← Назад
Решение #672789 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 259 | — | law | |
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 64 | — | law | |
| ИПКнинг | 48 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel: 0 (371) 253-26-02 Fax: 0 (371) 253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
2023 йил 17 январь
Тошкент шаҳри
4-1107-2202/2243-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Каримов
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар А.Ибрагимова ва
А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Авлиякулованинг
котиблигида, Тошкент вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Б.Жониқулов,
даъвогар вакили К.Романов (2023 йил 6 январдаги 4/14-сонли ишончнома
асосида) ва жавобгар раҳбари З.Тошбоев ва вакили А.Омонов (2023 йил
9 январдаги 133-сонли ишончнома асосида), шунингдек учинчи шахс
Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев (2023 йил
05 январдаги 01-02-сонли ишончнома билан) ҳамда учинчи шахс Оҳангарон
туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили
Қ.Асрақулов (2022 йил 10 январдаги 43-2/3-3-сонли ишончнома билан)
иштирокида, Тошкент вилоят прокуроратурасининг даъвогар Оҳангарон туман
ҳокимлиги манфаатида жавобгар МЧЖга нисбатан Оҳангарон тумани А ҳудуди
қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436контурларидаги, Б ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 408қ, 409, 410, 411,
412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407,
408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420,
421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562,
707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580,
581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ,
601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75
гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва жамият
ихтиёридаги ушбу ер майдонларини Оҳангарон туман захирасига қайтариш
тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда даъвогар МЧЖнинг жавобгар Оҳангарон
туман ҳокимлиги ва қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон
туман ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга
ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва Ўзбекистон
Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали
зиммасига Оҳангарон туман ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 796-сонли қарори
асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли
ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш
мажбуриятини юклаш ҳақидаги қарши даъво аризаси бўйича қўзғатилган
мазкур иқтисодий иш юзасидан Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2022 йил 09 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан
жавобгар МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти ва Тошкент вилоят
прокуратураси томонидан келтирилган апелляция протести асосида ишни
Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Тошкент вилоят прокуратураси даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Оҳангарон тумани
А ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ,
436-контурларидаги, Б ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 408қ, 409, 410,
411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407,
408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420,
421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562,
707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580,
581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ,
601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75
гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва жамият
ихтиёридаги ушбу ер майдонларини Оҳангарон туман захирасига қайтаришни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент
вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали, Оҳангарон туман Давлат солиқ
инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда
Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Шунингдек, МЧЖ қарши даъво билан судга мурожаат қилиб, Оҳангарон
туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент
вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон туман
ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга ажратилган
540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара
шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва Ўзбекистон Республикаси
солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон
туман ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга
ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан қарши даъво ариза иш
юритишга қабул қилинган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 09 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан қарши даъво аризанинг Оҳангарон туман ҳокимлиги
зиммасига 2021 йил 3 июндаги 796-сонли қарор асосида МЧЖга ажратилган
540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара
шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ҳақидаги қисмини
қаноатлантириш рад этилиб, қарши даъво аризанинг Ўзбекистон Республикаси
солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиалига нисбатан Оҳангарон
туман
ҳокимининг
2021
йил
3
июндаги
796-сонли қарори асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини
узоқ муддатли ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат
рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклаш қисми Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 110-моддаси 1-банди асосида иш юритишдан тугатилган.
Қарши даъво ариза учун тўланган давлат божининг 2 250 000 сўм қисми МЧЖ
аризаси асосида ўзига қайтариш белгиланган. Қарши даъво ариза учун тўланган
давлат божининг 750 000 сўм қисми ва 24 000 сўм почта харажати МЧЖ
зиммасида қолдирилган.
Тошкент вилоят прокуратурасининг даъво аризаси қаноатлантирилиб,
МЧЖни Оҳангарон тумани А ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408,
432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Б ҳудуди қишлоқ хўжалик
харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349,
401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397,
398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С
ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ,
558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ,
573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ,
597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727контурларидаги жами 528,75 гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда
чиқариш белгиланган. Оҳангарон тумани А ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436-контурларидаги, Б ҳудуди
қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ, 409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344,
345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393,
395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420, 421, 422, 423, 424, 425контурларидаги, С ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 550, 551, 552, 553,
554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562, 707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704,
705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580, 581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ,
588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ, 601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ,
722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75 гектар ер майдони туман давлат
захирасига қайтариш белгиланган. Шунингдек Оҳангарон туман ҳокимлиги
зиммасига А ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406,
434, 438қ, 436-контурларидаги, Б ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 408қ,
409, 410, 411, 412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405,
406, 407, 408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418,
419, 420, 421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С ҳудуди қишлоқ хўжалик
харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562,
707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580,
581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ,
601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75
гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти
юклатилган ва МЧЖ ҳисобидан Оҳангарон туман ҳокимлиги фойдасига 24.000
сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция
шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ва даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Шу билан бирга ушбу ҳал қилув қарорининг устидан Тошкент вилоят
прокуратураси томонидан апелляция протести келтирилган бўлиб, унда
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали,
Оҳангарон туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамда Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Оҳангарон туман бўлими суд
мажлисида ўзларининг вакиллари иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони
рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Прокурор апелляция шикоятини қисман, апелляция протестини эса тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятини қисман ва апелляция протестини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
апелляция шикоятини ва апелляция протестини қаноатлантириш ёки
қаноатлантирмаслик масаласини судлов ҳайъатига ҳавола қилди.
Учинчи шахс Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими вакили ҳам апелляция шикоятини ва апелляция
протестини қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик масаласини судлов
ҳайъатига ҳавола қилди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида ва апелляция протестида
баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман, апелляция протестини
эса тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.
ИПК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар
биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори
устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидирлар.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар жавобгарга нисбатан судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни Оҳангарон тумани А ҳудуди
қишлоқ хўжалиги харитасининг 407, 408, 432, 435, 406, 434, 438қ, 436контурларидаги, Б ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 408қ, 409, 410, 411,
412, 413қ, 445, 446, 343, 344, 345, 348, 349, 401, 402, 403, 404, 405, 406, 407,
408қ, 331қ, 333, 334, 335, 393, 395, 396, 397, 398, 399, 400, 413қ, 418, 419, 420,
421, 422, 423, 424, 425-контурларидаги, С ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг 550, 551, 552, 553, 554, 555, 556қ, 557қ, 558, 561қ, 559, 563қ, 562,
707қ, 702, 707, 703қ, 706, 704, 705, 569, 571қ, 572қ, 573қ, 575қ, 584, 585, 580,
581, 582, 577, 578, 579, 586, 587қ, 588қ, 595қ, 596қ, 597, 598, 599, 600қ, 602қ,
601, 603, 604, 724қ, 720, 719қ, 721қ, 722, 723, 727-контурларидаги жами 528,75
гектар бутун ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва жамият
ихтиёридаги ушбу ер майдонларини Оҳангарон туман захирасига қайтаришни
сўраган.
Шунингдек, жавобгар қарши даъво билан судга мурожаат қилиб,
Оҳангарон туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали зиммасига Оҳангарон
туман ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 796-сонли қарори асосида МЧЖга
ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
ҳақидаги ижара шартномасини имзолаш мажбуриятини юклаш ва Ўзбекистон
Республикаси солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Оҳангарон туман филиали
зиммасига Оҳангарон туман ҳокимининг 2021 йил 3 июндаги 796-сонли қарори
асосида МЧЖга ажратилган 540,14 гектар ер участкасини узоқ муддатли
ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция суди эса дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш
ва қарши даъвони рад қилиш тўғрисида қуйидагиларга кўра, барвақт хулосага
келган.
Яъни, ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмида суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши кераклиги, у суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши қатъий белгиланган.
Ваҳоланки, жавобгар томонидан мажбуриятлар қисман бажарилганлиги,
яъни чорва молларининг бир қисми олиб келинганлиги ва улар ҳозирда
боқилаётганлиги ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаган.
ИПКнинг 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳужжатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади. Қонунни бузган ҳолда олинган
далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал этувчи
иш учун аҳамиятли ҳолатлар ҳам тўлиқ аниқланмаган.
ИПКнинг 64-моддасида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ва улар
вакилларининг ваколатларини текшириши шартлиги, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг ва уларнинг вакиллари ваколатларини тан олиш, суд мажлисида
иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги масалани мазкур шахслар судга
тақдим этган ҳужжатларни текшириш асосида ҳал этиш лозимлиги, ишда
иштирок этувчи шахс унинг вакили ўз ваколатларини тасдиқлаш учун зарур
ҳужжатларни тақдим этмаган ёки қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган
ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, суд тегишли шахснинг ишда иштирок
этишга оид ваколатларини тан олишни рад этиш ва бу ҳақда суд мажлиси
баённомасида кўрсатилиши белгиланган.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан Оҳангарон тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев ва Оҳангарон тумани Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили Қ.Асрақуловларни ишда
иштирок этиш ваколатлари текширилмасдан, улар ишда ишончномасиз
қатнашишига йўл қўйилган.
ИПКнинг 48-моддасида низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг
тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши
мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин.
Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда
иштирок этишга жалб қилиниши мумкин деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агро саноат
мажмуа устидан назорат қилиш инспекциясининг Тошкент вилояти Оҳангарон
туман бўлими ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент
вилоят бошқармасининг ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатилаётган
бўлса-да, биринчи инстанция суди томонидан низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинмаган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво аризасида талаб сифатида
кўрсатилмаган Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига 528,75 гектар ер
майдонини туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти нотўғри
юклатилган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилганлигини инобатга олиб, ҳал
қилув қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд деб ҳисоблаб, апелляция
шикоятини қисман, апелляция протестини эса тўлиқ қаноатлантиришни ва
биринчи инстанция судининг 2022 йил 09 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим
деб топди.
Ишни кўриш чоғида биринчи инстанция суди тарафларни суд
муҳокамасини вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этиб, ушбу
низо билан боғлиқ шахсларни ишга жалб этган ҳолда, даъво талабларини
асослантирувчи бирламчи ҳужжатларнинг ва иш ҳолатларига аниқлик
киритишга хизмат қиладиган бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиб, тўпланган
далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 259, 279-280-моддаларига асосан, судлов ҳайъати
Тошкент вилоят прокуратураси томонидан келтирилган апелляция протести
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 09 ноябрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида мазмунан кўриб чиқиш учун
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация тартибида шикоят
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Суяров
ҳайъат аъзолари
А.Ибрагимова
А.Арипов