 январь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Haydarova Shoira” фермер хўжалиги вакили С.Абдазимов (2022 йил 3 мартдаги ишончнома асосида), “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти вакили Э.Салимбоев (2023 йил 4 январдаги 08-12/6-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Тошкент вилояти, Пискент туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Haydarova Shoira” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобидан 164 527 632,9 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Haydarova Shoira” фермер хўжалиги ва “Пискент барака ишонч” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 20 августда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш” бўйича 91-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, фермер хўжалиги 2020 йил учун 57,82 гектар ер майдонидан 30,7 центнердан (ҳар бир центнери 430 000 сўмдан), жами 761 702 000 сўмлик 177,1 тонна пахта ҳосили етиштириб топшириш мажбуриятини олган. Шунингдек, “Haydarova Shoira” фермер хўжалиги (суғурта қилдирувчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан 2020 йил пахта ҳосилини суғурта қилиш бўйича “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар, АЖ деб юритилади)нинг Тошкент вилояти филиали (суғурталовчи)га мурожаати асосида тарафлар ҳамда “Агробанк” АТБ Пискент филиали (наф олувчи) ўртасида пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурта қилиш ҳақида 2020 йил 30 майда 1-001407-сонли суғурта шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 2.1-бандида суғурталовчи 2019 йил 4 октябрда 11/1-02-2-сонли “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурталаш қоидалари” асосида, даъвогарнинг аризасида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари туфайли пахта ҳосилидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этиши белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра суғурта қилдирувчи суғурта шартнома бўйича ҳисобланган суғурта мукофотини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида эса суғурта қиймати 616 592 480 сўмни, суғурта пули (товони) 493 273 984 сўмни (суғурта қийматининг 80%), суғурта мукофоти 19 730 959 сўмни ташкил этиши белгиланган ва ушбу суғурта мукофоти даъвогар томонидан тўлаб берилган. Даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва Пискент тумани статистика бўлимининг 2020 йил 15 декабрдаги 01/1-35-05/3-61-сонли хатига кўра даъвогар фермер хўжалиги томонидан 2020 йил пахта ҳосили режаси бўйича 177,1 тонна ҳосил етиштириши назарда тутилган. Бироқ, хўжалик томонидан амалда 126,1 тонна (71,2%), яъни 542 230 000 сўмлик пахта етиштирилган. Шу боис даъвогар тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига асосан 164 527 632,9 сўм суғурта товони ҳисоблаб, 2020 йил 31 декабрда ушбу суммани тўлаб беришини сўраб “Ўзагросуғурта” АЖ Тошкент вилоят филиалига мурожаат қилган. Бироқ ушбу мурожаат оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин Пискент туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 164 527 632,9 сўм суғурта товони ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 14 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси”, “Пискент туман сув истеъмолчилари уюшмаси”, “Агробанк” АТБ, “Пискент туман Ирригация бўлими”, “Пискент туман Қишлоқ хўжалиги бўлими”, “Пискент агрокимё” МЧЖ, 2022 йил 4 августдаги ажрими билан эса “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати”, “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти”, “Ўзбекистон Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар “Haydarova Shoira” фермер хўжалиги фойдасига 53 540 986 сўм суғурта товони ва суд харажатлари ундирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан апелляция шикояти қисман қаноатлантирилган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорида жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар “Haydarova Shoira” фермер хўжалиги фойдасига ундириш белгиланган 53 540 986 сўм суғурта товони 159 157 311,3 сўмга, республика бюджетига ундириш белгиланган 1 070 819,72 сўм давлат божи 3 183 146,23 сўмга ўзгартирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъвони тўлиқ рад қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда шартноманинг 6.2-бандида суғурта қилдирувчи суғурталанган экиннинг зарарланиши ёки нобуд бўлишига сабаб бўлувчи таваккалчиликлар рўй берганда суғурталовчига 10 иш кунида хабарнома бериши ва далолатнома тузилиши белгиланганлиги, бу ҳолатда хабарнома бермаганлиги ва ишчи гуруҳ тузилмаганлиги, суғурта ҳодисаси тасдиқланмаганлиги, судлар оралиқ мониторинг далолатномаларини даъво талабига асос қилиб олган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 505-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-бандида ишчи гуруҳ томонидан мониторинг доимий равишда ўтказилиши белгиланганлиги, сув сатҳининг паст бўлиши (камсувлик) ҳолати суғурта шартномасининг 7.1-банди ҳамда Низомнинг 24-бандига кўра тасдиқланмаганлиги, сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 январдаги хатида Республика бўйича 2020 йил учун амалда литимдан ортиғи билан сув ажратилганлиги маълум қилинганлиги, Тошкент вилояти ҳудуди бўйича ихтисослашган фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан сув етишмаслиги натижасида зарар кўрган пахта майдонлари бўйича ирригация тизимлари хавза бошкармалари ва туман ирригация бўлимларига мурожаатлар бўлмаганлиги, нима учун фермер хўжалиги сув етишмаслиги бўйича ирригация бўлимларига ёки шартнома тузган туман сув истеъмолчилар уюшмасига ёзма равишда мурожаат қилмаганлигини асосламаганлиги, пахта экиш ва парваришлаш даврида агротехник тадбирлар тўлиқ бажарилганлиги, зараркунандаларга қарши биёмаҳсулотлар билан ишлов берилганлиги ва ҳосил тўлиқ йиғиб олинганлиги такидланганлиги, лекин пахта парваришлаш даврида агротехник тадбирлар тўлиқ бажарилганлиги, зараркунандаларга қарши биёмаҳсулотлар билан ишлов берилганлиги тўғрисида маълумот берилмаганлиги, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ қошидаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти” МЧЖ томонидан 2021 йил 29 мартда берилган хатда зараркунандаларга қарши ўз вақтида ва белгиланган тартибда тегишли кимёвий ишлов берилса, ҳосилдорлик 90-95 фоиздан ортиқ сақлаб қолиши кўрсатилган бўлиб, даъвогар агротехник тадбирларни ўз вақтида ва лозим даражада амалга ошириш ф/х зиммасига юклатилганлиги, ф/х аризасида суғуртага қабул қилинган ҳосилдорлик 24,8 центнерни ташкил қилганлиги ва бу суғурта жавобгарлигини энг юқори даражасини белгилаши, суд эса суғурта қабул қилинган 24,8 центнерни инобатга олмай, режалаштирилган 30,7 центнердан нотўғри ҳисоб китобга асосланганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирган важларни тўлиқ қўллаб қувватлаб, ушбу ҳолатда суғурта ҳодисаси тасдиқланмаганлиги, сув сатҳининг паст бўлиши (камсувлик) ҳолати суғурта шартномасининг 7.1-банди ҳамда Низомнинг 24-бандига кўра тасдиқланмаганлиги, сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 январдаги хатида Республика бўйича 2020 йил учун амалда литимдан ортиғи билан сув ажратилганлиги маълум қилинганлиги, Тошкент вилояти ҳудуди бўйича ихтисослашган фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан сув етишмаслиги натижасида зарар кўрган пахта майдонлари бўйича ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва туман ирригация бўлимларига мурожаатлар бўлмаганлиги, ф/х аризасида суғуртага қабул қилинган ҳосилдорлик 24,8 центнерни ташкил қилганлиги ва бу суғурта жавобгарлигини энг юқори даражасини белгилаши, суд эса суғурта қабул қилинган 24,8 центнерни инобатга олмай, режалаштирилган 30,7 центнердан ҳисобланган нотўғри ҳисоб китобга асосланганлигини билдирди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, суғурта ҳодисаси ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланганлиги, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 505-сонли қарори асосида ҳисоб-китоб қилинганлиги, судлар суғурта товони ундиришда суғурта қийматини икки маротаба 80 фоизга камайтирилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 505-сонли қарори асосида тақдим қилинган ҳисоб-китобни инобатга олиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Пискент туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси”, “Пискент туман сув истеъмолчилари уюшмаси”, “Агробанк” АТБ, “Пискент туман Ирригация бўлими”, “Пискент туман Қишлоқ хўжалиги бўлими”, “Пискент агрокимё” МЧЖ, “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати”, “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти”, “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини Ривожлантириш агентлиги” судда иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Кенгаш ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириш, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топди. Суғурта полисига кўра суғурта таваккалчиликлари сифатида бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала); ёнғин, яшин уриши; қурғоқчилик ва гармсел; қора совуқ, кучли қор ёғиши; тупроқнинг ўта намлиги; сув сатҳининг паст бўлиши (камсувлик); сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини); зараркунандалар ва экин касалликлари кўрсатилган. Пискент туман статистика бўлимининг 2020 йил 15 декабрдаги 01/1-35-05/3-61-сонли хатига кўра даъвогар фермер хўжалиги томонидан 2020 йил пахта ҳосили режаси бўйича 177,1 тонна ҳосил етиштириши назарда тутилган. Бироқ фермер хўжалиги амалда 126,1 тонна (71,2%) пахта етиштирган. Пискент туман ҳокими ўринбосари, Пискент туман қишлоқ хўжалик бўлими, АТБ “Агробанк” Пискент туман филиали, туман ирригация бўлими, “Пискент Агрокимё” МЧЖ, кенгаш ва даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йил 19 августда тузилган далолатномага кўра 2020 йил ҳосили учун экилган 57,7 га пахта майдонида уруғлик чигити экинлари экилган бўлиб, пахта ривожи орқада эканлиги аниқланиб, фермер хўжалигига 350 598,5 м.куб сув берилиши лозим бўлсада 2020 йилда 315 217 м.куб. сув етказиб берилган бўлиб, сув сатхининг тушиб кетиши сабабли ўргимчаккана ва кўсакқўрти зараркунанда ҳашоратлар тушиши натижасида пахта майдонларида сув тўлиқ етказиб берилмаганлиги қайд этилган. Шунингдек, жавобгар вакили А.Мажидов ва фермер хўжалиги томонидан 2020 йил 19 августда имзоланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экинлар ҳосилини суғурталаш бўйича оралиқ мониторинг далолатномасида зараркунанда, яъни ўргимчаккана ва сувни вақтида бўлмаганлиги натижасида ўсимликлар зарарланганлиги кўрсатилган. Пискент туман қишлоқ хўжалик бўлимининг 2020 йил 30 ноябрдаги маълумотномасига асосан даъвогарга қарашли 57,7 гектра майдонига экилган пахта ҳосили тўлиқ териб олинган. Даъвогар томонидан 2020 йил 31 декабрда “Ўзагросуғурта” АЖ Тошкент вилоят филиалига суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат қилинган. Шартноманинг 7.1-бандида суғурта товонини олиш учун жавобгар тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатида суғурта ҳодисаси тавсифи ва етказилган зарар сабабларига кўра ҳодисани тасдиқловчи ҳужжат сифатида агар зарар бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала) қурғоқчилик ва гармсел, тупроқнинг ўта намлиги, кучли қор ёғиши, қорасовуқ, сув сатҳининг паст бўлиши, сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини), яшин уриши натижасида рўй берса – гидрометеорология хизмат маркази (ҳудудий бўлинмаси)нинг маълумотномаси; агар зараркунандалар ёки экинларга касалликлар тушиши натижасида рўй берса экин майдонларига ҳақиқатдан ҳам заракунандалар томонидан зарар етказилганлигини ва уларга қарши курашганлигини тасдиқлаш бўйича ваколатли ташкилот маълумотномаси ҳамда ушбу ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси илова қилиши белгиланган. Биринчи инстанция суди шартномага асосан қарздорларнинг фуқаролик жавобгарлиги хавфи эмас, балки даъвогарнинг тадбиркорлик хавфи суғурталанганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 17 июндаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 505-сон қарори билан тасдиқланган, “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди, шартноманинг 7.5-банди талаблари асосида суғурта товони ҳисоб-китоб қилиб, 53 540 986 сўм суғурта товонини ундиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди суғурта ҳодисаси юз берганлиги ишдаги ҳужжатлар, жумладан Пискент туман ҳокими ўринбосари, туман қишлоқ хўжалик бўлими, “Агробанк” АТБ Пискент туман филиали, туман Ирригация бўлими, “Агрокимё” МЧЖ, кенгаш ва даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йилда 350 598,5 м.куб сув берилиши лозим бўлса-да, 315 217 м.куб. сув етказиб берилганлиги, сув сатҳининг тушиб кетиши сабабли пахта майдонларига сув тўлиқ етказиб берилмаганлиги тўғрисида 2020 йил 19 августда тузилган далолатнома, жавобгар вакили А.Мажидов ва фермер хўжалиги томонидан зараркунанда, яъни ўргимчакана ва сувни вақтида бўлмаганлиги натижасида ўсимликлар зарарланганлиги тўғрисидаги 2020 йил 19 августда имзоланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экинлар ҳосилини суғурталаш бўйича оралиқ мониторинг далолатномаси ва бошқа далиллар билан тасдиқланганлиги тўғрисида асосли тўхтамга келган бўлса-да, бироқ Тошкент вилояти Пискент туман ҳокимининг 2019 йил 23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг 2-бандига асосан 2020 йил пахта ҳосилини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра “Haydarova Shoira” фермер хўжалигининг 2020 йил пахта ҳосилини етиштириш кўрсаткичи 30,7 центнер этиб белгиланганлиги, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Агро суғурта бозорини Ривожлантириш агентлиги томонидан берилган ёзма тушунтиришда ушбу кўрсаткич 24,8 центнер ҳисобида олинган бўлиб, суғурта товони пулини ҳисоблашда 80 фоиз икки маротаба чегириб ташланганлиги, суғурта товонини Низом талаби бўйича қайта ҳисобкитоб қилиб 1 гектар майдонга режалаштирилган ҳосилнинг қиймати 13 201 000 сўм (30,7 х 430 000 =13 201 000)ни, 1 гектар майдондан олинган ҳосилнинг қиймати 3 823 103 сўм (13 201 000-9 377 896,9= 3 823 103,1)ни, жами экин майдонидан кўрилган зарар 221 051 821,24 сўм (3 823 103,1 х 57,82 = 221 051 821,24)ни, суғурта тўлови 176 841 456,99 сўм (221 051 821,24х80%= 176 841 456,99)ни, шартномани 7.5–бандига асосан ўз вақтида сув берилмаганлиги ва чамаланган (апробация) ҳосил олинмаганлиги учун 10 фоиз (5+5) чегирма суммаси 17 684 145,69 сўмни, тўланиши лозим бўлган суғурта товони 159 157 311,3 сўмни ташкил қилиши тўғрисида нгтўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Аммо апелляция инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда ушбу талабларга риоя қилинмаган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридаги суғурта товони суммасини ўзгартириш ва суғурта тўловини даъвогар 138,8 гектар ер майдонининг 95 гектар зарарланган ер майдонидан келиб чиқиб ундиришда хатоликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низомда суғурта шартномасига асосан пахта хом ашёси (бошоқли дон экинлари) ҳосили бўйича суғурта товонини ҳисоблаш жадвали белгиланган. Суғурта шартномасининг 7.5-бандида суғурта қилдирувчи томонидан экинни экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш даврида агротехника талабларига риоя қилмаганлиги аниқланганда, суғурта товони қуйидаги миқдорларда камайтирилади: ўғит белгиланган меъёрдан кам берилган бўлса 5 (беш) фоиз; ўз вақтида суғорилмаган (сув берилмаган) бўлса 5 (беш) фоиз; чамаланган (апробация) ҳосил олинмаган бўлса 5 (беш) фоиз. Ишдаги ҳужжатларга кўра, суғурталанган майдон 57,82 гектар ердан олиниши лозим бўлган 24,8 центнер пахта ҳосили суғурталанган бўлиб, суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур ҳосилга етказилган зарарнинг 80 фоизи қоплаб берилиши келишилган. 1 центнер ҳосилнинг қиймати 430 000 сўм бўлганлиги учун 1 гектардан 10 664 000 сўмлик ҳисоб олиниши режалаштирилган. Лекин амалда жами 57,82 гектар майдондан 1216 центнер ҳосил олинган бўлиб, (1 гектардан 21 центнер олинган амалда), жами ҳосил қиймати 542 230 000 сўмни ташкил қилган. Натижада 1 гектар майдондан олинган ҳосил миқдори режалаштирилганидек 10 644 000 сўмни эмас, балки 9 377 896 сўмни ташкил қилган ҳамда суғурта шартномасида келишилган 1 гектар майдондан 1 286 103 сўм фойда олинмасдан зарар кўрилган. 57,82 гектардан кўрган зарар эса 74 362 480 сўмни ташкил қилган. Минерал ўғитлар ва апробация талабларига риоя қилмаганлиги учвун жами зарар суммасидан 10 фоиз камайтирилганда 66 926 232 сўм суғурта товони келиб чиқади. Суғурта шартномаси бўйича суғурта қийматининг 80 фоизи суғурталанганлиги сабабли сўнгги суғурта товони 53 540 986 сўмни ташкил қилади. Шунга кўра биринчи инстанция суди жавобгардан 53 540 986 сўм суғурта товонини ундириш ва даъвонинг қолган қисмини рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамага келган. Жавобгарнинг суғурта ҳодисаси юз бермаганлиги ва у тегишли далиллар билан тасдиқланмаганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Сабаби суғурта ҳодисаси иш ҳужжатларидаги Пискент туман ҳокими ўринбосари, туман қишлоқ хўжалик бўлими, “Агробанк” АТБ Пискент туман филиали, туман Ирригация бўлими, “Агрокимё” МЧЖ, кенгаш ва даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йил 19 августда тузилган далолатнома, жавобгар вакили А.Мажидов ва фермер хўжалиги томонидан 2020 йил 19 августда имзоланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экинлар ҳосилини суғурталаш бўйича оралиқ мониторинг далолатномаси, Пискент туман қишлоқ хўжалик бўлимининг 2020 йил 30 ноябрдаги маълумотномаси, Пискент туман статистика бўлимининг 2020 йил 15 декабрдаги 01/1-35-05/3-61-сонли хати ва бошқа далиллар билан тасдиқланган. Шунингдек, даъвогарнинг суғурта товони ундиришда суғурта қийматини икки маротаба 80 фоизга камайтирилганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 936-моддасига кўра, агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномасида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплаши шарт. Мазкур ҳолатда, даъвогар пахта ҳосилини суғурта қилиш аризасида экин майдони 57,82 гектарни ташкил қилиши, жорий давлатга сотиш режаси бўйича ҳосилдорлик (ц/га) 30,7 центнер, 1 центнер ҳосил нархи 430 000 сўмни, суғуртага қабул қилинадиган ҳосилдорлик (ц/га) 24,8 центнерни қабул қилишни сўраган. Шартноманинг 7.2-бандига кўра суғурта қилдирувчининг суғуртага қабул қилинган ҳосилдорлик қиймати билан жорий йилда бир гектар экин майдонидан ҳақиқатда олинган ҳосилдорлик қиймати (суғурта мукофоти ҳисоблашда қабул қилинган бир центнер ҳосилнинг нархи билан ҳисобланади) орасидаги фарқи экиндан кўрилган зарар деб ҳисобланади. Суғурта қилдирувчининг аризасида (шартнома тузиш учун тақдим этилган ариза) кўрсатилган бир центнер экин ҳосилининг прейскурант нархдан юқори бўлса, суғурта товони ариза (суғурта товони тўлашни сўраб тақдим этилган ариза) берилган кундаги ҳақиқий прейскурант нарх асосида ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан суғурта товонини ҳисоблашда режалаштирилган ҳосилдорлик эмас, балки суғуртага қабул қилинган ҳосилдорликдан келиб чиқиш лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 45-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган. Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган. Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида шартномада белгиланган муддатда ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбуриятининг бажарилмаслиги суғурталовчига суғурта товонини тўлаб беришни рад этиш ҳуқуқини беради. Бунда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида суғурталовчи ўз вақтида билганлигини ёхуд суғурталовчида бундай маълумот мавжуд эмаслиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир қилмаслигини, яъни бундай маълумотларнинг мавжуд эмаслиги унинг (суғурталовчининг) суғурта ҳодисасининг ҳақиқатда содир бўлганлиги ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш имкониятига таъсир қилмаслиги ҳақидаги далилларни тақдим қилиб, суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этганлиги юзасидан низолашиш имкониятига эга. Шунга кўра жавобгарнинг шартноманинг 6.2-бандига асосан суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурталовчига 10 иш кунида хабарнома бериши ва далолатнома тузилиши белгиланганлиги, бу ҳолатда хабарнома бермаганлиги тўғрисидаги важлари билан биринчи инстанция суди асосли равишда келишмаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги , биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган деб топди. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон Қарорининг 3-бандида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари тақдим этиш ҳуқуқига эгалиги, бироқ бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Апелляция инстанцияси учун даъвогардан давлат божи ундирмасдан, кассация инстанцияси учун жавобгар томонидан ихтиёрий тўланган 535 409,86 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини даъвогар ҳисобидан ундириб, ортиқча тўлаган 1 056 163,24 сўм давлат божини республика бюджетидан маълумотнома асосида қайтариш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “Ўзагросуғурта” акциядорлик қисман қаноатлантирилсин. жамиятининг кассация шикояти Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 августдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. Даъвогар “Haydarova Shoira” фермер хўжалиги ҳисобидан жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобига кассация инстанцияси учун 535 409,86 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Қарор асосида ижро варақаси берилсин. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятига кассация инстанцияси учун ортиқча тўлаган 1 056 163,24 сўм давлат божи республика бюджетидан қайтарилсин. Бу ҳақда маълумотнома берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров Б.Исрайлов