Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2202/121 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT DAVLAT AGRAR UNIVERSITETI" Ответчик / Подсудимый "INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE TECHNOLOGY AND SCIENCE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008941 Claim ID 2990655 PDF Hash 8783494d1841c7a8... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ФКнинг 574-моддаси ФКнинг 574 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПКнинг 160-моддаси ИПКнинг 160 law
ФКнинг 680-моддаси ФКнинг 680 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2202/121-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни маърузачи судья – А.Хайитбов кўришда Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Сайдахмедов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар В.Саттарова ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент давлат аграр университети вакили Қ.Жўраев (2021 йил 9 ноябрдаги №1/1-7-3335-сонли ишончнома асосида), жавобгар “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Разиков (2021 йил 8 июндаги 09/11-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Тошкент Давлат аграр университетининг жавобгар “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил 18 октябрдаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимини ҳақиқий эмас деб топиш ва “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятини Тошкент давлат аграр университети балансидаги бинолардан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Тошкент давлат аграр университети (бундан буён матнда даъвогар ёки университет деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки жамият деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил 18 октябрдаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимини ҳақиқий эмас деб топиш ва жавобгарни даъвогар балансидаги бинолардан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Шунингдек, жавобгар судига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогардан фойдаланишга яроқсиз ташландиқ ҳолатда бўлган, юкланганлик коэффициенти нолга тенг бўлган Академик лицей биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун сарфланган жами 26 425 786 883 сўмни ундириб беришни сўраган. Суднинг 2022 йил 8 февралдаги ажрими билан жавобгарнинг қарши даъвоси иш юритишга қабул қилинган. Суднинг 2022 йил 27 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти ҳокимлиги жалб қилинган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 18 октябрда тузилган давлат-хусусий шериклик битими ҳақиқий эмас деб топилган, жавобгар даъвогар балансидаги бинолардан мажбурий тартибда чиқарилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 400 000 сўм давлат божи, 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгарнинг қарши даъвоси қисман қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгарга Академик лицей биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун сарфланган 917 630 190 сўм, 18 352 603 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Қарши даъвонинг рад этилган қисми бўйича давлат божи жавобгар зиммасида қолдирилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларининг шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмидан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларининг тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил 18 октябрдаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмини бекор қилиш ва ушбу даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни қувватлаб, давлат ҳусусий ижара шартномаси бекор қилинадиган бўлса институтда таълим олаётган 8 мингдан зиёд талабалар ва улар билан бирга ота-оналари ва шу билан бир қаторда меҳнат шартномаси асосида фаолият кўрсатиб келаётган профессор-ўқитувчи ва ҳодимлар ҳам ишсиз қолишини, бинони таъмирлаш учун ҳам катта миқдорда харажат қилганлигини, ижара шартномаси ҳам 30 йилга тузилганлигини, бинони таъмирлаш учун қилган харажатлари билинмас нарсаларни ўрнатиш учун кетганлигини, шунинг учун ҳам судлов ҳайъатидан таъмирлаш ишларини баҳолаш учун экспертиза тайинлашни сўраганлигини, биринчи инстанция судига бинони таъмирлаш учун қилинган сарф-ҳаражатларнинг аниқ суммасини бера олмаганлигини, бу ҳисоб-китобларни тақдим этганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, судлар даъвони қаноатлантириш тўғрисида тўғри қарорга келганлигини, жавобгар ташландиқ жой кўрсатгани аслида бино Академик лицей биноси ҳисобланишини, ҳолати жуда яхши бўлганлигини, давлат мулки ижараси ҳам узоғи 5 йил муддатга ижарага берилишини, узоқ муддатга берилган тақдирда ҳам кадастр идоралари томонидан давлат мулкини ижарага бериш шартномаси асосида рўйхатдан ўтказиш лозимлигини, бино учун кетган барча ҳаражатларни тўлаб беришга келишилганлигини, жавобгар амалга оширган бинони баҳолаш асосида тахминан 26 млрд сўм ҳисоблаб беришганлигини, бироқ, мазкур зарар суммасини асоси мавжуд эмаслигини, бино таъмирланганлигига 5 йил бўлганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган Тошкент вилояти ҳокимлиги суд мажлисида иштирок этмади ва кассация шикояти бўйича важлари ҳамда ўз фикрини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришликни суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2018 йил 18 октябрда давлат-хусусий шериклик битими тузилган. Мазкур битимга асосан университет жамиятга Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уйда жойлашган икки ва олти қаватли ўқув биноларни узоқ муддатли (30 йилга) фойдаланиш учун берган. Даъвогар юқорида қайд этилган битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон қарори, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ҳамда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда тузилганлиги боис, мазкур битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 3-бандида битимларни ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115-126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошисида юкланганлик коэффициенти паст бўлган ёхуд реконструкция қилиш ёки таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб этадиган мавжуд умумтаълим муассасаларини ижарага бериш белгиланган. Мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари асосида тузилиши белгиланган. “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига кўра (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат органи (ташкилоти) (бундан буён матнда давлат ташаббускори деб юритилади) ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс (бундан буён матнда хусусий ташаббускор деб юритилади) томонидан ташаббус қилиниши мумкин. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ташаббус қилиш: давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқишни; давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини баҳолаш, келишиш ва тасдиқлаш учун тегишли давлат органига юборишни; ваколатли давлат органи томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини кўриб чиқишни; давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини ваколатли давлат органи томонидан маъқуллашни, рад этишни ёки маромига етказиш учун қайтаришни; давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг келишиб олинган концепциясининг давлат шериги ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланишини; давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ваколатли давлат органи томонидан Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрига киритишни ўз ичига олади. Тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил 18 октябрдаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон қарорига асосан тузилганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойиллари жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон қарори даъвогар ва жавобгар ўртасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузиш тегишли тартибда амалга оширилмаган. Шартнома номланишида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузиш назарда тутилган бўлса-да, шартнома мазмунида даъвогар балансидаги ўқув биноларини жавобгарга 30 йил муддатга узоқ муддатли ва мақсадли фойдаланиш учун бериш назарда тутилган. Бироқ, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги мазкур шартномани тузишда Қонуннинг юқорида қайд этилган талаблари бажарилмаган ҳолда ҳамда шартнома Қонунга зид равишда тузилган. ФКнинг 574-моддасига мувофиқ, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил 18 октябрдаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битими қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда тузилган деб ҳисоблаб, ушбу битимни ҳақиқий эмас деб топиб, жавобгарни даъвогар балансидаги бинолардан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида тўғри хулосага келган. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК-114-моддасининг иккинчи қисмига кўра, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг ошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ИПКнинг 160-моддасига кўра, иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли. Жавобгар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатлардан аниқланишича, Жамият (буюртмачи) билан “Solomon” масъулияти чекланган жамияти (пудратчи) ўртасида 2019 йил 5 январда 01/18-сонли шартнома тузилиб, шартноманинг қиймати 6 274 206 132 сўм қилиб белгиланган. Мазкур шартномаларнинг 1.1-бандларида “Solomon” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уйда жойлашган икки ва олти қаватли ўқув биноларни мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириши белгиланган. Иш ҳужжатларида, мавжуд бўлган “FARG’ONA FAYZ EKSPERTIZA” масъулияти чекланган жамияти томонидан 450-1/19-сонли эксперт хулосаси мавжуд бўлиб, мазкур экспертиза хулосасига асосан объектда бажарилиши кўзда тутилган ишлар қиймати 26 425 786 883 сўмни ташкил этиши бўйича хулоса қилинган. Бундан ташқари, томонлар ўртасида 2019 йил 5 январда 01/18-2019-сонли шартнома имзоланиб, унинг қиймати 26 425 786 883 сўм қилиб белгиланган. ФКнинг 680-моддасига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ажримига асосан, жамиятнинг илтимосномаси қаноатлантирилган ва иш бўйича суд қурилиш экспертиза тайинланган ҳамда иш юритиш тарафлар ўртасида низоли бўлиб турган шартнома бўйича ҳам тергов ҳаракатлари давом этаётганлиги ҳамда иш бўйича экспертиза тайинланганлиги сабабли тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига, шунингдек экспертиза хулосалари олингунга қадар иш юритишни тўхтатитилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Х. Сулаймонова” номидаги Республика экспертиза марказининг 2022 йил 20 сентябрдаги 29/12819-сонли кузатув хати билан экспертиза ўтказиш имкони йўқлиги тўғрисида далолатнома юборилган. Биринчи инстанция суди 2019 йил 5 январдаги 01/18-сонли шартнома бўйича “Solomon” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилган ишлар 917 630 190 сўмни ташкил қилиши ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини топган деб, 26 425 786 883 сўм бўлган бажарилган ишларга оид (Ф-2, Ф-3 далолатномалар) далиллар судга тақдим қилинмади деган важ билан қарши даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанция суди эса, низо юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича МЧЖ томонидан ижарага берилган объектда амалга оширилган ишларнинг ҳақиқий ҳажми, миқдори ва сифати тўғрисида аниқ маълумот олиш, олинган маълумотларни ишдаги ҳужжатлар билан таққослаб қонуний ва асосли хулосага келиш мақсадида махсус билимларга эга бўлган экспертлар фаолият юритадиган ташкилотдан хулоса олиниши зарурати юзага келганлиги сабабли 2022 йил 6 сентябрда экспертиза тайинланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Х. Сулаймонова” номидаги Республика экспертиза марказининг 2022 йил 20 сентябрдаги 29/12819-сонли кузатув хати билан экспертиза ўтказиш имкони йўқлиги тўғрисида далолатномани асос қилиб, иш юритишни тиклаган. Бироқ, объектда амалга оширилган ишларнинг ҳақиқий ҳажми, миқдори ва сифати тўғрисида аниқ маълумот олиш, олинган маълумотларни ишдаги ҳужжатлар билан таққослаб қонуний ва асосли хулосага келиш масаласи очиқ қолдирилган. ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар томонидан қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган, жавобгар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган. Ваҳоланки, 161-сонли Пленум қарори 5-бандининг олтинчи хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши лозимлиги қайд қилинган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Бироқ, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмасдан, далилларнинг бир-бирига қарама-қаршилиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бермасдан, жавобгарнинг қарши даъвосидаги важлар иш ҳужжатларидаги далиллар билан текширилиб, ҳуқуқий баҳо бермасдан барвақт хулосага келган. ИПК 301-моддасининг учинчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим: - даъво аризаси ва қарши даъво аризасидаги баён этилган ҳар бир важга, ишдаги мавжуд далиллар ҳамда ишни янгидан кўришда тақдим этиладиган янги далилларга ҳар томонлама, тўлиқ ва холис ҳуқуқий баҳо бериш; - ишда мавжуд бўлган объектда амалга оширилган ишларнинг ҳақиқий ҳажми, миқдори ва сифати тўғрисида аниқ маълумот олиш, олинган маълумотларни ишдаги ҳужжатлар билан таққослаб қонуний ва асосли хулосага келиш мақсадида тегишли экспертиза ўтказиш; - қарши даъво аризасига илова қилинган далилларни ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан бирга ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан ўрганиш; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301-303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Жавобгар “International School of Finance Technology and Science” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари В.Саттарова Р.Хайдаров