← Назад
Решение #672799 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 273 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
АЖРИМ
(апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Турсунов
апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
2023 йил 17 январь
4-1801-2201/4012-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов
ва
М.Бозоровдан
иборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан
“Кафил суғурта” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция
шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар АТБ “Агробанк” манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Кафил суғурта” акциядорлик жамияти ва қўшимча
жавобгар “Кафил суғурта” масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё
вилоят агентлигидан 30 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг
даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
“Кафил суғурта” акциядорлик жамияти апелляция шикояти билан
мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришнии рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят худудий бошқармаси, АТБ “Агробанк”,
жавобгар “Кафил суғурта” акциядорлик жамияти ва “Кафил суғурта”
масъулияти чекланган жамияти Қашқадарё вилоят агентлиги қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок
этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПКнинг деб юритилади)
274-моддасига асосан суд мажлисини улар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблади.
“Кафил суғурта” акциядорлик жамияти вакили низоли ҳолат бўйича
даъвогар ва жавобгар келишувга эришганлиги сабабли судлов ҳайъатига
киритилган апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим
этилган.
Судлов ҳайъати, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанциясида
иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 275-моддаси биринчи қисмига
кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд
ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг
21-банди иккинчи хатбошисига кўра, апелляция ва кассация шикоятидан
воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш
юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар шикоят
беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган
шахсдан ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича апелляция
инстанциясида иш юритишни тугатишни, апеллянт томонидан олдиндан
тўлаб чиқилган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини
инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 195, 157, 273, 275-моддасини қўллаб, судлов хайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Кафил суғурта” акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти
бўйича иш юритиш тугатилсин.
“Кафил суғурта” акциядорлик жамияти олдиндан тўлаб чиқилган
300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини инобатга олиб,
унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради,
ундан норози томонлар кассация тартибида шикоят қилишга (протест
келтирилиши) ҳақли.
Раислик қилувчи
М.Астанов
судьялар
Ҳ.Турсунов
М.Бозоров