← Назад
Решение #672791 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 680 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 17 январь
4-2101-2202/5150-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар туман адлия бўлимининг “Х” масъулияти чекланган жамияти
манфаатини кўзлаб жавобгар ХХХга нисбатан 71.677.425 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
туман адлия бўлимининг “Х” масъулияти чекланган жамияти
манфаатини кўзлаб судга мурожаат қилиб, ХХХдан 71.677.425 сўмни
ундиришни сўраган.
Ишга суднинг ажрими билан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида вилоят Ғазначилик бошқармаси, вилоят молия
бошқармаси ва мутахассис сифатида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона
буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган адлия вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ишлар бажарилиб топширилганлиги, далолатномалар
тузилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, ишлар бажарилиб топширилганлиги, далолатномалар
тузилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олиб, ҳақиқатда ишлар бажарилганлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар ва
мутахассис суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб
юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим
топади.
Мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили тарафлар ўртасида тузилган
шартнома рўйхатдан ўтказилганлигини тўғрисида маълумот тақдим
этган.
даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади:
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар “Х” масъулияти
чекланган жамияти билан жавобгар ХХХ ўртасида 30.10.2021 йилда 1сонли ҳамда 23.12.2021 йилда 81-сонли пудрат шартномалари тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда ФК деб юритилади) 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса
пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул
қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 680-моддасига кўра ишлар натижасининг пудратчи
томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши
иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Тузилган 1-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жами
186.590.559 сўмлик ишлар бажарилган, шундан 3.373.720 сўм
бажарилмаган ишлар киритилган, 81-сонли шартномага асосан
405.935.721 сўмлик ишлар бажарилган.
Жавобгар томонидан ушбу бажарилган ишлар учун 1-сонли
шартномага асосан 155.445.099 сўм, 81-сонли шартномага асосан
364.203.000 сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Бироқ, жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун жами
69.504.461 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар, хусусан,
шартномалар, бажарилган ишлар далолатномаси (формалар), ёзишмалар
ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шунга кўра, суд давлат божи, почта ҳаражатлари тарафлар
зиммасига
мутаносиб
равишда
юклашни,
даъво
талабининг
қаноатлантирилган қисми бўйича жавобгардан республика бюджетига
1.390.089 сўм, рад этилган қисм бўйича даъвогардан 43459 сўм давлат
божи республика бюджетига ундиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 69.504.461 сўм ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар ХХХдан 1.390.089 сўм, даъвогар “Х” масъулияти чекланган
жамиятидан 43.459 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Б.Джумаев