← Назад
Решение #672810 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЕКнинг | 41 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1406-2201/2081-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда маърузачи судья Б.Жўраев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ж.Юсупов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан
иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “FERROPLEKT FARM
MEDIKAL” МЧЖ вакили С.Исаев (2022 йил 4 мартдаги 24-22-сонли ишончнома
асосида), “MAROQAND AL-BARAKAT” МЧЖ вакили Б.Ахроров, М.Хакимова
(2022 йил 27 декабрдаги 303-сонли ордер асосида), Давлат кадастрлари палатаси
Самарқанд вилояти Оқдарё туман филиали вакили Х.Тошниёзов (2022 йил
28 сентябрдаги 7481-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Пайариқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги ҳал қилув қарори ва
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
14 октябрдаги қарори устидан “MAROQAND AL-BARAKAT” МЧЖ томонидан
берилган кассация шикояти асосида Ўзбекистон Республикаси Олий суд
биносида Самарқанд вилоят суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“FERROPLEKT FARM MEDIKAL” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “YUNUSJON AHLI” оилавий корхонаси томонидан Оқдарё
тумани Р.Ҳамроев массивидаги даъвогарга тегишли ер майдонини ноқонуний
эгаллаб олинган 0,24 гектар ер майдонидан чиқариш ва ушбу ҳудудни ўраб олиш
учун ўзбошимчалик билан қурилган деворларни ўз ҳисобидан бузиш тўғрисида
ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги ажрими
билан Оқдарё туман ҳокимлиги, 2022 йил 16 августдаги ажрими билан
“SAMARQAND OQDARYO TEKSTIL TOLA” оилавий корхонаси ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан “YUNUSJON AHLI”
оилавий корхонаси унинг ҳуқуқий вориси “YUNUSJON AHLI” МЧЖ билан,
шунингдек, шу кундаги ажрими билан “YUNUSJON AHLI” МЧЖ ишга дахлдор
жавобгар “SAMARQAND OQDARYO TEKSTIL TOLA” оилавий корхонаси
билан алмаштирилган.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогарга тегишли Оқдарё туман,
Р.Хамраев массивида жойлашган 0,24 гектар ер майдонидан жавобгар
“SAMARQAND OQDARYO TEKSTIL TOLA” оилавий корхонаси чиқарилган ва
унга ушбу ҳудудни ўраб олиш учун ўзбошимчалик билан қурган деворларни ўз
ҳисобидан буздириш белгиланган. Даъво талабининг “YUNUSJON AHLI”
МЧЖга нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 14 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, “MAROQAND AL-BARAKAT”
МЧЖ томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларини бекор қилиш
ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган “MAROQAND AL-BARAKAT” МЧЖ
вакили шикоятда келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, қуйи судлар
қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “FERROPLEKT FARM
MEDIKAL” МЧЖ шикоятга нисбатан эътироз билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрашди.
Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилояти (Оқдарё туман
филиали) вакили суд мажлисида иштирок этиб, низоли ер майдони
“MAROQAND AL-BARAKAT” МЧЖ тегишли эканлигини, даъвогарнинг ери
бошқа контурда эканлигини, сотиб олинган кўчмас мулклар жойлашган ер
участкасига бўлган ҳуқуқ жавобгарга тегишли эканлигини, тасдиқловчи
ҳужжатлар биринчи инстанция судида тақдим этилганлигини маълум қилиб, иш
бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўрашди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Оқдарё туман ҳокимининг 2017 йил
29-майдаги 897-Қ сонли қарори билан, туман ҳокимлиги захира ер ҳисобидаги
“Қоратери” ҚФЙ, Р.Хамраев ҳудудидаги 413-контуридан Абдуллаев Зафарга
жўжа етиштириш биноси қурилиши учун 2,0 гектар ер майдони танланган ва
ажратилган.
Оқдарё туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси
томонидан З.Абдуллаев номига тайёрланган кўчмас мулк объектига кадастр
йиғма жилдига кўра, ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш
далолатномасига кўра, З.Абдуллаевга ажратилган ер участкаси майдони амалда
2,0 гани ташкил этиши, ҳовли ерлари 2,0 гани ташкил этиши кўрсатилган.
Мазкур 2,0 га ер майдони ва ундаги бино-иншоотлар, шу жумладан
Самарқанд вилоят Оқдарё тумани, Р.Хамраев массивида жойлашган умумий
майдони 350,52 кв.метр логистик маркази, омборхона, ошхона, овқатланиш зали,
ётоқхона биноси, фойдаланиш майдони 20 000 кв.метр бўлган ер участкаси
2021 йил 8 июнда нотариал тартибда тасдиқланган “Нотурар жой олди-сотди
шартномаси”га кўра даъвогар эгалигига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб
юритилади) 22-моддасининг 1-қисмига кўра, корхонага, бинога, иншоотга, кўп
йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, ҳўжалик
юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда,
ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан
фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва
ижара ҳуқуқи ҳам ўтади.
Даъвогарнинг ушбу кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва 2 гектар ер
майдонига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи 2021 йил 14 июнда
№1718203/R-A1850524 – рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шу асосда
низоли 2 гектар ер майдони ва ундаги бино иншоотларга нисбатан ҳуқуқ
даъвогарга ўтган.
Бироқ, Самарқанд вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонаси Оқдарё туман филиали тайёрланган “Ер участкаси чегараларини
аниқлаш ва келишиш далолатномаси”га кўра, даъвогарга тегишли ер участкаси
2,0 га эмас, балки 1,765294 гектарни ташкил этиши аниқланган.
Амалда ер майдони 0,24 га камлиги сабабли даъвогаринг мурожаатларига
асосан, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан
ўрганилиб, 2022 йил 3 февралда берган 828-сонли жавоб хатига кўра,
“YUNUSJON AHLI” оилавий корхонаси ва “SAMARQAND OQDARYO
TEKSTIL TOLA” оилавий корхоналарига туман ҳокимининг қарорига асосан
жами 5,0 гектар ер майдони ажратилиб берилган бўлса-да, 2017 йил август
ойларида ўзларига тегишли бўлган ер майдонлари чегарасини белгилаш
жараёнида 6,0 гектар ер майдонига чегара чизиғини белгилаб олганлиги, бу ерда
1,0 гектар ер майдони ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз эгалланиб олинганлиги,
шу сабабдан фуқаро Абдуллаев Зафарга ажратилган ер майдони 0,24 гектарга
камайишига сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Аниқланишича, Оқдарё тумани ҳокимининг 2017 йил 2 майдаги
765-Қ сонли қарори билан “YUNUSJON AHLI” оилавий корхонасига “Соя оқсили
ишлаб чиқариш заводи қуриш” учун 2 гектар, “SAMARQAND OQDARYO
TEKSTIL TOLA” оилавий корхонасига “Текстил тола маҳсулотлари ишлаб
чиқариш заводи” қурилиши учун 3 гектар ер майдони танланган.
Шунингдек, туман ҳокимининг 2017 йил 22 июнидаги 1036-Қ сонли
қарорига асосан юқоридаги юридик шахслар яъни, “YUNUSJON AHLI” оилавий
корхонаси ва “SAMARQAND OQDARYO TEKSTIL TOLA” оилавий корхонасига
ажратилган ер майдони умумий тарзда 5 гектар деб кўрсатилган.
Лекин, “YUNUSJON AHLI” оилавий корхонаси ва “SAMARQAND
OQDARYO TEKSTIL TOLA” оилавий корхонасига туман ҳокимининг қарорига
кўра 5 гектар ер майдони яхлит ҳолда ажратилган бўлса-да, бироқ ушбу
корхоналар 6 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўраб олган, даъвогар
чегарасидан ортиқча 1 гектар ер майдонига кейинчалик Оқдарё тумани
ҳокимининг 2018 йил 28 июнидаги 1418-Қ-сонли қарори қабул қилинган, қарорга
кўра туман ҳокимлигининг захира ер ҳисобидан 391-контурдан “YUNUSJON
AHLI” оилавий корхонасига 1 гектар ер майдони ажратиб берилган. Мазкур
қарор прокурор протестига асосан Оқдарё тумани ҳокимининг 2019 йил
11 майдаги 3290-Қ-сонли қарори билан бекор қилинган.
“YUNUSJON AHLI” масъулияти чекланган жамиятининг дастлабки
2 гектар ер майдонига қўшимча 1 гектар ер майдони ажратилиши аслида
“SAMARQAND OQDARYO TEKSTIL TOLA” оилавий корхонасига берилган ер
майдони ҳудудидан олиниб, унга нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилган. Натижада, “SAMARQAND OQDARYO TEKSTIL TOLA”
оилавий корхонаси ёнидаги 0,76 га. ва даъвогарга тегишли 0,24 га. ер майдони,
жами 1 га. эгалланган. Шу билан “SAMARQAND OQDARYO TEKSTIL TOLA”
оилавий корхонаси ҳозирги вақтда эгаллаб турган ер майдони умумий ҳисобда
3 га.ни ташкил этган.
Ушбу ҳолатни Оқдарё туман Р.Хамраев массивида жойлашган
бино-иншоотлар ва ер майдони кадастр ҳужжатлари (харитаси), Давлат
кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг 2022 йил 3 феврал кунги
828-сонли хати, 2023 йил 16 январда берилган 02-337-сонли хатлари
тасдиқлайди.
ЕКнинг 41-моддаси 2-қисмига кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер
участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари
қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши керак.
ЕК 91-моддаси иккинчи қисмига асосан, ер участкаларини фойдаланиш
учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер
участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга
оширилади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси
ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят
ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга
оширилади.
Фуқаролик кодексининг 212-моддаси 1-қисмига кўра, қонунчиликда
белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва
қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой,
бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Шу сабабли, биринчи инстанция иш ҳужжатларига ва тарафлар ва
мутахассисларнинг берган тушунтиришларига қонуний баҳо бериб, даъвони
қаноатлантиришда тўғри хулосага келган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда
моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган
ва қонуний қарор қабул қилган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди
томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
5
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгар
“MAROQAND AL-BARAKAT” МЧЖнинг шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда
тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“MAROQAND AL-BARAKAT” МЧЖнинг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 августдаги ҳал
қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“MAROQAND
AL-BARAKAT”
МЧЖ
ҳисобидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ҳисобига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов