← Назад
Решение #672853 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 31 | — | law | |
| онуннинг | 31 | — | law | |
| ФКнинг | 400 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2224/296-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Усманов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 17 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Интра”
(Россия) масъулияти чекланган жамияти вакили А.Журажонов ва А.Арипджанов
(2022 йил 26 апрелдаги ишончномага ва 2022 йил 5 июлдаги 23-сонли ордерга
асосан), “Verif” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Хасанов (2022 йил
17 августдаги 338-сонли ишончномага асосан) ва К.Пак (2022 йил 8 сентябрдаги
371-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Интра” (Россия)
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Verif” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 46 000 АҚШ доллари миқдорида тўланган, бироқ етказиб
берилмаган маҳсулот бўйича қарз (олдиндан тўлов), 56 695 АҚШ доллари пеня,
69 312 АҚШ доллари бой берилган даромад, 4 000 АҚШ доллари адвокат
хизмати учун харажат сифатида зарар, 1 600 АҚШ доллари бошқа зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар “Verif” масъулияти
чекланган жамиятининг “Интра” (Россия) масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан маҳсулотни олишдан асоссиз бош тортганлиги учун қабул
қилинмаган маҳсулотнинг 5 фоизи миқдорида 2 300 АҚШ доллари жарима,
202 АҚШ доллари зарар маҳсулотни юклаш учун иш ҳақида сифатида тўланган
харажат учун, маҳсулот экспертизаси ва сертификат олишга тўлов учун
44 АҚШ доллари зарар ундириш, 46 000 АҚШ долларини қабул қилиб
олинмаган маҳсулот қиймати тўлови сифатида “Verif” масъулияти чекланган
жамиятда қолдириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати биринчи инстанциясининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори
устидан даъвогар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниқланишича, “Интра” масъулияти чекланган жамияти (Россия) (сотиб
олувчи, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Verif” масъулияти
чекланган жамияти (Маҳсулот етказиб берувчи, бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2021 йил 12 январда 121-сонли контракт тузилиб, унга
кўра маҳсулот етказиб берувчи ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, сотиб олувчи
эса ТН ВЭД коди 5503200000 ассортиментидаги ПЭТдан сунъий тола (бундан
буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Контрактнинг 2.2 ва 2.4-бандларида маҳсулотнинг нархи, миқдори ва
ассортименти ҳар бир аниқ партия учун белгиланиши, спецификация ва
ҳисобварақда қайд этилиши, тўлов маҳсулот харидор томонидан жўнатилишига
қадар туркум маҳсулот қийматининг 100% миқдорида олдиндан амалга
оширилиши белгиланган.
Контрактнинг 3.1-бандига кўра етказиб берувчи томонидан товарларни
етказиб берувчининг омборидан (жўнатиш жойидан) жўнатиш (етказиб бериш)
муддати 100% олдиндан тўлов олинган кундан бошлаб 30 календар кунни
ташкил қилади. Етказиб бериш шартлари, етказиб берувчининг ўз вақтида
жўнатишни амалга ошира олмайдиган ҳолатларга қараб ўзгартириши мумкин.
Ўз навбатида етказиб берувчи харидорни юклаш саналаридаги ўзгаришлар
ҳақида олдиндан хабардор қилиши керак.
Даъвогар ўз важларида тарафлар маҳсулотни 4 та туркумда етказиб
беришга келишганлиги, жавобгар 514-сонли тўлов учун ҳисобварақ бўйича
46 000 АҚШ доллар қийматдаги маҳсулотни етказиб бермаганлигини кўрсатиб,
жавобгар ҳисобидан ушбу 46 000 АҚШ доллари миқдорида тўланган, бироқ
етказиб берилмаган маҳсулот бўйича қарзи (олдиндан тўлов)ни, шунингдек 4 та
туркумдаги маҳсулот, яъни 349-сонли тўлов учун ҳисобварақ бўйича
84 000 АҚШ доллари қийматдаги маҳсулотни етказиб бериш 63 кунга, 381-сонли
тўлов учун ҳисобварақ бўйича 22 000 АҚШ доллари қийматдаги маҳсулотни
3 кунга, 423-сонли тўлов учун ҳисобварақ бўйича 44 000 АҚШ доллари
қийматдаги маҳсулотни етказиб бериш 170 кунга ва 514-сонли тўлов учун
ҳисобварақ бўйича 46 000 АҚШ доллари қийматдаги маҳсулотни етказиб бериш
70 кунга, 514-сонли тўлов учун ҳисобварақ бўйича 46 000 АҚШ доллари
қийматдаги икки туркумдаги маҳсулотни етказиб бериш 2022 йил 23 июнга
қадар 168 кунга кечиктирилганлигини асос қилиб, жами 56 695 АҚШ доллари
пеня, шунингдек маҳсулотни етказиб бериш кечиктирилиб самарадорликни
йўқолиши натижасида барча тўлов учун ҳисобварақ бўйича бой берилган
даромад 69 312 АҚШ доллари, жавобгар мажбуриятини бажаришни
кечиктирганлиги натижасида маҳсулотни ташиш билан боғлиқ харажат
1 600 АҚШ доллари зарарни, шунингдек ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун адвокат
хизмати учун тўлаган 4 000 АҚШ долларини ундириб беришни сўраган.
Ўз навбатида, жавобгар қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида контрактга бир неча қўшимча келишувлар тузилганлиги,
контракт 3.2-бандида маҳсулотни етказиб бериш шарти – Сотиб олувчининг
ваколатли вакили томонидан ўзи олиб кетиши белгиланганлиги, контрактга
4-сонли қўшимча келишув билан маҳсулотни етказиб бериш муддати 2022 йил
30 апрелга қадар деб келишилганлиги, ушбу қўшимча келишув бўйича Етказиб
берувчи маҳсулот тайёрлиги тўғрисида Сотиб олувчини 2022 йил 23 апрелда
хабардор қилганлиги, Сотиб олувчи маҳсулотни 2022 йил 21 апрелдаги хат
билан маҳсулотни олиб кетишни рад қилганлиги, шундан кейин Етказиб берувчи
маҳсулотни тайёрлаб 2 та юк машинасига юклаганлиги, бироқ Сотиб олувчи
ҳужжатларни имзолаш ва маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганлиги, ушбу
ҳолатда Етказиб берувчи томонидан ушбу келишув муддати бузилмаганлигини
асос қилиб, қабул қилишдан бош тортган маҳсулот қийматининг 5% миқдорида
2 300 АҚШ доллари жарима, маҳсулотни жўнатиш учун 2 та юк машинасига
юклаб ортиш ва уни тушириш билан боғлиқ 202 АҚШ доллари харажатни,
сертификат олиш билан боғлиқ 44 АҚШ доллари харажатни ундириш,
46 000 АҚШ долларини қабул қилиб олинмаган маҳсулот қиймати тўлови
сифатида “Verif” масъулияти чекланган жамиятда қолдиришни сўраган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи
инстанциясининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қарши даъво талаби
қаноатлантирилиб, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 2 300 АҚШ доллари
жарима ундириш, олдиндн тўланган 46 000 АҚШ доллари танлаб олинмаган
маҳсулот қийматини жавобгарда қолдириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар томонидан апелляция
шикояти берилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантириш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, шартноманинг
3.1-бандига мувофиқ жавобгар 100% тўловни олгандан сўнг 30 кунда охирги
партияни етказиб бериши лозим бўлганлиги, олдиндан тўлов 2021 йил 9 ноябрда
тўланган бўлиб, жавобгар товарни 2021 йил 9 декабрда етказиши керак
бўлганлиги, жавобгар 5 ой даъвогарни пулини ушлаб турганлиги, жавобгар айби
билан товарни етказиш кечикканлиги, бу жавобгарнинг хати билан
тасдиқланиши, жавобгар маждуриятини бажармаганлиги сабабли даъвогар
2022 йил 12 январда ва 2022 йил 4 мартдаги хатлари билан олдиндан тўловни
қайтаришни ва пеня тўлашни талаб қилганлиги, жавобгар эса пулни
қайтаришдан бош тортганлиги, бу ҳолатда даъвогар шартномадан бир
томонлама бош тортишга ҳақли эканлиги, жавобгар томонидан аввалги
партиядаги товарлар кечиктириб етказилганлиги учун пеня ҳисобланганлиги,
суд эса охирги партиядаги 46 000 АҚШ долларилик товар учун пеня
ҳисобланган деб пеняни рад қилганлиги, товар етказиб бериш муддатини
жавобгар ўзи белгилаган бўлса-да, муддатида етказиб бермаганлиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятни қўллаб
қувватлаб, жавобгар маҳсулотни вақтида етказиб бермаганлиги учун контрактга
бир неча қўшимча келишувлар тузилганлиги, контрактга 1-сонли қўшимча
келишув тузилмаганлиги, даъвогар қолган келишувларни тан олиши,
шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ жавобгар 100% тўловни олгандан сўнг
30 кунда охирги партияни етказиб бериши лозим бўлганлиги, олдиндан тўлов
2021 йил 9 ноябрда тўланган бўлиб, жавобгар товарни 2021 йил 9 декабрда
етказиши керак бўлганлиги, жавобгар 5 ой даъвогарни пулини ушлаб
турганлиги, жавобгар айби билан товарни етказиш кечикканлиги, бу
жавобгарнинг
хати
билан
тасдиқланиши,
жавобгар
мажбуриятини
бажармаганлиги сабабли даъвогар 2022 йил 12 январда ва 2022 йил 4 мартдаги
хатлари билан олдиндан тўловни қайтаришни ва пеня тўлашни талаб
қилганлиги, жавобгар эса пулни қайтаришдан бош тортганлиги, жавобгар
олдинги партияларни кечиктириб етказиб берганлиги сабабли брача
ҳисобварақлар бўйича пеня ҳисобланганлиги, суд эса охирги ҳисобварақ бўйича
қарзни рад этиб, пеняни ҳам рад этганлиги, бу ҳолатда даъвогар шартномадан
бир томонлама бош тортишга ҳақли эканлиги, жавобгар охирги 2022 йил
30 апрелда маҳсулотни етказиб бериши лозим бўлса-да, ушбу муддатда маҳсулот
тайёр бўлмаганлиги сабабли даъвогарга 7-сонли қўшимча келишув лойиҳасини
юборганлиги, жавобгарнинг маҳсулот тайёрлиги тўғрисидаги важлари асоссиз
эканлиги, охирги марта даъвогар маҳсулотни жўнатишга розилик билдирган
бўлса ҳам, бироқ жавобгар маҳсулот йўқлиги сабабли жўнатмаганлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига
эътироз билдириб, контрактга бир неча қўшимча келишувлар тузилиб, маҳсулот
етказиб бериш муддати узайтирилганлиги, охирги муддат келмасдан даъвогар
маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганлиги, бу ҳақда даъвогар йўллаган
мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги, маҳсулотни даъвогар ўзи олиб
кетиши лозим бўлганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Биринчи инстанция суди тарафлар маҳсулот етказиб бериш муддатини
2022 йил 30 апрелга қадар узайтириш тўғрисида қўшимча келишув тузганлиги,
ушбу муддатда маҳсулотнинг ишлаб чиқарилганлиги ва жўнатишга тайёрлиги,
даъвогарнинг маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганлиги ишдаги ҳужжатлар
билан тасдиқланган деб топиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 46 000 АҚШ
доллари миқдоридаги етказиб берилмаган маҳсулот қийматини (олдиндан
тўлов)ни ундириш талабини асоссиз деб рад қилишни, ушбу талаб рад
қилинганлиги сабабли даъвогарнинг 56 695 АҚШ доллари пеня, 69 312 АҚШ
доллари бой берилган даромад, 4 000 АҚШ доллари адвокат хизмати учун
харажат сифатида зарар ва 1 600 АҚШ доллари бошқа зарарни ундириш
талабини ҳам асоссиз деб рад қилишни, шунингдек жавобгарнинг қарши даъво
талабини муҳокама қилиб, товарлар танлаб олинмаган (олиш асоссиз рад
этилган) ҳолларда, етказиб берувчи жарима ундиришдан ташқари, ушбу
товарлар мавжудлигининг кафолатларини тақдим этган ҳолда, танлаб олинмаган
(ўз муддатида олинмаган) товарлар қиймати тўланишини талаб қилишга ҳақли
эканлигини асос қилиб, 46 000 АҚШ долларини қабул қилиб олинмаган
маҳсулот қиймати тўлови сифатида жавобгарда қолдиришни, қабул қилишдан
бош тортган маҳсулот қийматининг 5% миқдорида 2 300 АҚШ доллари жарима
ундиришни, маҳсулотни жўнатиш учун юк машинасига юклаб ортиш ва уни
тушириш билан боғлиқ 202 АҚШ доллари харажатни ҳамда сертификат олиш
билан боғлиқ 44 АҚШ доллари харажатни ундириш талабини асоссиз деб рад
қилишни лозим топган.
Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг тўхтами блан
келишмай, қуйидагиларга асосан ишни кўришда иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаган ва суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаган деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида контрактга қўшимча
келишувлар тузилиб, унинг шартларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:
1) 2021 йил 30 декабрда тузилган 2-сонли қўшимча келишув билан
контрактга ўзгартириш киритилиб, тўлов амалга оширилган маҳсулотни тўлиқ
ҳажмда етказиб бериш имкони йўқлиги муносабати билан маҳсулотни 2022 йил
5 мартга қадар етказиб берилиши, контракт 2022 йил 5 мартга қадар амалда
бўлиши келишилган.
2) 2022 йил 5 мартда тузилган 3-сонли қўшимча келишув билан
контрактга ўзгартириш киритилиб, тўлов амалга оширилган маҳсулотни тўлиқ
ҳажмда етказиб бериш имкони йўқлиги муносабати билан маҳсулотни 2022 йил
20 мартга қадар етказиб берилиши, контракт 2022 йил 20 мартга қадар амалда
бўлиши келишилган.
3) 2022 йил 20 мартда тузилган 4-сонли қўшимча келишув билан
контрактга ўзгартириш киритилиб, тўлов амалга оширилган маҳсулотни тўлиқ
ҳажмда етказиб бериш имкони йўқлиги муносабати билан маҳсулотни 2022 йил
30 апрелга қадар етказиб берилиши, контракт 2022 йил 30 апрелга қадар амалда
бўлиши келишилган.
4) 2022 йил 9 апрелда тузилган 5-сонли қўшимча келишув билан
контрактга ўзгартириш киритилиб, унга кўра 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
- контракт бўйича маҳсулот етказиб бериш туркум асосида етказб
берилиши, етказиб бериш шарти ҳар бир туркум бўйича “Инкотермс 2010”
халқаро қоидаларига мувофиқ алоҳида қайд этилиши лозимлиги;
- маҳсулот баҳоси: маҳсулот қиймати, ўраш қиймати, белгилаш қиймати,
юклаш қиймати, божхона хизмати ва бошқаларни, шунингдек агар тарафлар
буни келишган ва контрактга илова ва/ёки спецификация ва/ёки ҳисобварақ
имзоланган санадан бошлаб маҳсулотни Етказиб берувчидан Сотиб олувчига
етказиб бериш билан боғлиқ харажатни ўз ичига олиши келишилган.
5) 2022 йил 9 апрелда тузилган 6-сонли қўшимча келишув билан контракт
спецификациясига жўнатилмаган 2000 кг маҳсулотни етказиб бериш шартига
ўзгартириш киритилиб, унга кўра ТН ВЭД коди 5503200000 ассортиментидаги,
кесими 7 den х 32 mm, HGS маркадаги, силиконланган, оқ рангли, 20 000 кг,
баҳоси 1,17 бўлган, 23 400 АҚШ доллари қиймати ПЭТдан сунъий толани
жўнатилиши, етказиб бериш шарти – CIP-РФ, г.Подольск “Инкотермс 2020” деб
келишилган.
Жавобгар томонидан контракт мажбуриятларини бажариш юзасидан
қуйидаги ҳолатларда маҳсулотлар етказиб берилган:
- 2021 йил 16 августдаги 349-сонли ҳисобварақ билан 9-сонли
спецификацияга асосан умумий қиймати 126 000 АҚШ доллари қийматдаги
маҳсулот;
- 2021 йил 27 августдаги 381-сонли ҳисобварақ билан 10-сонли
спецификацияга асосан умумий қиймати 22 000 АҚШ доллари қийматдаги
маҳсулот;
- 2021 йил 28 сентябрдаги 423-сонли ҳисобварақ билан 11-сонли
спецификацияга асосан умумий қиймати 110 000 АҚШ доллари қийматдаги
маҳсулот;
- 2021 йил 9 ноябрдаги 514-сонли ҳисобварақ билан 12-сонли
спецификацияга асосан умумий қиймати 92 000 АҚШ доллари қийматдаги
маҳсулот.
Суд мажлисида жавобгар тақдим этган бир томонлама имзоланган ўзаро
солиштириш далолатномасига кўра, контрактга асосан даъвогар томонидан
жами 72 387 АҚШ доллари тўлов амалга оширилган, жавобгар томонидан эса
жами 674 400 АҚШ доллари қийматдаги маҳсулот етказиб берилган, натижада
қолдиқ қарз 45 987 АҚШ долларини ташкил этган.
Аниқланишча, даъвогар жавобгар томонидан 4 та туркумдаги маҳсулот,
яъни 349-сонли тўлов учун ҳисобварақ бўйича 84 000 АҚШ доллари қийматдаги
маҳсулотни етказиб бериш 63 кунга, 381-сонли тўлов учун ҳисобварақ бўйича
22 000 АҚШ доллари қийматдаги маҳсулотни 3 кунга, 423-сонли тўлов учун
ҳисобварақ бўйича 44 000 АҚШ доллари қийматдаги маҳсулотни етказиб бериш
170 кунга ва 514-сонли тўлов учун ҳисобварақ бўйича 46 000 АҚШ доллари
қийматдаги маҳсулотни етказиб бериш 70 кунга, 514-сонли тўлов учун
ҳисобварақ бўйича 46 000 АҚШ доллари қийматдаги икки туркумдаги
маҳсулотни етказиб бериш 2022 йил 23 июнга қадар 168 кунга
кечиктирилганлигини асос қилиб, жами 56 695 АҚШ доллари пеня ҳисоблаб
ундиришни сўраган, биринчи инстанция суди эса фақатгина 514-сонли тўлов
учун ҳисобварақ бўйича 46 000 АҚШ доллари қарзни ундириш талабини рад
қилганлигини асос қилиб, 349, 381 ва 423-сонли ҳисобварақлар бўйича
ҳисобланган пеняни муҳокама қилмасдан, пеня талабини рад қилиш тўғрисида
нотўғри тўхтамга келган.
Мазкур ҳолатда контрактнинг 3.1-банди бўйича тўлов амалга
оширилгандан сўнг 30 календар кунда маҳсулот етказиб берилиши лозимлиги
белгиланганлиги, бироқ тарафлар ўртасида 2021 йил 30 декабрдан 2022 йил
30 апрелга қадар бўлган давр учун маҳсулот етказиб беришни кечиктириш
тўғрисида 2-4-сонли қўшимча келишувлар тузилганлигини инобатга олиб:
- 9-сонли спецификация бўйича 349-сонли ҳисобварақ билан 2021 йил
20 августдан 2021 йил 13 октябрга қадар тўртта ҳолатда 4, 12, 23 ва 24 кунга
кечиктирилганлиги учун жами 6 615 АҚШ доллари;
- 10-сонли спецификация бўйича 381-сонли ҳисобварақ билан 2021 йил
2 сентябрдани 2021 йил 5 октябрга қадар 3 кунга кечиктирилганлиги учун
330 АҚШ доллари;
- 11-сонли спецификация бўйича 423-сонли ҳисобварақ билан 2021 йил
9 ноябрдан 2022 йил 9 апрелга қадар иккита ҳолатда 20 ва 20 кунга
кечиктирилганлиги учун жами 4 400 АҚШ доллари, жами 11 345 АҚШ доллари
пеня қисми асосли ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Шунга кўра кечиктирилган кунлар ва маҳсулот қийматидан келиб чиқиб,
судлов ҳайъати 11 345 АҚШ доллари мажбуриятни бажарилмаслиги оқибатига
номутаносиб деб ҳисоблаб, ФКнинг 326-моддасини қўллаб пеня суммасини
4000 АҚШ долларига камайтириб ундирилиши, пенянинг қолган қисми рад
қилиниши лозим.
Шунингдек,
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни
31-моддасининг иккинчи қисмига кўра товарлар танлаб олинмаган (олиш
асоссиз рад этилган) ҳолларда, етказиб берувчи жарима ундиришдан ташқари,
ушбу товарлар мавжудлигининг кафолатларини тақдим этган ҳолда, танлаб
олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қиймати тўланишини талаб
қилишга ҳақлидир.
Мазкур ҳолатда жавобгар даъвогарга йўллаган 2022 йил 20 ва
21 апрелдаги ёзишмаларида, 2022 йил 28 апрелдаги 215-сонли хатда 40 000 кг юк
жўнатишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Даъвогар эса жавобгарга йўллаган 2022 йил 28 апрелдаги 418-сонли
хатида юк ортиш учун берилган машиналар кутиб туриб, бироқ юк
ортилмаганлиги сабабли юк машиналар берилмаслиги, ҳақиқатдан ҳам юк тайёр
бўлса, аввалги ҳолатдаги каби жавобгар уларни юк машиналарга ортиб ўзлари
жўнатиши мумкинлигини билдирган.
Бироқ, жавобгар томонидан юк жўнатилмасдан, 2022 йил 29 апрелда
даъвогарга электрон ёзиш билан мурожаат йўллаб, унда юк машиналари юкни
ортиш учун кирганлиги, юк машиналарини расмийлаштириш учун ҳужжатларни
жўнатилиши сўралиб, шу билан бирга даъвогарга контрактга 7-сонли қўшимча
келишув лойиҳаси имзолаш учун юборилган.
Жавобгар томонидан бир томонлама имзоланган 2022 йил 29 апрель
санасидан расмийлаштирилган мазкур 7-сонли қўшимча келишув лойиҳасида
тўлов амалга оширилган маҳсулотни тўлиқ ҳажмда етказиб бериш имкони
йўқлиги муносабати билан маҳсулотни 2022 йил 15 майга қадар етказиб
берилиши, контракт 2022 йил 15 майга қадар амалда бўлиши, шунингдек етказиб
берилмаган 40 000 кг маҳсулотнинг кесими, маркаси, қиймати билан боғлиқ
ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган.
Бундан кўринадики, 2022 йил 29 апрель ҳолатига жавобгарда тарафлар
муқаддам ўзаро келишган маркадаги, турдаги ва ҳажмдаги маҳсулот жавобгарда
амалда мавжуд бўлмаган. Сабаби ушбу қўшимча келишув лойиҳаси матнида ҳам
жавобгар тўлов амалга оширилган маҳсулотни тўлиқ ҳажмда етказиб бериш
имкони йўқлигини тасдиқлаган.
Мазкур ҳолатда гарчи жавобгар маҳсулотнинг тайёр бўлганлиги, бироқ
даъвогарнинг ўзи уни қабул қилишдан бош тортганлиги тўғрисидаги важларни
келтириб, ушбу важларини инвойс, сертификат, экспертиза далолатномаси,
маҳсулот омборхонада сақлаш учун топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар
билан тасдиқлашга уринган бўлса-да, бу ҳолатлар жавобгарнинг маҳсулотни
тўлиқ ҳажмда етказиб бериш имкони йўқлиги муносабати билан уни 2022 йил
15 майга қадар етказиб берилиши, контракт 2022 йил 15 майга қадар амалда
бўлиши, шунингдек етказиб берилмаган 40 000 кг маҳсулотнинг кесими,
маркаси, қиймати билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилиши тўғрисида
даъвогарга йўллаган 7-сонли қўшимча келишув лойиҳаси билан тўлиқ инкор
этилган.
Шу сабабли мазкур ҳолатда маҳсулот мавжудлигининг кафолатлари
ишончли далиллар билан тасдиқланмаганлиги сабабли Қонуннинг 31-моддасини
қўллаш имкони йўқ.
ФК 399-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотувчи олди-сотди
шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига шартномада белгиланган
миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб олувчи, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ё товарнинг етишмаётган миқдорини
топширишни талаб қилишга, ё топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан
бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 400-моддасига кўра, агар олди-сотди шартномасига кўра товарлар
тур, модель, ўлчам, ранг ва бошқа белгилари (ассортимент) бўйича муайян
нисбатда топширилиши лозим бўлса, сотувчи товарларни сотиб олувчига
тарафлар келишган ассортиментда топшириши шарт.
Агар олди-сотди шартномасида ассортимент белгиланмаган ҳамда
шартномада уни белгилаш тартиби кўрсатилмаган бўлса, лекин мажбурият
моҳиятидан товарлар сотиб олувчига ассортимент бўйича топширилиши
лозимлиги келиб чиқса, сотувчи сотиб олувчига товарларни сотиб олувчининг
шартнома тузиш пайтида сотувчига маълум бўлган эҳтиёжларидан келиб
чиқадиган ассортиментда топширишга ёки шартномани бажаришдан бош
тортишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан маҳсулотни етказиб бериш бир неча
марта кечиктирилганлиги ва даъвогар ушбу маҳсулотга қизиқишини
йўқотганлиги, қолаверса жавобгар 7-сонли қўшимча келишув лойиҳаси билан
контрактда келишилган маҳсулот маркаси, кесими ва ҳажми бўйича
ўзгартиришларни таклиф қилганлиги ҳолатидан келиб чиқиб, тўланган пулни
қайтариш лозим бўлади.
Судга жавобгар тақдим этган бир томонлама имзоланган ўзаро
солиштириш далолатномасига кўра, контрактга асосан даъвогар томонидан
жами 72 387 АҚШ доллари тўлов амалга оширилган, жавобгар томонидан эса
жами 674 400 АҚШ доллари қийматдаги маҳсулот етказиб берилган, натижада
қолдиқ қарз 45 987 АҚШ долларини ташкил этган, шу сабабли даъвогар
талабининг 45 987 АҚШ доллари ундириш қисмини асосли деб ундирилиши,
қолган қисми рад этилиши лозим.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даража бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масаллари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 19-бандида
зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда зарарга шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки
шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини
бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши, бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб,
товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган
харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни
бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар
билан тасдиқланган бўлиши кераклиги, ололмай қолган даромаднинг миқдори
(бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим
бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шартлиги, хусусан, хом
ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган
даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг
миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда
тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб
берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш
харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган
бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарурлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг 69 312 АҚШ доллари бой берилган даромад,
1 600 АҚШ доллари зарар, шунингдек жавобгарнинг 202 АҚШ доллари зарар
сифатида маҳсулотни юклаш учун иш ҳақида сифатида тўланган харажат,
маҳсулот экспертизаси ва сертификат олишга тўлов учун 44 АҚШ доллари
зарарнинг асослантирилган ҳисоб-китоби, товарни етказиб бериш учун
кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбурият
бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатлар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома
ва бошқалар билан тасдиқланмаган.
Шу сабабли даъвогар ва жавобгарнинг ушбу даъво талаблари асосли эмас
деб, қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Пленум қарори 19-бандининг 4-хатбошисига кўра, қонунда ёки
шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, агар мажбуриятни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган
бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда жавобгардан 4 000 АҚШ доллари пеня ундирилганлиги ва
ушбу пеня суммаси адвокат хизмати учун харажатни қоплаганлиги сабабли
даъвогарнинг адвокат химзати учун 4000 АҚШ доллари харажатни зарар
сифатида ундириш талаби ҳам асосиз деб рад қилиниши лозим.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан айнан даъвогарнинг буюртмаси
бўйич ўзига хос хусусиятлари билан белгиланадиган маҳсулот ишлаб чиқариш
ҳолати мавжуд эмас, бу ҳолатда олдиндан тўланган 45 987 АҚШ доллари қарзни
жавобгарда қолдириш учун асос мавжуд эмас, шу сабабли жавобгарнинг ушбу
қарзни унда қолдириш тўғрисида талаби рад қилиниши лозим.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 4-сонли қўшимча келишув билан
маҳсулотни етказиб бериш муддати 2022 йил 30 апрелга қадар деб келишилган
бўлса-да, ушбу муддатни кутмасдан даъвогар 2022 йил 19 ва 21 апрелдаги
электрон ёзишмаларида маҳсулотни олишдан бош тортиб, жавобгардан пулни
қайтаришни сўраган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
Шу сабабли даъвогар қўшимча келишувда келишилган 2022 йил
30 апрелга қадар шартномадан бир томонлама бош тортганлиги учун етказиб
берилиши лозим бўлган маҳсулотнинг 5 фоизи миқдорида 2 300 АҚШ доллари
жарима ундириш талаби асосли ҳисобланган бўлиб, ушбу жаримани
мажбуриятни бажарилмаслиги оқибатига номуаносиблигидан келиб чиқиб,
ФКнинг 326-моддасини қўллаб, 1 500 АҚШ доллари ундириш, жариманинг
қолган қисми рад қилиниши лозим.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
асос бўлади.
ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция
шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини ва жавобгарнинг қарши
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Биринчи инстанция учун даъвогар томонидан
3 552,14 АҚШ доллари давлат божи тўланганлиги ва даъво талабининг асосли
қисми (57 332 АҚШ доллари) бўйича жавобгардан 1 146,64 АҚШ доллари давлат
божи, шунингдек жавобгар томонидан 10 651 002,10 сўм давлат божи
тўланганлиги ва даъво талабининг асосли қисми (2 300 АҚШ доллари) бўйича
даъвогардан 46 АҚШ доллари (ёки МБ курси бўйича 503 484,72 сўм) давлат
божи ҳисоблаб ундириш, апелляция инстанцияси учун даъвогар томонидан
1776,07 АҚШ доллари ва 476,70 АҚШ доллари ихтиёрий тўланганлигини
инобатга олиб, шикоятнинг асосли қисми бўйича жавобгардан даъвогарга жами
(573,32+460) 1 033,32 АҚШ доллари давлат божи ундириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 276-279-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
11
қ и л д и:
“Интра” (Россия) масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи
инстанциясининг 2022 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар “Интра” (Россия) масъулияти чекланган жамиятининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Verif” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“Интра” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 45 987 АҚШ доллари
миқдорида тўланган, бироқ етказиб берилмаган маҳсулот бўйича қарзи
(олдиндан тўлов), 4000 АҚШ доллари пеня ва 1 146,64 АҚШ доллари давлат
божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Verif” масъулияти чекланган жамиятининг қарши даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Интра” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жавобгар
“Verif” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 500 АҚШ доллари пеня ва
46 АҚШ доллари давлат божи ундирилсин.
Қарши даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Апелляция инстанцияси учун жавобгар “Verif” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “Интра” масъулияти чекланган жамиятига жами
1 033,32 АҚШ доллари давлат божи ундирилсин.
Ундирилган
суммани
ўзаро
ҳисоб-китоб
қилиб,
жавобгар
“Verif” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Интра” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига якуний 48 487 АФҚШ доллари қарздорлик ва
2 133,96 АҚШ доллари давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи
инстанциясининг ҳал қилув қарори асосида 2022 йил 24 октябрда берилган ижро
варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов